Абу Толиб Маъмуний

Абу Толиб Абдуссалом Маъмуний – Ўрта осиёлик арабнавис шоир

ШАМДОН ҲАҚИДА

Қаранг – боғ, боғда бир улкан дарахт – шам,
Уни туққан эмас ер ҳам, само ҳам.

Олов ҳам мева бахш этмайди унга,
Нечунки, тилладир боғдек бу олам.

СИЁҲДОН ҲАҚИДА

Мусаффо шиша у, бир қатра кўл янглиғ
Тўкилмиш ерга гўё тоза осмондан.

Совут кийган, совутнинг ранги ёрқинроқ
Бурундан тирқираб оққан қизил қондан.

Агар қалб бўлса у, қалб-чун ўриндир бу,
Туби лекин қаророқдир зимистондан.

Сабабки, тонгда қочган тун қаросидек
Қаро, тунд томчилар жой олди бул ёндан.

Уларни, марвариддондек эринмай ҳеч,
Ғилоф асраб турар ҳар яхши-ёмондан.

Ҳусниддин Шарипов таржимаси