Рей Бредбери. Армагеддон (ҳикоя)

Ҳеч ким ўлишни истамайди, ҳеч ким уни кутмайди. Шунчаки, нимадир яхши ишламай қолади, ракета ёнбошига ағдарилади ёки рўпарадан астероид шиддат-ла келади, қўлларинг билан юзларингни беркитиб олишдан бошқа иложинг қолмайди, қарабсанки, атроф зимистон, мотор ҳамон олдинга суриб кетаяпти, тирик қолай деб давоми…

Рей Бредбери. Баҳор сеҳргари (ҳикоя)

Баланд-баландда: тоғлардан ҳам юксакда, юлдузларнинг нақ остида, дарёлар, денгизлар, йўллар устидан Сеси учиб боради. Эрта баҳор еллари каби нозик, кечки ўтлоқдаги майсанинг хушбўй иси каби майин Сеси…У оппоқ ва момиқдай юмшоқ парларга ўтирганча парвоз қилди, йўл-йўлакай дарахтларга қўниб, хордиқ чиқарди, давоми…

Рей Бредбери. Пуштиранг дарча (ҳикоя)

Тушида ранг-баранг ойнавандли ташқи эшикни беркитаётганмуш. У пуштиранг, лимон сингари сап-сариқ, юмшоқ булутдек оппоқ ва булоқ суви каби тиниқ шишалардан ишланган. Кўплаб, майга ўхшаган, шарбат ёки мева қиёмини эслатувчи алвон, қирмизиранг ва тилларанг, муздек салқин, кўкимтир шиша сополакчалар ўртадаги катта давоми…

Рей Бредбери. Шамол (ҳикоя)

Ўша куни кечқурун соат беш яримларда телефон жиринглади. Декабр оқшомларидан бири эди. Томпсон гўшакни кўтарди:– Эшитаман.– Алло, Герб!– Ҳа, бу сенмисан, Аллин?– Хотининг уйдами, Герб?– Ҳа. Нима эди?– Ҳеч нима, ўзим, шундай…Герб Томпсон гўшакни хотиржам тутиб турарди.– Нима бўлди, ўзи? давоми…

Рей Бредбери. Ракета (ҳикоя)

1 Анчадан бери Фиорелло Бодони зим-зиё самога парвоз қилган ракеталар овозидан кечаларини бедор ўтказади. Ширин тушлар оғушида ётган севимли рафиқасини уйғотмай, секин ташқарига чиқади-ю бир неча сонияга бўлса ҳам, дарё бўйидаги кичик уйдан таралаётган овқат ҳидидан озод бўлгиси келади. Шу давоми…

Рей Бредбери. Қотил (ҳикоя)

Оппоқ йўлак бўйлаб ортидан мусиқа эргашиб борар эди: эшиклардан биридан “Қувноқ бевалар” вальси, бошқасидан – “Фавннинг тушликдан сўнгги ҳордиғи”, учинчисидан – “Яна бир бор бўса ол!” куйлари таралмоқда. У бурчакдан қайрилди, цимбал, барабан, кастрюль ва товада, пичоқ ва вилкада гулдурос давоми…

Рей Бредбери. Кашта (ҳикоя)

Ғира-шира кун ботар вақтида айвонда игнанинг ялт-юлт этгани кўзга ташланади. Буни худди кумушранг ёнар қўнғизларга менгзаш мумкин эди. Ўтирган уч нафар аёлнинг лаблари сассиз қимирлайди. Тебранма стуллар бир маромда оҳиста ғижирлаб, уларнинг танаси бир орқага, кейин олдинга эгилади, Учаласи ҳам давоми…

Рей Бредбери. Эртага қиёмат (ҳикоя)

– Эртага қиёмат бўлишини билсанг нима қилардинг?– Нима қилар эдим?.. Ҳазиллашяпсaнми?– Йўқ.– Билмадим… ҳеч ўйламаган эканман.У ўзига қаҳва қуйди. Бир четдаги гилам устида, ёруқ яшилтоб чироқ ёғдусида иккала қизи кубиклардан нимадир ясаб ўтирибди. Меҳмонхонада ҳозиргина қайнаган қаҳванинг ёқимли ҳиди таралмоқда.– давоми…