Ашот Граши (1910-1973)

Граши Ашот Багдасарович (ҳақиқий исми Григорян Ашот Багдасарович) 1910 йили Арцахда туғилган. Ереван давлат университетининг тарих факультетини тамомлаган. Илк китоби «Кириш» номи билан 1934 йили чоп этилган.

* * *

Дарё водий узра оқади сокин,
Шишадай тиниғ-у фикрдай чуқур.
Боғлар тўлишади ундан туну кун!
Инсон баҳр олади, олади ҳузур.

Яшил бошоқларга тармашади у,
Шарбат тўлдиради узумга аста.
Хонангга киради ёғдириб ёғду,
У шундай ажойиб, у шундай уста!

О, шеърим, ўзингни отиб тўлқунга,
Кошкийди озгина ўхшасанг унга!

Туроб Тўла таржимаси