Дритеро Аголли (1931)

Дритеро Аголли (Dritëro Agolli) 1931 йил 13 октябрда Албаниянинг Менкуляс қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Петербург давлат университетида журналистика бўйича таҳсил олган. Албания Ёзувчилар уюшмасининг раиси сифатида бир неча йил фаолият юритган. У Анна Ахматова, Александр Блок, Борис Пастернак, Владимир Маяковский, давоми…

Исмоил Қадарий (1936)

Замонавий албан шеъриятининг таниқли вакилларидан бири Исмоил Қадарий (Ismail Kadare) 1936 йил 28 январда Албания жанубидаги Галикастра шаҳрида зиёли оилада туғилган. Тиран университетининг тил ва тарих факультетида таҳсил олган. Талабалик йилларидан шеър ёза бошлаган. Унинг “Ёшлик шижоати” (1957), “Орзулар” (1957) давоми…

Ндре Мьеда (1886-1937)

Ндре Мьеда (Ndre Mjeda) — албаниялик файласуф, тилшунос олим ва шоир. У 1886 йил 19 ноябрда Шкодер музофотида камбағал деҳқон оиласида туғилган. Фалсафа ва тилшунослик доктори унвонига эга бўлиб, тўққизта тилни билган. Илк шеърлари 1887 йилдан нашр қилина бошлаган. 1917 давоми…

Андон Зако Чаюпий (1866-1930)

Таниқли албан шоири Андон Чаюпий (Andon Zako Çajupi) 1866 йил 27 мартда савдогар оиласида туғилган. Швейцарияда олий маълумот олган. Унинг “Томори ота” (1902), “Омонат насиҳат” (1957) шеърий тўпламлари ҳамда “Замин қаҳрамони” (1937)драмаси ва “Қазодан сўнг” (1937) комедияси китоб ҳолида нашр давоми…

Наим Фрашерий (1846-1900)

Наим Фрашерий (Naim Frashëri) — атоқли албан шоири. 1846 йил 25 майда Албания жанубидаги Фрашер қишлоғида туғилган. 1865 йилда Янин шаҳрига оиласи билан кўчиб келиб, грек гимназиясига ўқишга киради. Шу ерда форс тилида шеърлар ёзади. Бу шеърлар илк бора 1885 давоми…

Ҳасан Зуко Камбери (1740-?)

Ҳасан Зуко Камбери 1740 йилда Албания жанубидаги Старья қишлоғида туғилган. Унинг отаси турк армиясида хизмат қилувчи майда сипоҳлардан эди. Усмонли турк империяси таназзулга юз тутгач, унинг хизматчилари ҳам қашшоқлашиб қолди. Шоир ҳам кўп умрини саргардонликда ўтказди. Қариганида дарвеш бўлиб, сафарларда давоми…

Нозим Фракулий (1680-1760)

Албан адабиёти тарихидаги йирик сиймолардан бири. У Иброҳим Нозимий, Нозим Бератий тахаллуслари билан ҳам ижод қилган. 1680 йили Албания жанубидаги Берата музофотининг Фракул қишлоғида бадавлат ҳарбий оиласида туғилган. Бератада мадраса таълимини олгач, Истанбулда ўқиган. Турк, араб ва форс тилларида шеърлар давоми…