Валентина Радинска (1951)

Валентина Димитрова Радинска 1951 йили Болгариянинг Сливен шаҳрида туғилган. София давлат университети ҳамда Максим Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган. Болгария кинематография қўмитасида муҳаррир бўлиб ишлаган. МАДҲИЯ Эрта кетсам ҳаётдан — кўзим юммоққа шошма, Гажак билакузук ва узугим тақ қўлимга. Яшириб давоми…

Воймир Асенов (1939-2013)

Воймир Асенов – таниқли болгар шоири. Болгариянинг Петрич шаҳрида туғилган. Йигирмага яқин шеърий тўпламлари нашр этилган. Кўплаб миллий адабий мукофотлар билан тақдирланган. Қатор шеърлари инглиз, француз, ҳинд ва бошқа тилларга таржима қилинган. БИЛЛУР Севар эдим сени, муҳаббат, Исминг нақши чекилмиш давоми…

Димитр Методиев (1922-1995)

Димитр Христов Методиев (Димитър Христов Методиев, тахаллуси – Сотир; 11 сентябрь 1922, Белово, Болгария — 19 июнь 1995, София) — адиб ва шоир, таржимон. “Димитровск одамлари”, “Вақт ва ўзим ҳақимда”, “Буюк кўчиш”, “Тиниқ куз маҳали”, “Тотли ифор ила” каби асарлар давоми…

Александр Геров (1919-1997)

Александр Цветков Героев (15 май 1919, София — 22 декабрь, 1997 София) – болгар шоири, адиб ва журналист. КУН Кун сен билан тўлиқ — сенсан фитрати, Шундайин улуғвор, поёнсиз бу кун. Сен борки, бу чексиз куннинг фурсати Лаҳзага айланар гўё давоми…

Николай Лилиев (1885-1960)

Николай Лилиев (ҳақиқий исми Николай Михайлов Попиванов; 26 май 1885, Стара-Загора — 6 октябрь 1960, София) — болгар шоири, драматург, таржимон. Болгар символизмининг атоқли вакилларидан бири. * * * Навбаҳорнинг майин ёмғири Том устида сочмоқда жаранг. Тинглаганча баҳор ёмғирин Қанча давоми…

Пейо Яворов (1878-1914)

Пейо Яворов (ҳақиқий исми — Пейо Тотев Крачолов; 1 январь 1878, Чирпан — 29 октябрь 1914, София) — болгар шоири, болгар адабиётида символизмнинг асосчиларидан бири. “Бедорлик”, “Булутлар сояси изидан” шеърий тўпламлари, “Далада”, “Жала” поэмалари муаллифи. Драматургия соҳасида ҳам қалам тебратган. давоми…

Пенчо Славейков (1866-1912)

Пенчо Петков Славейков (27 апрель 1866, Трявна, Болгария — 28 май 1912, Брунате, Италия) — болгар шоир, адиб. Таниқли болгар шоири Петко Славейковнинг ўғли. “Эпик қўшиқлар”, “Бахт тўғрисида тушлар”, “Хушбахтлар оролида” каби кўплаб адабий асарлар яратган. * * * Куз давоми…

Евтим Евтимов (1933-2016)

Евтим Михалушев Евтимов (28 октябрь 1933, Петрич, Болгария – 8 июнь 2016, София, Болгария) – болгар шоири. ҚИСМАТ Икки ирмоқ — икки ёндош ҳақиқат, Икки ирмоқ — қон-қариндош ҳақиқат: Иккови ҳам битта тоғда туғилган, Иккови ҳам бир шафаққа йўғрилган. Ўхшашлик давоми…

Мария Филипова-Хаджи (1954)

Мария Филипова 1954 йил 31 майда Болгариянинг Бургас вилояти Ситово қишлоғида таваллуд топган. Гимназия ва иқтисод техникумида таҳсил олган. Бир муддат Низомий номидаги Тошкент педгогика институтида ўқиган ва рус филологияси факултетини Болгарияда тамомлаган. Кейинчалик, Пловдив шаҳрида журналистика факултетида ҳам билим давоми…

Любомир Левчев (1935)

Любомир Спиридонов Левчев (27 апрель 1935, Троян, Болгария) — болгар шоири, адиб. Европа санъат, фан ва маданият академияси ҳақиқий аъзоси (Париж, Франция). ЮЛДУЗЛАР — МЕНИКИ — Юлдузлар — меники! — айтяпман бу гапни жиддий. — Ўтинаман, кулманг! Нима, менга ишонмайсизми? давоми…


Мақолалар мундарижаси