Ёқуб Умар ўғли. Ўн доллар (ҳикоя)

Тез-тез хорижга чиқиб, юрт кўрган ҳар қандай киши каби, Қодир ҳам божхонада ишлаган одамларнинг феъли-хўйи ва хатти-ҳаракатларидан ўша мамлакат ҳақида ҳақиқатга яқин хулоса чиқара оларди. Божхона хизматчисининг қовоғи солиқ, назари муздай совуқ, безовта бўлса, бу: “Оёғингни ўйлаб бос ва ҳушёр давоми…