Рафиқул Ҳусайн

* * *

Кичик шаҳарлар-у,
Катта шаҳарлар
Қабрларга тўлиб боради кулранг.
Эшитилар моғор босган суяклар
Фарёди – бурда нон сўрашар гўё…

Дубулға овози келади тиниқ,
Шамол эса тинмай эсаверади.

Дарахтлар ҳам – ёлғиз,
Қабрлар – ёлғиз.
Сукунатни олиб ўтар ҳайқириб.

Қушлар чуғурлайди,
Чуғурларида
Силкиниб учади пўчоқлар, барглар.

Кичик шаҳарлар-у,
Катта шаҳарлар
Қабрларга тўлиб боради кулранг.

Ўлимнинг енгидан тўкила бошлар
Асабий товушлар, асабий сўзлар.
Ҳомиладор аёл кўйлакларининг,
Шамол этагидан эртак сочилар.

Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржимаcи