Бипулжйоти Сайкиа

ПАНА ЖОЙ

Қандай осон топиб олмоқ
Сенинг пана жойингни.
Сен ҳақдаги ҳар бир хабар
Келиб тушар қўлимга,
Кириб борар уйимга.
Тўрт томонда тўртта девор,
Баландлаб боради тол.

Қандай осон топиб олмоқ
Сенинг пана жойингни.
Сен ҳақдаги сўзлар – ёлғон,
Йўлларни айланасан.
Қадамингни зўрлаб-зўрлаб
Олиб кирасан уйга,
Унинг уйига…

Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржималари