Анубҳав Гулаш

ТОШҚИН

Узоқ йиллар олдин
Дарё тошқини
Тилдан-тилга кўчди,
Кўчди-ю, учди.

Мен ҳам эски кийимларимни
Узундан-узун кун
Бир ерга ирғитиб ташладим, чоғи…

Бугун кириб бордим сувнинг ичига,
Кўчанинг бошида, бурилишида
Менга қараб турар
Омадсиз гуллар.

Ғазабланди довул,
Жазава авжда…

Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржимаcи