Василий Шукшин. Метин одам (ҳикоя)

«Гигант» хўжалигининг учинчи бригадаси учун янги омбор биносини қуриб беришди. Эски омбор – черковдан бўш бочкалар, цемент солинган қоплар, шакар ва туз солинган қоғоз халтачалар, от-улов учун мўлжалланган бир уюм айил, юган-абзаллар (бригадада бор-йўғи бешта от бўлса ҳам, анжомлар ўн давоми…

Василий Шукшин. Гринька Малюгин (ҳикоя)

Ҳамқишлоқларининг якдил фикрича, Гринька ғўрроқ, довдирроқ одам. У қўллари узун, тўмтоқ бурун, от юзли, бақувват бир йигит. Юрганда атрофга бепарво, мулойим назар ташлаб, оҳиста, орқа-олдига тебраниб қадам босарди. Қизлар уни ёқтиришарди. Мана шуниси жумбоқ эди. Битта ақллироғи фаҳмлаб қолди: унга давоми…

Василий Шукшин. Виждонсизлар (ҳикоя)

Қария Глухов олтмиш саккиз ёшида кампиридан айрилди. Кампирини дафн қилганидан сўнг маросимларини ўтказди. Йиғлади, сиқтади. «Энди қандай яшайман-а?» Сўққа бош… Бева қолган ҳамма қариялар нима деса, у ҳам шундай дерди. Ростдан ҳам унга қийин бўлди, жудаям қийин, қайғули, аммо у давоми…

Василий Шукшин. Суд (ҳикоя)

Этикдўз Валиков кигиз этик тикарди. У янги келган қўшниси Гербеншиковани судга берди. Воқеа бундай бўлганди. Алла Кузминична Гребеншикова ёш, хушрўйгина, аммо нодон бу аёл баҳор кунларининг бирида, устанинг ҳаммоми ёнгинасидаги жойдан иссиқхона учун ариқ олганди. Ҳаммомнинг орқа девори уларнинг ҳовлиси давоми…

Василий Шукшин. Артист Фёдор Грай (ҳикоя)

Қишлоқ темирчиси Фёдор Грай драмтўгаракда “содда” одамларни ўйнарди. У клуб саҳнасига чиққанида ранги оқариб, секин гапирар, овозини ҳатто биринчи қаторда ўтирганлар ҳам яхши эшитолмасди. Азбаройи зўриққанидан кўйлаги остидаги мушаклари бўртиб турарди. Гап қотишдан олдин шеригига узоқ тикилар, бу қарашида ўйналаётган давоми…

Василий Шукшин. Кўпга келган тўй (ҳикоя)

Атрофдаги одамлар Серёга Безменовнинг хотинини баттол дейишарди. Баттол, инжиқ ва аҳмоқ. Бу ҳаммага маълум ва аён эди. Фақат Серёгагина ҳеч нимани кўрмас, англамас эди. У ҳаммадан жиғибийрони чиқиб, ўзича ҳайрон бўларди: наҳотки улар хотинининг қанчалар мустақил, ўқимишли, қанчалар.. эканлигини кўришмаса, давоми…

Василий Шукшин. Микроскоп (ҳажвия)

У бунга журъат қилолмай юрарди. Энди журъат қилди. Ўша куни уйга бир аҳволда кириб келиб, хотинига қарамасдан деди: — Бор… пулни йўқотдим. — Айтди-ю, сап-сариқ, пачоқ, қийшиқ қирғий бурни қизғиш тусга кирди. — Бир юз йигирма сўмнинг ҳаммасини йўқотдим. Хотиннинг давоми…

Василий Шукшин. Иккинчи сеансга чипта (ҳикоя)

Кейинги пайтларда нимагадир Тимофей Худяков­нинг кўнглига қил сиғмас, ҳамма нарсадан хуноби чиқиб юрарди. Тўрт оёқлаб турса-ю, боши қалтираб, ит­дай ирилласа, ҳуриб юборса. Балки йиғлаб ҳам олармиди. – Сенга нима жин урган ўзи? – муғомбирона раҳмдиллик билан сўради Ермолай. Тимофей унинг давоми…

Василий Шукшин. Қайғу (ҳикоя)

Ёз пайтлари ўткир ёвшан ҳиди гуркираб, одамнинг бошини айлантириб юборадиган ажиб кезлар бўлади. Айниқса, кечалари… Кўкда ой жимгина сузади, беором кўнгил ниманидир қўмсаб орзиқади. Кишини сархуш этувчи мастона, анвойи ҳидлар таратиб ётган хуморга тўлиқ, осуда, ойдин кечаларда тотли, ёруғ хаёллардан давоми…

Василий Шукшин. Мот қилди (ҳикоя)

Агафья Журавлёваникига ўғли Константин Иванович келди. Хотини ва қизи билан онасидан хабар олиб, ҳордиқ чиқариб кетишмоқчи экан.Новое қишлоғи унча узоқ бўлмаса-да, Константин Иванович таксида келди, бунинг устига, бутун оила аъзолари машина юкхонасидан анча чамадон ташидилар. Дарҳол бутун қишлоққа: Агафьяникига оиласи давоми…


Мақолалар мундарижаси