Николай Лилиев (1885-1960)

Николай Лилиев (ҳақиқий исми Николай Михайлов Попиванов; 26 май 1885, Стара-Загора — 6 октябрь 1960, София) — болгар шоири, драматург, таржимон. Болгар символизмининг атоқли вакилларидан бири.

* * *

Навбаҳорнинг майин ёмғири
Том устида сочмоқда жаранг.
Тинглаганча баҳор ёмғирин
Қанча умид кўз очар, қаранг!

Шу баҳорий майин ёмғир-ла
Уйғонмоқда оҳиста Замин.
Шу баҳорий майин ёмғирлар
Сўзлаб берар кўклам эртагин!

Кўкламойнинг ёмғири майин —
Бахт шуъласин йўйманг саробга.
Тинглаганча баҳор ёмғирин
Қанча орзу чиқар рўёбга!

Рус тилидан Гулноз Мўминова таржимаси