Абул-аъло Ал-Мааррий (973-1057)

Абул-аъло ал-Мааррий (973-1057)– ўрта асрларда яшаб ижод этган улуғ араб шоири ва мутафаккиридир. Шоир 973 йилда Суриянинг шимолидаги Маратаннўъмон ёки Маара деган кичик бир шаҳарчада, қози оиласида туғилган. Уч яшарлик вақтида чечак касали билан оғриганидан кейин, Абулалонинг бир кўзи ожиз давоми…

Абдулваҳҳоб ал-Баётий

НОЗИМ ҲИКМАТ ХОТИРАСИГА 1. Тун зулмати ичра тўлқин-қизҚуюқ, қора сочларин ўрар.Тўрга тушган балиқдек шу кезСоч ўрами тўлғаниб турар.Осмон тобут қопқоғи кабиШоирнинг жасади устида беҳис.Ер ва қора лола ҳақидаСеҳрлаб куйлайди тўлқин-қиз. Боши узра минг йиллик ғавғо,Қум ва гиёҳ, тун ва сукунат.Долғаларни давоми…

Мужоҳид Абдулмунайм Мужоҳид

МАЪЮС ТАБАССУМИНГ СОЯСИДА Оҳиста куйлайман, сени ўйлайман,Ой, юлдузлар тушиб сени йўқласин.Оҳиста-оҳиста сингиб куйлайман,Менинг ўғлим кўксинг узра ухласин. Кўзларингда ўқийман шул сўзларни:Нечун куйлар гўё ғамлардан озод,Гўё ўчган ташвиш — мотам излари,Гўёки кишвари Сулаймонобод? Сахий Ар-Рашиддек йўқдир ташвиши,Бир мири йўқ ҳувиллайди кўйлаги,Нечун давоми…

Айман Абу Шаар (1946)

Айман Абу Шаар – суриялик араб шоири. 20 дан ортиқ китоби чоп этилган. * * * Бир зумгина қолсанг паришон, Ўзлигингдан жудо бўлгайсан. Ғафлат босса селда ногаҳон,Сув остида адо бўлгайсан. Ўзингни тут, мард бўл ва бардам, Кулиб боққай иқболинг албат. давоми…

Абдурраҳмон ал-Хомисий (1920-1987)

Абдурраҳмон ал-Хомисий — мисрлик машҳур шоир ва ёзувчи, танқидчи, жамоат арбоби. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. «Теранликлар» (Қоҳира, 1950), «Биз ўлмаймиз» (Байрут, 1953), «Оловли шамоллар» (Қоҳира, 1954) китоблари машҳур. и. ИСЁНКОР УМИД Агар Миср, Маввал* куйлари гўё, Қалбимда яшайсан давоми…

Абу Наср Марзубон

Абу Наср Саҳл ибн Марзубон — Ўрта осиёлик арабнавис шоир. 1 «Абулайно хабарлари»н ёздим илм йўлига,Кўзига нур бўлар, дедим, кимдир олса қўлига.2 У юклар менга мушкул иш, демам «уҳ»,Ўтиб дамлар, танам бўлмоқда мажруҳ. Агар айтсам, туғилгай кўп маломат, Бу келтиргай давоми…

Абу Абдураҳмон Нилий

Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Абдулазиз Нилий — Ўрта осиёлик арабнавис шоир. 1 Ўқ бўлиб учгач нигоҳи, юз ўгирдим чет томон, Тандаги мажруҳ бу жоним зора қолгай, деб, омон. Ишқ дер: Ундан қутулмоқ мутлақо мушкул эрур, Қайтаролмас ўқни қалқон, бўлса гар давоми…

Абу Саъд Абдурраҳмон

Абу Саъд Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Дўст — Ўрта осиёлик арабнавис шоир. 1 Хабар бер менга, оҳу, этма муштоқ,Тиш урди олмага ким ҳамда қандоқ? Ким у илк бора пок ҳуснингга теккан, Қасамки, ошкор айла тезроқ. Яноғингга қизил гул бирла босганТаоло давоми…

Абу Наср Жавҳарий (940-1008)

Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод Жавҳарий Форобий (940-1008) — Ўрта осиёлик арабнавис шоир. Форобда туғилган. Кўпроқ Бағдодда яшаган тилшунос олим ва файласуф. Асосий асари «Тожу л-луға ва саҳоху-л-арабийя» («Луғат тожи ва арабчанинг ҳақиқийси») асаридир. Араб тилида ёзилган бу асарнинг 1865—75-йиллар давоми…

Абулфазл Меколий

Абулфазл Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Меколий — Ўрта осиёлик арабнавис шоир 1 Пок муҳаббатга сахий оҳу бу онМенга этмиш дарди ҳижрон армуғон.У ҳижоб бирлан бўлур ғойиб, нетай,Бўлса ҳамхонам, этар бағримни қон. У менинг руҳим, бу хил ғойиб бўлиш Руҳ учун инкор давоми…