Умберто Эко. Кўнгиловлар адабиёт

Менда китобхон кўнглини овлаш истаги туғилиб қолди. Лекин бу ўзимни хурсанд қилганимдан кам бўлмаслиги керак. Айтмоқчи бўлганимиз ўта муҳим масала ва бизнинг роман ҳақидаги тасаввурларимизга бироз зидга ўхшайди.
Кўнгил очиш – чалғиш ё муаммолардан чекиниш дегани эмас. Робинзон Крузо ўзининг энг намунали китобхонларини овутишни истади ва улар қаршисига уддабурон “иқтисодчи инсон”га хос ҳисоб ва кундалик машғулотларни териб ташлайди. У худди Робинзонга ўхшаш Робинзонни ўзида кўриб овунар экан, бу бошқа бировга айланишни кенгроқ маънода тушуниши лозим. Кўнгил очаётиб, у ўрганади. Ўқувчи олам ё тил ҳақида қандайдир янгиликни билишга муваффақ бўлади. Бу поэтиканинг ўзига хос, моҳияти ҳеч қачон муҳокама этилмайдиган ҳикоя қилиш жиҳати.
Шунингдек, кўнгил овлаш бу – тарихий тушунча. Романнинг ҳар бир даврида кўнгил овлаш ва кўнгил овлатмоқнинг ўз йўли бўлган. Замонавий роман ҳар доим кўнгил овлашнинг мураккаб сюжет чизиғини босиб ўтишга ва кўнгил овлаш турларини мудом янгилаб боришга интилди. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. Аристотель поэтикасининг мендай ашаддий ўқувчиси ҳар доим ўйлаганман: ҳеч нарсага қарамасдан роман ўқувчининг кўнглини овламоғи керак, айниқса, унинг мураккаб сюжетлари шунга хизмат қилмоғи лозим.
Шу нарса аёнки, агар роман кўнгилни овласа, ўқувчига манзур бўлади, унга далда бўлади. Ахир, қачонлардир мана бундай фикрлашган: агар роман жамоатга манзур бўлса, бу – яхши эмас. Агар роман ўқувчиларнинг олқишига сазовор бўлса, демак, унда ҳеч қандай янгилик йўқ, у ўқувчига ўзи нимани хоҳлаётган ва кутаётган бўлса, шуни тақдим этган. Мен шуни айтишни истардимки, “агар роман ўқувчига кутилган ниманидир бераётган бўлса, демак, унга маъқул бўлаяпти” ва “агар роман манзур келган бўлса, демак, у кутилган асардир”.
Иккинчи фикр ҳар доим ҳам ҳаққоний эмас. Шу ўринда Дефо ё Бальзакни, кейин эса “Тунука ноғора” ёки “Ёлғизликнинг юз йили”ни эслаш кифоя.
Балки, кимдир айтар: бизнинг бир қанча баҳс ва тортишувларимизга асос бўлган тенглик “манзурлик – идеалнинг мавжуд эмаслиги”; муваффақиятли китоб, муросасоз китоб билан бараварлашади. Муросасоз роман – сюжетли романга тенглашади. Эксперимент тарзида яратилган, можаробоп ва ўқувчи юз бурган асарлар шоҳсупага чиқади. Биз булар ҳақида гапирдик ва тўғри қилдик, деб ўйлайман. Айнан ана шу фикрлар яхши ниятли ёзувчиларни ўнғайсиз аҳволга солади, айнан уларни солномачилар эсдан чиқармаган. Бу мутлақо ҳақиқат – ахир айнан шу учун бу ҳақда сўз юритилди. Ва бу борада биз анъанавий, муросасоз романларнинг моҳияти ҳақида шундай фикрга келдикки, ўтган аср романи муаммолари билан солиштирсангиз, ғаройиб топилмаларсиз ҳеч нима юзага келмаслигини тушунасиз. Албатта, гуруҳбозликлар бўлган ва унинг чекига дам-бадам ўзимиз ёки бегоналар тушишган. Буларнинг ҳаммаси кўнгилсизлик билан якунланган. Ёдимда, Лампедуза, Бассани ва Кассола авангард ёзувчиларнинг ашаддий душманлари эди. Ҳозир шахсан мен улар ўртасидаги қилдан ҳам нозик фарқни кўрсатиб ўтмоқчи эдим. Лампедуза яхши роман ёзди, бироқ у ўз вақтида туғилмаганди. Ўшанда жуда кўпчилик унинг Италия адабиётида янги даврни бошлаб берганлиги ҳақидаги мақтовларга қарши фикрлар билан чиқишди. Аслида у романчиликдаги эски даврни тантанали равишда ёпиб берди. Менинг Кассола ҳақидаги фикрларим ўзгарганича йўқ. Бассани ҳақида эса бирмунча эҳтиёткорроқ фикр юритмоқчиман: 1963 йилларда мен уни ўзимга адабий ҳамроҳ деб билардим. Муаммо эса умуман бошқа нарса ҳақида.
Айни пайтда 1965 йилги воқеалар хусусида ҳеч ким эсламайди. Мана, гап нима ҳақида кетяпти! Ўшанда бутун гуруҳ Палермода экспериментал романлар муҳокамасига йиғилдик.
Мунозара пайтида жуда ғаройиб нарсалар ойдинлашди. Ренато Бариллининг кириш сўзи, айниқса, қизиқарли бўлди. У пайтлар Барилли аллақачон экспериментал романлар назариётчиси сифатида донг таратган эди. Энди унинг қаршисида Роб-Грийе, Грасс, Пинчон турибди (шуни унутманг: бугунги кунда Пинчонни постмодернизм асосчилари билан бир сафга қўйишади. Дарҳақиқат, у пайтларда постмодернизм атамасининг ўзи ҳам бўлмаган, ҳарқалай, Италияда. Ҳаммаси Америкада Жон Бартдан чиққан). Барилли Русселяни қайта кашф этар экан, ўзига ёққан Вернни эсга олади, Борхес ҳақида бир оғиз ҳам сўз демайди – уни қайта баҳолаш бошланмаган эди. Барилли шу қабилидаги гапларни гапирган эдими? Ҳанузгача, асосийси – воқеани, сюжетни рад этишдай, насрда янги давр воқеа-ҳодисаларни қайта баҳолашдан бошлангандай туюлади.
Мен Барукелло ва Грифининг томоша қилганимиз “Ноаниқ текширув” киноколлажи қандай таассурот қолдирганини эсладим. У сюжетли бўлакчалардан, бир хил қолипдаги вазиятлардан, хусусий кино парчаларидан таркиб топган. Шуни илғадимки, томошабинлар кинофильмнинг шундай жойларида завқу шавққа тўлишдики, бу бир неча йиллар олдин ҳеч қандай ҳайрат уйғотмаган бўларди, анъанавий воқеалардаги мантиқ ва вақт сабабиятини барбод қилишади, кутганлари пучга чиқди. Авангард оддий ҳолга айланди. Олдин нотўғри деб қабул қилинган йўл энди эшитиш аъзоларимизни (ёки кўриш қобилиятимизни) эркалай бошлади. Булардан битта хулоса чиқариш мумкин. Номувофиқ хабар экспериментал наср (ва бошқа санъат турлари) учун муҳим ўлчов бўлмай қолди, балки, номувофиқлик дилкашликка айланмоқда. Эсладимки, футуристларнинг шеърият кечалари тингловчиларнинг ҳуштакларисиз ўтмас, “ҳозирги баҳслар шу ҳақдаки, кимда-ким экспериментни ўпирилаётган, муваффақиятсизликка учраган деб ҳисоблаётган бўлса, шунинг ўзиёқ у тамомила нормал воқеа сифатида қабул қилинаётганлигини кўрсатади: айни ёндошув ёшини яшаб бўлган ўз авангардининг қимматли тузилмасига қайта мурожаат этишни англатади. Бу каби ҳолатларда эҳтимол, авангард адабиёт танқидчиси Маринеттининг кечиккан ихлосманди бўлиб чиқади. Шунга эътибор қаратиш керакки, номувофиқ ахборот тингловчи учун талабчан тарихий лаҳзаларда қиймат учун кафолат беряпти. Ўйлашимизча, ғараздан юз ўгиришга тўғри келади, бизнинг доимий баҳс-мунозараларимизда иштирок этаётган, – яхши асар томошабин ёки ўқувчини ғазаблантириши шарт эмас. Худди шунингдек, тартиб ва тартибсизликни зид қўйиш умумталаблардаги ва новатор асарларда олдингидай адолатли бўлиб қолмоқда, унга бошқа кўз билан қарамоғимиз керак, холос. Бошқача айтадиган бўлсак, бир қарашда талабларимизга мос бўлган асарларда узилиш ва баҳсли ўринлар кўзга ташланади. Ва аксинча, баъзи бир новатор асарлар шунақанги ғазабингизни қўзғатадики, моҳиятан новатор бўлмаган асарга айланади. Шу кунларда бир одам билан учрашиб қолдим. Унга бир асар қаттиқ ёқиб қолган ва ундан пайдо бўлган безовталик уни шубҳа ёқасига бошлаган…”
1965 йил. Поп-арт пайдо бўлган экспериментал, оммавий, баён, тасвирий ва нотасвирий санъатлар сабаб анъанавий тарзда яратилган санъат асарларига қарашлар кескин ўзгарган вақтлар. Пуссёр менга “Битлз” ҳақида гапирганди: “Улар биз учун ишлайдилар”. Ҳолбуки, ўзи ҳам улар учун ишлаётганини англамаганди.

Рус тилидан Гўзал Бегим таржимаси
«Жаҳон адабиёти», 2014 йил, 6-сон