Фернандо Коста Андреде (Ангола)

Фернандо Коста Андреде – анголалик шоир

ҚАЙТИШНИНГ ИККИНЧИ ҚЎШИҒИ

Биз бир тузнинг зарраларимиз
қон ҳам тер ҳам бизники эди
бизникийди қайиқ ҳамда сўз
ва ердаги умид илдизи
… биз қуласак инграрди ёмгир
силарди у изларимизни
бизникийди бесубутлар ҳам
ўқимиздан қулади улар
бизникийди эрк учун кураш
цементини ийлаган қон ҳам
мана энди тутунлар тарқаб
йўл бўйида униб майсалар
қорақурт ҳам унутилган чоғ
иродамиз иморатида
пайдо бўлиб бир жуфт поғона
айирмасин бизни дунёдан
бизникидир дунё ҳам ахир
Бирлик бўлсин доим ўртоқлар!

Миразиз Аъзам таржимаси