Джон Эквере (Нигерия)

Джон Эквере Калабар шаҳрида (Нигерия) туғилган. Инглиз тилида ижод қилади.

ЖАВОБ

Кўнгилчан оталаримиздан мерос —
Ҳаммасини оёқ-ости қилган оқ босқинчилар —
Қочдилар солиб уввос.
Энди хайриячи миссионерлар
Шўрлик халқимизни чув туширолмас;
Энди келгинди калхатлар
Жўжаларимизни юлиб ололмас —
Энди
Ўзимизни ўзимиз еб қўймасак, бас!

Карим Баҳриев таржимаси