Рафаэл Эрнест Грейл Арматту (Гана)

Рафаэл Эрнест Грейл Арматту (1913–1953) Ганада туғилган. Инглиз тилида ижод қилган.

ҒАРИБ КЎНГИЛ

Саҳро сўқмоғида
Бир қари кампир
Борарди, куларди негадир диққат,
Гапириб борарди ўзи-ўзига,
Саҳро сўқмоғида ғариба аёл
Ўзи билан ўзи қиларди суҳбат.

Биласанми, болам,
Не учун бу он
Ўзи билан ўзи гаплашар инсон?
Ортида – узун йўл,
Йўлдоши йўқ дам —
Ўзи билан ўзи гаплашар одам.

Ёмғирдай ёғилса юракка қайғу,
Ғамлар тўфон каби тошса сарбаланд,
Инсон – йўл топмаган чорасиз йўлчи,
Сўзлашиб қолади ўз-ўзи билан.

Саҳро сўқмоғида кетётган аёл,
Ҳаёт азоблаган шўрлик, оввора.
Ўзидан сўрайди ўзи минг савол,
Жавобин тополмай кулар бечора.

Кўзимда ёшларим қотиб қолгандир,
Ичимдан чиқмайди оҳим, дамим ҳам.
Она, сенинг ғаминг жуда улкандир!
Сеникидан каммас менинг ғамим ҳам…

Карим Баҳриев таржимаси