Артур Конан Дойл. Боском водийсининг сири (ҳикоя)

Бир куни эрталаб рафиқам икковимиз нонушта қилаётсак, оқсоч хотин менга Шерлок Холмсдан келган телеграммани берди: «Икки кунгина вақтингизни ажратолмайсизми? Боском водийсидаги фожиа муносабати билан мени Англиянинг ғарбига чақиртиришибди. Бирга кетсангиз хурсанд бўлардим. У ернинг манзараси, об-ҳавоси ажойиб. Паддингтондан 11:15 да давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Илк саргузашт (ҳикоя)

Қизиқ, бошдан ўтган воқеалар вақт ўтиши билан одамнинг хаёлидан ҳам кўтарилиб кетаркан! Ҳатто минглаб турфа кечинмаларга гувоҳ бўлган бутун бошли йиллар ҳам аста-секин унутилиб кетиши мумкин экан. Болаларнинг мактаб томон боришаётганини кўриб туриб, ўзимнинг ўқувчилик давримни бир эслаб қўйиш хаёлимга давоми…

Марк Твен. Мухбир билан суҳбат (ҳажвия)

Серҳаракат, олифтанамо ва анчагина вайсаҳи йигитча мен таклиф этган стулга ўтириб, «Кундалик момақалдироқ»дан келганини айтиб қўшимча қилди: — Сиздан интервью олиш учун келганимга эътироз билдирмасангиз керак? — Нимага келдим, дедингиз? — Интервью олиш учун. — Аҳа, тушунарли. Ҳа-ҳа. Ҳм! Ҳа-ҳа. давоми…

Робер Мерль. Изабелла (ҳикоя)

Герцог Браччано, яъни Паоло Орсини хотинининг вафотидан сўнг ғалати ҳунарлар чиқара бошлади. У Тоскан герцогининг йигирма бир ёшли қизи Изабелла Медичига уйланди. Бу никоҳнинг бошида куёв ва келиннинг ота-оналари туришди. Тўй узил-кесил аниқ бўлгандан сўнг кекса Орсини ўғлини чақиртирди-да, баландпарвоз давоми…

Мария Луиза Кашниц. Арвоҳлар (ҳикоя)

Умрингизда ҳеч арвоҳларга дуч келганмисиз, деб сўраяпсизми мендан? Ҳа, албатта, ҳалигача улар хотирамда муҳрланган, ҳозир Сизга буни айтиб бераман. Бироқ ҳикоям тугагандан сўнг ҳеч нарсани сўрамайсиз, ҳеч қандай изоҳ талаб қилмайсиз, чунки Сизга айтиб берганимдан ортиқ ҳеч нарса билмайман, тамом-вассалом. давоми…

Умберто Эко. Кўнгиловлар адабиёт

Менда китобхон кўнглини овлаш истаги туғилиб қолди. Лекин бу ўзимни хурсанд қилганимдан кам бўлмаслиги керак. Айтмоқчи бўлганимиз ўта муҳим масала ва бизнинг роман ҳақидаги тасаввурларимизга бироз зидга ўхшайди. Кўнгил очиш – чалғиш ё муаммолардан чекиниш дегани эмас. Робинзон Крузо ўзининг давоми…

Расул Ҳамзатов. Буюк туйғу

Бир адабий журналда менинг янги достоним – “Оналарни асранг” чоп этилди ва достон асосида тайёрланган эшиттириш радиода эфирга узатилди. Бу достон ҳали бирор тўпламимга кирмаганди, уни алоҳида китоб ҳолида нашр этиш учун эндигина тайёрлаётгандим. Адабиётшунослар тақриз ёзиб, матбуотда эълон қилишмаганди. давоми…

Алекс Ла Гума. Ўз уйим (ҳикоя)

Эрталабки қуёш тоғ ёнбағрини иситди, майса ва гуллардаги шудринг бирпасда қуриб қолди. Қияликда буталар, ёш қарағай ва акаслар ўсаётганди. Уларнинг устида улкан қарағай ва эманлар кўкка бўй чўзганди. Тўқ яшил шох-шаббалар, зангори осмон, сариқ гранит ва кул ранг оҳактош тоғни давоми…

Илья Ильф, Евгений Петров. Бахтиёр ота (ҳажвия)

Cундучанский оилада кўпайиш бўлишини кутаётганди. Сўнгги ҳал қилувчи дамлар яқинлашган кунлари у хизматдошларининг столлари орасида ўралашиб, синиқ товушда минғирлай бошлади: — Ўғилми ёки қиз? Менга шуниси зарур, Марья Васильева! Агар қиз бўлса, исмини нима қўямиз? Сундучанскийлар шонли авлодининг кўпайиш масаласи давоми…

Александр Куприн. Зумрад от (ҳикоя)

Беқиёс йўрға Холстомер хотирасига бағишлайман. 1 Тўрт яшар пойгачи айғирни Зумрад от деб аташарди. У бўйчан, кулранг, қадди тик, танаси кумуш­ранг. Одатдагидай ярим тунда сайисхонасида уй­ғонди. Унга ёнма-ён, чап ва ўнг, даҳлиз орқали ўти­ладиган қарама-қарши томондаги отлар бир текис, ёқимли давоми…