Ғулом Дастагир Панжширий

Ғулом Дастагир Панжширий – афғонистонлик шоир.

КУРАШ ТАРОНАСИ

Шер йигитлар элга ёр хизмат билан,
Яшнагай мардум дили рағбат билан.

Мард йигитлар тўлқини — мавжи замон,
Ёвга қарши қўзғалур ғайрат билан,

Қанча ҳушёр бўлса эл, юртдош улус,
Дўст бўлурмиз шунча юрт, миллат билан.

Халқ курашга қанча мойил, шунча соз,
Шунча душман даф бўлур ғорат билан.

Қалқ оёққа, эркталаб ўғлону қиз,
То хароб бўлсин зулм ғурбат билан.

Гар ғазаб қонингда жунбиш айласа,
Эскилик маҳв ўлғуси суръат билан.

Бил, кураш — эркин ҳаёт тимсолидир,
Бахтга етгай мард элим қудрат билан.

Асримиз ёрқин чароғи, шуъла соч,
Халқ йўлин ёрит, кураш зулмат билан.

Ишчилар! Сиз бу жаҳоннинг устуни,
Яйрангиз бу даҳр аро ҳурмат билан.

Жуманиёз Жабборов таржимаси