О’Генри. Телемак – оғайни (ҳикоя)

Ов сафаридан қайтгач, Нью-Мексикодаги кичик Лос-Пинос шаҳарчасида жануб йўналишидаги поездни кутардим. Поезд бир соатга кеч қолди. Мен мажлислар залининг пешайвонида ўтириб, меҳмонхона хўжайини Телемак Ҳикс билан ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида суҳбатлаша бошладим. Шахсиятга боғлиқ саволлар ҳам эътибордан четда қолмади. Ундан бир давоми…

Тош Мияшев. Биринчи муҳаббат (ҳикоя)

I Троллейбус гувиллаганича мен учун қадрдон бекатга етиб келиб, оҳиста тўхтайди. Йўлакдаги одамлар оқимига қўшилиб, шошилганча юриб кетаман. Нақ қаршимда, баландда осмон бағрига санчилган игна сингари телеминора юксалиб туради. Унинг олдидаги икки қаватли бинога бирпасда етиб бораман. Сўнг сухандонлар хонасига давоми…

Бертольт Брехт. Сичуандан чиққан меҳрибон (пьеса-парабола)

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР: ВАН – мешкоб УЧ ФАРИШТА ШОЙ ДА (ШЕН ДЕ) ЯН СУН – ишсиз учувчи ЯН ХОНИМ – унинг онаси БЕВА ШИН САККИЗ КИШИДАН ИБОРАТ ОИЛА ДУРАДГОР ЛИН ТО УЙ ЭГАСИ МИ ДЗЮ ХОНИМ ПОЛИЦИЯЧИ ГИЛАМФУРУШ УНИНГ ХОТИНИ ҚАРИ давоми…

Анри де Ренье. Учрашув (қисса)

Биз ҳикоямизда сўз юритмоқчи бўлган Палаццо Альтиненго, бу, олд кўриниши айлана шакллар билан безатилиб, серпент мармаридан ломбард усулида ишланган ва Нептун иккита уч тишли найза билан денгиз дарвозасини қўриқлаб, сайёҳларни лол қолдираётган Катта Каналдаги сарой эмасди. Қадимий ва қудратли Альтиненго давоми…

Картар Сингх Дуггал. Ой ва қудуқ (ҳикоя)

Малан билан Миннини кўрган киши уларни ҳеч она-бола демайди, опа-сингил дейишади. Миннининг бўйи онасидан бироз баландроқ, холос. – Малан, қизинг жудаям соҳибжамол-а! – дейишарди қўни-қўшнилар. Минни шундай ажойиб қиз эдики, уни кўрсангиз худди гавҳар дейсиз! Латофатли ҳамда иффатли қиз! Малан давоми…

Тецуо Миура. Ўн беш ёшлигим (ҳикоя)

Бир вақтлар мен ўлим олдидан видолашув мактубини ёзган эдим. Аслида, жонимга қасд қилиш нияти йўқ эди. Фақат мени ўлдиришлари мумкин, деган фикр тинчлик бермасди. Умуман олганда, сал-пал муболаға қиляпман. Мен уни ўзим билиб-билмай, руҳий тушкунлик пайтида ҳеч кутилмаганда нариги дунёга давоми…

Сомерсет Моэм. Тайпан (ҳикоя)

Унинг нақадар эътиборли ва нуфузли шахс эканлиги ҳаммадан ҳам кўра ўзига яхши аён эди. Бинобарин, у кимсан – Англияга қарашли  қудратли фирманинг бутун Хитойдаги энг йирик шохобчасида биринчи раҳбар эди. Қолаверса, бу каби обрў ва мансаб пиллапояларига фақат ва фақат давоми…

Шер Муҳаммад Мари. Савдойи (ҳикоя)

Тунги осмон тимқора, оламнинг нурафшонлигидан ҳануз дарак йўқ, фалакни тўлдириб порлаган юлдузлар изтиробли юракнинг кўз ёшларига ўхшайди. Кхудо Бух қамоқхона тор бўлмасининг бир бурчагида ўтирибди. Ўзининг гўзал ва беғубор болалиги, ёшликдаги дўстларини эслайди. Кичикроқ, инсонни янчиб ташловчи бу бўлмада маҳбус давоми…

Абдулҳамид Самад. От кетиб борарди… (ҳикоя)

Йигит от ишқибози, отлари сон-саноқсиз эди. Лекин шунча отнинг ичида бодом гул рангли отига кўнгил қўйган, уни хотини, болалари, ёру дўстлари сингари яхши кўрарди. У жонивор йигитнинг энг яхши йўлдоши эди-да. Агар бирон кун ўша отига минмасдан, кўчада яёв юриб давоми…

Симон Кармиггелт. Бошпана (ҳикоя)

Ҳафтанинг худо берган куни чол бу гўшага келади. Уни танимаган одам йўқ. Аёли билан бир умр шу кўчадаги пастқамгина уйда умргузаронлик қилган. Гўё, шу икки нуроний қария бутун кўча, маҳаллага нур улашиб тургандай, йиллар югуриклаб ўтгани сари бу файзга барака давоми…