Абул-аъло Ал-Мааррий (973-1057)

Абул-аъло ал-Мааррий (973-1057)– ўрта асрларда яшаб ижод этган улуғ араб шоири ва мутафаккиридир. Шоир 973 йилда Суриянинг шимолидаги Маратаннўъмон ёки Маара деган кичик бир шаҳарчада, қози оиласида туғилган. Уч яшарлик вақтида чечак касали билан оғриганидан кейин, Абулалонинг бир кўзи ожиз давоми…

Геннадий Айги (1934-2005)

Геннадий Николаевич Айги 1934 йили Чувашистоннинг Шаймурзино қишлоғида таваллуд топган. Айги тахаллуси чувашча “хайхи” сўзидан олинган бўлиб “ана у” деган маънони англатади. Айгининг дастлабки чуваш тилида ёзган шеърлари 1949 йилдан бошлаб эълон қилина бошлайди. 1953 йили А.М.Горький номидаги Адабиёт институтига давоми…

Самуил Маршак (1887-1964)

Маршак Самуил Яковлевич (1887.22.10, Воронеж — 1964.4.7, Москва) — рус шоири, 20-аср рус болалар адабиёти асосчиларидан. Маршакнинг «Жек қурган уй», «Болалар қафасда», «Аҳмоқ сичқонча ҳақида эртак» шеърий китоблари 1923 йилда нашр қилинган. Маршак 1933 йилда «Мистер Твистер» ҳажвий памфлетини яратди. давоми…

Фёдор Тютчев (1803-1873)

XIX аср рус шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири. 1803 йилда туғилган. Москва университетининг тилшунослик бўлимида таҳсил олган. Унинг “Ёз оқшоми”, “Ҳиссиёт”, “Бедорлик”, “Тушлар” лирик асарлари маълум. Фёдор Тютчев 1873 йилда вафот этган. * * * Кун иссиғи ҳали кетмаган, Июль туни давоми…

Нурдал Григ (1902-1943)

Нурдал Григ — Норвегия шоири. Унинг исми норвегияликлар учун ҳилпираб турган байроқ эди. У бор-йўғи қирқ икки йил яшади-ю, лекин ажойиб шеърий мерос қолдирди. 1943 йил 3 декабрда Берлин бомбардимон қилинганда кўплар қатори Нурдал Григ ҳам ҳалок бўлди. У Норвег давоми…

Георгос Сеферис (1900-1971)

Атоқли юнон шоири Георгос Сеферис номи ХХ асрнинг энг истеъдодли ижодкорлари қаторидан мустаҳкам ўрин олган. У 1900 йили Кичик Осиёнинг қадимий шаҳри бўлмиш Смирнада таваллуд топди. Бу шаҳар Гомер ватанига даъвогар етти шаҳарнинг бири саналиб, туркий лисонда Измир деб номланади. давоми…

Шакар Аслан (1937-1995)

Озарбайжонлик шоир, драматург ва журналист Шакар Аслан (Şəkər Aslan) 1937 йили туғилган. «Баҳор ёмғири» (1964), «Муҳаббат фасли» (1973), «Севги куни» (1977), «Сени севган кунимдан» (1980), «Бу кунлардан из қолар» (1982), «Дунёнинг севинчлари» (1987), «Уйга мактуб» (1991) каьи китоблари чоп этилган. давоми…

Жан де Лафонтен (1621-1695)

Лафонтен Жан де (1621.8.7, Шато—Тьерри, Шампань — 1695.13.4, Париж) — француз шоири, масалчи. Франция академияси аъзоси (1684 йилдан). Машҳур «Психея ва Купидоннинг муҳаббати» (1669) қиссасига «Минг бир кеча» эртаклари ҳамда Апулей (милоддан авввалги 2-аср) нинг «Метаморфозалар» асари асос бўлган. Лафонтеннинг давоми…

Иван Вазов (1850-1921)

Улуғ шоир, носир ва драматург Иван Вазов (1850-1921) Болгариянинг Болқон тоғи этагидаги Сопоте шаҳрида бой тижоратчи оиласида туғилган. Биринчи шеърини 16 ёшида ёзган эди. Матбуотда илк бора “Қарағай” деган шеъри эълон қилинганида 22 ёшда эди. Бу шеър дарҳол кенг ўқувчилар давоми…

Афанасий Фет (1820-1892)

Лирик шоир Афанасий Фет ўн тўққизинчи аср рус адабиётинингнинг сермаҳсул шоирларидан бири. Унинг ою юлдузлар, рус табиатининг гўзал кўринишлари бўлмиш ўрмонларга, дарёга, кўлларга бўлган ошуфталиги чексиз. Унинг шеърларини қунт ва синчковлик билан ўқиган китобхон буни тушуниб етади, албатта. * * давоми…