Жансуг Чарквиани (1931)

ИЛҲОМИМГА Сен ташлаб кетмассан мени ҳеч қачон,Оловнинг ичида қолсам ногаҳон,Сен мени қутқариб қолмоғинг аён,Фақат сен, мени ҳеч ташлаб кетмассан. Бозорнинг қизиган дами бу соат,Сотилар кайфият, имон, диёнат.Сотилмай қолган бир сен бўлдинг фақат,Фақат сен, мени ҳеч ташлаб кетмассан. Бир сенинг эшигинг давоми…

Георгий Леонидзе

МАТЕНАДАРАН Қуёш фаввораси,Ереван,Матенадаран.Солномалар устида қора киприк шитири.Тарих сенинг қуролинг ҳеч кимдан сўрмас изн.Гарчанд берган бўлсанг ҳам қанча шаҳарларКўриб,Бир чеккасидан яна қулатиб чиқдинг ўзинг…Сен тортган жафолардан ўртаниб бормоқда танСолномани қўйгин-у, менга қара бу чоқда.Зэварноцнинг хоклари устида қуюқ туман.Аракс тўлқинлари лойқаланиб бормоқда.Ханжарлар давоми…

Григол Абашидзе (1914-1994)

ТОҒЛАР МАДҲИ Қояларнинг рангига монанд –Гоҳо қийин эрур ажратмоқ.Она қишлоқ турар омонат –Чўққи узра мисоли қалпоқ.Ёнбағирлар кўм-кўк майса ўт,Қуроқ-қуроқ ҳовлилар, боғлар,Кўкда кезар бир парча булут,Нурга чўмган яқин-йироқлар.Чор-атрофда тўлқинлар гўё –Тоғлар турар саф тортиб, қатор.Баъзилари сокину аммо,Баъзисида ажиб шиддат бор.Булутларга бош давоми…

Хачатур Абовян (1809-1848)

* * * Қурбонингман, эй суюкли ёр,Керак бўлса от, бўйнимдан ос.Бу дунёда чекдим кўп озор,Ёмонлардан эт мени халос… Баргларини шабнам ювмаса,Баҳорда гул сўлмасми ночор?Салқин еллар эсиб турмаса,Бўғилмасми танҳо зору зор? Кечалари чеккан фиғонимТош қалбингни эритмас наҳот?Ишқ ўтида ёнмоқда жоним,Сенсиз менга давоми…

Шота Руставели (XII аср)

Руставели Шота (12-аср) — грузин шоири. Янги грузин тили асосчиси. Биографиясига оид маълумотлар «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» достони (1712) муқаддимасида учрайди. Шоир Грузияда Тамара (1184—1213) ва унинг эри Давид Сослани хукмронлиги даврида давлат хазиначиси бўлган. «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» достони давоми…

Мухран Мачавариани (1929-2010)

ШОИР У дунёга келди-ю, аммоЭлга аён бўлмади бу хол.Буюк даҳо бўлганин пайдоЗамин ҳатто қилмади ҳаёл. Баҳор эди. Далада деҳқонКуйлар эди кўкламга доир.Жаҳонга сир қолди, не жаҳон —Қишлоққа ҳам бўлмади аёнЯралгани оламга шоир. Ном қўйдилар ўзларига боп,Ўстирдилар. Сал қотгач тани —Елкасига давоми…

Илья Чавчавадзе (1837-1907)

Чавчавадзе Илья Григорьевич [1837.27.10(8.11), Кварели 1907.30.8(12.9), Тбилиси] — грузин ёзувчиси ва жамоат арбоби. Петербург университетида (1857—61) таҳсил кўрган. 1861 йил ватанига қайтиб, грузин адабиётидаги инқилобий-демократик йўналишга бошчилик қилган. 1864 йилдан эътиборан адабий фаолиятдан ташқари, давлат ва жамоатчилик муассасаларида ҳам хизмат давоми…

Ираклий Абашидзе (1909-1992)

Абашидзе Ираклий Виссарионович (1909.10.11, Кутаиси губерняси Хони қишлоғи — 1992) — грузин шоири ва жамоат арбоби. Грузия Фанлар академияси академиги (1960). Грузия Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1953—67). Грузия Энциклопедияси бош муҳаррири (1967 йилдан). Асарларидаги асосий мавзу — шоирнинг инсонпарварлик бурчи, давоми…

Карло Каладзе (1907-1988)

Карло Каладзе XX аср грузин шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бўлиб, бу миллат адабиётининг юксалишига ҳисса қўшган забардаст шоирдир.Шеърий тафаккур кенглиги, поэтик умумлашмалар ёрқинлиги, образлилик, грузин халқига хос бўлган оловнок эҳтирос, шиддат – ҳаммаси Карло Каладзе шеъриятининг ўзига хос хусусиятларини ташкил этади. давоми…

Хута Гагуа (1935)

1935 йилда таваллуд топган нозиктаъб шоирнинг «Сукунат» (1969), «Лаҳза» (1977), «Шаффоф қанот — лар»(1980), «Юлдузлар уяси»(1981), «Ташналик» (1985) каби китоблари уни машҳурлик чўққисига олиб чиқди.Гуржистон ўз номи, тарихи, адабиёти, маданияти билан халқи, табиатига монанд бетакрор ва қадимий ўлка. Хусусан, шеъриятининг давоми…