О’Генри. Фойдали қўлёзма (ҳикоя)

Бу бино мамлакатимизнинг суяги ва асаби бўлган Техас нашрига тегишли. Чунки бу ерда энг шов-шувли мақолалар тайёрланади. Муҳаррир ўзининг ёзув столида бошини чангаллаб, ғамгин қиёфада хат ўқирди. Бу хат қарзга қоғоз берган фирмадан келган бўлиб, қоғоз пули ундирилмаганда судга мурожаат давоми…

Виктор Некрасов. Қирол Нью-Йоркда (ҳикоя)

Маърузанинг хулосасини ўқиб бўлиб, Алексей Николаевич Виши деган илиб қолган бемаза сувдан бир-икки ҳўплади (нутқининг охирига келиб томоғи бутунлай қуриб қолган эди) ва ўз чиқишини бундай ҳолларда айтилиши лозим бўлган сўзлар билан тугатди: “Халқларнинг ишончи комил бўлмоғи керакки, Бирлашган Миллатлар давоми…

Ги де Мопассан. Ўлиб тирилган (новелла)

Дам олиш уйининг муҳташам емакхонаси кечки овқатга ошиқаётган хўрандалар билан аста-секин тўлмоқда эди. Курортлар ва дам олиш уйларида шундай бир эрмак бор, кечки овқат маҳали ҳамманинг кўзи кираверишдаги эшикни кузатиш билан банд бўлади: янги келганларга баҳо берилади, уларнинг кимлигию касб-кори давоми…

Ги де Мопассан. Асирлар (ҳикоя)

Ўрмон жимжит, фақат дарахтларга тушаётган қорнинг аста шитирлаши эшитилди. Бу енгилгина қуруқ қор кундузи ёға бошлаб, шох-бутоқларга муз момиғини тўкиб, ўтларнинг хазон бўлган япроқларига кумуш парда ташлаб, йўлларга катта, оппоқ ва юмшоқ гилам ёйиб, бу дарахт денгизининг бениҳоя сукутини қуюқлаштирмоқда давоми…

Мерлин Барнс. Учбурчак бўлиш бахти (эртак)

Кунларнинг бирида Учбурчак ҳақиқий ишбилармонлардек мудом иш билан банд бўлишни хоҳлаб қолибди ва вақтини уйларнинг томи бўлишга, шамолларни тутиш учун қайиқларга елкан, ширин тортларнинг кесилган бўлаги бўлишга ва яна шунга ўхшаш қизиқарли ишларни бажаришга сарфлабди. Айниқса, у ялқовлар қўлларини белига давоми…

Луи Арагон. Кўр одам (ҳикоя)

Етмишга кирмай туриб қулоғим оғирлашиб қолди. Мабодо бирор киши телефон қилса, узуқ-юлуқ жумлалар маъносини зўрға илғаб оламан. Бироқ суҳбатдошимнинг кимлиги ва қаердан сим қоқаётганини билолмай гаранг бўламан. Бу ҳолатни тушунарсиз — ёт тилда шеър ўқигандай бир гап. Айрим районлардаги аппаратлар давоми…

Мулк Раж Ананд. Кабутар ва қарға (эртак)

Кабутар сокин парвоз қилиб, қуйига шўнғиди ва анжир дарахтидаги уясига қўнди. Даладан топган бир жуфт донни тумшуғида маҳкам тутиб олган, кўзлари ялтиллаб ёнар ва уясидаги тухумларга етиб олишга талпинарди.Дарахт шохлари орасига кирганида чапга қиялаб учиб қанотларини кенг ёйди ва гўё давоми…

Сюгоро Ямамото. Қуриган дарахт (ҳикоя)

Хэй ўзи қуриб олган кулбада ёлғиз яшайди.Ерга тўртта устун кўмди-да, эски-туски тахталар қоқиб, атрофини беркитди, томига эса, ахлатхоналарда занглаб ётган тунукаларни келтириб босди. Кейин бир эшик топиб ўрнатдики, ундан кириб-чиқиш учун нақд икки букилиш керак. Кулбанинг жануб томонидан тўртбурчак туйнук давоми…

Офоқ Масъуд. Инспектор Вайсман (ҳикоя)

Ғулом Ҳусайнли Фанлар академияси ҳовлисига қадам қўйди-ю, кутилмаган манзарадан саросимада қолди. Чамаси, шаҳарни мўр-малаҳдай босиб кетган, дуч келган муассасаю дўкон ва емакхоналар пештоқига ҳар турли лавҳаларни осиб, кўча-кўйда беғамгина кавшаниб юрадиган, юзлари қип-қизил ажнабийлар, ниҳоят, бу даргоҳга ҳам бошини тиққан давоми…

Генрих Бёлл. Менинг ғамгин юзим (ҳикоя)

Портда турволиб, чағалайларни кузатаётганимда менинг ғамгин юзим шу мавзеда навбатчилик қилаётган миршабнинг эътиборига тушибди. Қушларга маҳлиё бўлиб қолибман. Улар озуқа илинжида гоҳ осмонга ўқдек сапчиб, гоҳ пастга тошдек шувиллаб тушаркан, ҳаракатлари бекор кетарди. Порт бўм-бўш, қорамой тўкилиб, юпқа, яшил парда давоми…