Эдуард Милитонян (1952)

Эдуард Георгиевич Милитонян — арман жамоат арбоби, шоир ва ёзувчи.

СЎЗЛАР

Шоир кўзларини юмиб олди оғриқ зарбидан,
Шунда сўзлар қўлларидан қуйилиб келди.
Бино бўлмай туриб,
бир сўзни ҳам билмас эди ул.
Яна бир сўз билмайди ул барҳам топган дам.
Тирикликда эса…
Тириклик, демак, —
СЎЗЛАР ЗАМОНИ.
Шоир тишларини ғижирлатар оғриқ зарбидан,
Шунда сўзлар қуйилади нақ кўзларидан.

Русчадан С. Ғиёс таржимаси