Прамудя Ананта Тур. Блора ҳаёллари (ҳикоя)

Ҳар бир маҳбус нимани кутишини биласизми? Албатта биласиз. Маҳбус кутадиган нарса бу Озодликдир. Бугун мен жуда бахтлиман. Чунки қамоқхона назоратчиси узоқдан — Прем! Нарсаларингни йиғиштир! Сен озодсан! — деб бақирди. Мен шошиб қолдим. Камерамга югуриб бориб нарсаларимни йиғиштирдим. Дўстларим олдимда давоми…

Иво Андрич. Гавда (ҳикоя)

Оғир хасталик туфайли кўпдан бери тўшакка михланиб қолган бўлишига қарамасдан, Петар ҳазрат мабодо бирон-бир шинаванда топилгудек бўлса, ўз саргузаштларини бажонидил сўзлашга тушарди. Ҳазратнинг ҳикоялари қайси жиҳати билан тингловчини ўзига ром этарди — буни тушунтириш қийин. Унинг алланечук донишмандлик руҳи уфуриб давоми…

Теодор Драйзер. Эрк (ҳикоя)

Меъмор Руфус Хеймекернинг Сентрал Парк Уэстдаги ҳашамдор, шинам хонасида сокинлик. Тонг оҳиста ёришиб келяпти. Бинонинг ташқи тарафини кўркам қилиб кўрсатувчи баланд деразадан қаршидаги боғ кўзга ташланади: пурвиқор тераклар сафи тонгги туман ичида. Ётоқ деразасидан ҳам боғнинг бир чеккаси кўриниб турибди. давоми…

Премчанд. Сут ҳақи (ҳикоя)

1 Ҳозир катта шаҳарлардаги туғруқхоналарда доялар, ҳамширалар ва аёллар докторлари ишлаши одат тусига кирган, лекин қишлоқ туғруқхоналари ҳали ҳам бҳангий* хотинлар тасарруфида ва яқин орада бу масалада бирон-бир ўзгариш қилинишига ҳеч қанақа умид йўқ. Бабу Маҳешнатҳ ўз қишлоғида катта ер давоми…

Жавоҳарлаъл Неру. Бобур («Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан)

…Афғонлар Ҳиндистонни фатҳ этдилар ҳамда кейинчалик ерли халқ билан аралашиб кетдилар. Олийнасаб ҳоқонлар олдида энди аввало, халқнинг нафратини сўндириш, аҳолини ўз томонига оғдириб олиш вазифаси кўндаланг турарди. Улар мазкур мушкулотни бартараф этиш учун бешафқатлик кўрсатишни бас қилиб, сабр-тоқат кишиларига айландилар, давоми…

Чингиз Айтматов. Аскар бола (ҳикоя)

У беш ёшларида отасини биринчи марта кинода кўрди.Бу воқеа ҳар йили совхознинг жун қирқими ўтказиладиган ўша катта қочарида содир бўлган эди. Қочар шифер билан ёпилган, у шундоққина адирнинг этагида, йўл ёқасида жойлашган бўлиб, узоқдан оқариб кўриниб турарди.Аввалбек бу ерга онасига давоми…

Нў Кёнг Ши. Шамол эсар, қалбим тебранар (ҳикоя)

Шамол эсар, тебранар қалбим,Кўзимга ёш келади, нечун.Балки орзум кўплиги учун…Бироқ дардим тушунмас ҳеч ким.Ҳатто кун ҳам дардим билмайди.Агарда у тун бўлиб қолса,Юлдуз ва ой чарақлаб ёнса.Ўша орзум – шуни билсайди… Шеъримни ўқиб бўлгач, сингилларимга қарадим. — Опа, жуда ҳам таъсирчан давоми…

Антон Чехов. Ванька (ҳикоя)

Уч ой аввал Алёхин деган этикдўзга шогирдликка берилган тўққиз яшар бола Ванька Жуков рождествога ўтар куни кечаси ётмади. Хўжайинлари ва бошқа шогирдлар эрталабки ибодатга кетишгандан кейин у, хўжайинининг жовонидан сиёҳдон билан занг босиб кетган ручка олди-да, ғижимланган бир варақ қоғозни давоми…

О’Генри. Дийдор (ҳикоя)

Ота одатдагидек ишдан кеч қайтди. Ҳорғин гавдасини аранг судраб остона ҳатлади. Бўсағада мижжа қоқмай кўзлари тўрт бўлиб, уни интиқ кутаётган беш яшар ўғли қарши олди. — Салом, дада! – деди у қувончдан кўзлари порлаб. — Салом, бўталоғим, ҳалиям ётмадингми? — давоми…

Антон Чехов. Уйқу истаги (ҳикоя)

Тун. Ўн уч яшар дастёр қиз Варька бола ётган беланчакни тебратади ва эшитилар-эшитилмас минғирлайди. Алла айтай сенга-ё, Алла қўзим, алла-ё… Санам олдига шамчироқ ёқилган, уйнинг у бурчагидан бу бурчагига тортилган арғамчига йўргак латта ва катта қора шимлар осилган. Чироқ шуъласидан давоми…