Аркана Пужари

* * *

Эски ғилдиракнинг чуқур изида
Оқ рангда киришни ёқтиради Вақт.
Мен сени қандайин асрайин, қалбим,
Қариб борар вужуд,
Хира тортар кўз.
Ой ҳам яширади ёруғ нурини…

Катта кун.
Яланғоч боғларда яланғоч ёлғон,
Улар ҳам хуш кўрар ҳуштак овозин.

Жоҳил ва тасқара қушлар, қарангки,
Ёқтирар товуқнинг патиллашини.
Туғилиб келмоқда янги оломон
Ўша боғ ортида, дарахт ортида…

Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржимаcи