Жаҳон адабиётидан энг қисқа ҳикоялар

“New Time” журнали муҳаррири Стив Мосс энг қисқа ҳикоялар танловини ўтказган, танлов шартига кўра, ҳикоя жуда ҳам қисқа, шу билан бирга мазмунли ҳам бўлиши керак эди. Таҳририятга кўплаб ҳикоялар келди ва қуйидаги ҳикоялар танлаб олиниб, журналда чоп этилди. Дэн Эндрюс. давоми…

Абдул ал-Мажид. Шайхнинг ўлими (ҳикоя)

Уни орқасидан қўндоқ билан итариб, оғир, нағалли этиклари билан тепкилаб олиб кетишарди. Туманга чўмган тонг. Қуёш одамларнинг қил­мишидан уялгандек булутлар ортига беркинди. Йи­гирма кунлик қийноқдан сўнг тор уйчага қўл-оёқлари боғланган ҳолда улоқтирилганлардан ёлғиз унга ёруғ кунни кўриш насиб этди. У давоми…

Цутому Минаками. Қорли йўл (ҳикоя)

1 Жулдурвоқи ёқали, йўл-йўл пешбандли кенг кўй­лакдаги она отхонадан отларни олиб чиқди. Йиллар унинг белини дол қилган, у бу ишлар учун энди кексайиб қолганди. Чеккага бориб тўхтади, жониворнинг қорнига аста шапатилаб, қозиққа боғ­лади; оғир-оғир нафас олиб, кўкка узоқ тикилиб қолди. давоми…

Альфонс Доде. Арлялик қиз (ҳикоя)

Тегирмонимдан қишлоққа тушиш учун йўл бўйи­да жойлашган катта хўжалик этагидаги сердарахт ҳовли ёнидан ўтиш лозим. Бу оддий қишлоқ уйи: олд томондан қараганда қизил черепиция, том устига қадалган флюгер, пичан ортадиган чиғир шундоққи­на кўзга ташланади. Том орасидан илдизи қорай­ган пичан боғламларининг давоми…

О’Генри. Перкинснинг ваъдаси (ҳикоя)

– Саксон биринчи кўча… Тушадиган борми? – қичқирди кўк мундирли “чўпон”. Шу ерлик “қўйлар подаси” вагондан тушишди, бошқа “пода” уларнинг ўрнини эгаллади. Динг-динг! Манхэттен йўналишидаги “пода” ортган вагонлар тарақ-туруқ билан олдинга ҳаракатланишди, Жон Перкинс эса озодликка қўйиб юборилган “пода” билан давоми…

О’Генри. Бадал (ҳикоя)

Камина ва қария Мак бу ўйиндан ҳар биримизга қирқ минг доллардан “олтин тўла хумча”ларга эга бўлиб, аранг қутулиб яшириндик. Мен Макни “қария” деб атаганим билан у қари эмасди. У қирқ бир ёшда эди. Шундай бўлсада Мак доимо кекса чолдай кўринарди. давоми…

О’Генри. Тақдир ҳазили (ҳикоя)

Қош қораяр пайти чоғроқ хиёбоннинг осуда бурчагида яна ўша кулранг кўйлакли қиз пайдо бўлди. Ўриндиққа ўтириб, қўлидаги китобини очди, кун ёруғида чамаси яна ярим соатларча китоб ўқиса бўлади. Қиз одми кулранг кўйлакда эди. Шунчалик оддий­ки, бичимининг ҳам, тикилиш услубининг ҳам давоми…

Пу Сунглинг. Ғойибдан келган бойлик (новелла)

Бир олим нуқул илм билан машғул бўлиб, китобдан бош кўтармас экан. Бир куни китоб ўқиб ўтирса, кимдир дарвозани тақиллатибди. Бориб дарвозани очса, қадимги замон кексалар кийимидаги бир қария турганини кўрибди. Олим дарров қарияни уйига таклиф қилибди. Шунда қария ўзини таништириб: давоми…

Асанбек Стамов. Даҳрийнинг туши (ҳикоя)

Тун. Хонадаги сукунатни девор соатининг бир маромдаги чиқиллаши бетиним зарбалайди. Шунданми ёки бугун мазаси қочдими, ҳайтовур, Жўлдўшбекнинг уйқуси келмайди. Қайдадир узоқда автобус бир гуриллади-да, худди ўпқонга тушиб кетгандай шу заҳоти тинчиди-қолди. Ташқарида шамол қўзғалиб, деразага урилди, томда биров юргандай бўлди. давоми…

Тўлаган Қосимбеков. Она қишлоқ (ҳикоя)

Май ойининг авжи гуллаган палласи. Қоқ туш. Ёлғиз ўзим Оқсув тарафдан келаяпман. Эгри-бугри, пасту баланд йўлда бир мақомда хотиржам юриб, ора-сира отим пишқириб овул сари энаётирман. Довонга тирмашиб чиқаётганда қарасам, уловимнинг бўйни терлаб, ориқ бўлишига қарамай, қуюшқоннинг атрофи кўпиклабди. Пастга давоми…