Нирмал Прабҳа Бардоли

ЁЛҒИЗЛИК

1

Олислардан бошланар йўлим,
Дунёни кезгувчи саёҳатчидай
Кўз очиб юмгунча ўтади умр,
Эмаклаб бораман, зулмат қаърига –
Кўринар қарағай ёлғиз ва мағрур.

2

Уй томон боқаман, дарпардаларим
Минг хўрсиниқ билан пастга тортилар.
Ёлғиз терак бўйлаб кета бошлайман,
Уйим эса кўкка осилиб турар.

ШЕЪРИЯТ

Ўрмонда кезинар соялар – яқин
Дўстларим мисоли ё мени кутар.
Осмонда учади фақат бир жуфт қуш
Сояси хаёлга уриниб ўтар.

Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржимаcи