Иван Вазов (1850-1921)

Улуғ шоир, носир ва драматург Иван Вазов (1850-1921) Болгариянинг Болқон тоғи этагидаги Сопоте шаҳрида бой тижоратчи оиласида туғилган. Биринчи шеърини 16 ёшида ёзган эди. Матбуотда илк бора “Қарағай” деган шеъри эълон қилинганида 22 ёшда эди. Бу шеър дарҳол кенг ўқувчилар давоми…

Афанасий Фет (1820-1892)

Лирик шоир Афанасий Фет ўн тўққизинчи аср рус адабиётинингнинг сермаҳсул шоирларидан бири. Унинг ою юлдузлар, рус табиатининг гўзал кўринишлари бўлмиш ўрмонларга, дарёга, кўлларга бўлган ошуфталиги чексиз. Унинг шеърларини қунт ва синчковлик билан ўқиган китобхон буни тушуниб етади, албатта. * * давоми…

Раймон Кено (1903-1976)

XX аср жаҳон адабиётида ўзига хос, такрорланмас из қолдирган атоқли француз шоири, ёзувчи ва драматурги, киносценарист ва адабий тадқиқотчиси Раймон Кено 1903 йилда Франциянинг Сена дарёси этагидаги порт-шаҳар Гаврда туғилган. “Тўсқинлик”, “Одила”, “Қаҳратон қиш”, “Зази метрода” каби романлар, “Агар, агар давоми…

Анакреонт (м.а. 559-478)

Анакреонт — Қадимги юнон шоири. Машҳур Тўққиз шоирдан бири. * * * Дулдул отлар билинади Қамишдайин қулоғидан. Гердайган парфиялик ­ Кийган баланд кулоҳидан. Бахтиёр ошиқ-маъшуқлар Кўзи боқар эҳтиросли, Тўйиб ҳаёт нашъасидан Хумор-хумор, нозли-нозли. * * * Оқ оралаб, сийраклашди Қўнғироқсоч давоми…

Алкей (м.а. VII-VI аср)

Алкей — Қадимги юнон шоири. Машҳур Тўққиз шоирдан бири. САПФОГА Нозик табассумли, гулгун, мусаффо, Сочлари жингалак, мафтункор Сапфо! Бир гап айтмоқчиман қулоқларингга, Лекин айтолмайман, йўл қўймас ҳаё. БЎРОН Асов шамолни англаш қийин кўпида Бостириб келади тўлқинлар лак-лак. Уларнинг исёнкор талотўпида давоми…

Сапфо (м.а. VII аср)

Сапфо (Милетлик Сафо) — Қадимги юнон шоираси. Машҳур Тўққиз шоирдан бири. * * * Агар ким гўзал бўлса, Фақат кўзга қувонч, нур. Агар ким яхши бўлса Шундоқ ҳам гўзал эрур. * * * Ҳилол ботди. Ҳулкар юлдузи Кўринмайди. Ярим бўлди давоми…

Эсмира Серова (1983)

Эсмира Серова (Esmira Serova) 1983 йилда туғилган. Озарбайжон Тиллар дорилфунунининг таржима факультети магистранти. Рус тилига инглиз (У.Х.Оден, Д.Уолкот, Ш.Хини, Ж.С.Бака) ва испан (Р.Хуаррос, Г.А.Беккер, Э.Буэтавентура, Э.Бейли) тилларида ижод қилувчи шоирлар шеърларини таржима қилган. * * * Қонун қилиб ол мусиқани, давоми…

Нажот Мамедов (1982)

Нажот Мамедов (Nicat Məmmədov) 1982 йила туғилган. Шоир, таржимон, филолог. Озарбайжонда Иосиф Бродский шеърияти ҳақидаги илк монографиянинг муаллифи. Озарбайжон шоирларининг асарларини рус тилига ўгирган. 2004 йилнинг “Энг яхши таржимони” мукофоти совриндори. * * * Ўйинқароқ болаларнинг қўлларидан юлқиниб чиққан варракларнинг давоми…

Оқшин Енисей (1978)

Оқшин Енисей (Agşin Yenisey) 1978 йилда туғилган. Боку Давлат дорилфунунининг геология-минерология факультетини тамомлаган. “Ҳижрон суврати” шеърий тўплами чоп этилган. ФИЛЬМ ЯКУНИ Бор-э, деб кетворсанг сўнгги вагонда бўш, бўм-бўш бўлсанг вагондек фақатгина ўрнингдан туриб жой бериш-чун гўзал аёлга, фақатгина у ўлтираркан давоми…

Зоир Азамат (1975)

Зоир Азамат (Zahir Əzəmət) 1975 йилда туғилган. Ёш шоир модернчи сифатида танилган. 2005 йилда “Девор оқликларига қарши” шеърий тўплами чоп этилган. “Бирдамлик” мукофоти соҳиби. ЭВРИЛИШЛАР Баъзида кимнидир ўлдиришни истар инсон важ-карсон топилар ҳамиша ва яна англайсан бу сенинг ишинг эмас давоми…