Самад Беҳрангий. Қора балиқча (ҳикоя)

Қишнинг чилла кечаси эди. Денгиз тубида кекса бир балиқ ўн икки минг боласи ва набирасини атрофига тўплаб олиб эртак айтиб бераётган экан: — Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда кичкинабир ирмоқда қора балиқча онаси билан бирга яшар экан. Ирмоқ давоми…

Луижи Пиранделло. Икки ўртоқ (ҳикоя)

Тасодиф ва атрофдаги бутун ўлкаларга ёйилган ҳасад, ғаламислик туйғуси сабаб Жильоне ва Буттиче воқеаси юз бердики, улар ўн бир йилдан буён Ла Газенадаги эски хўжаликни ўзаро шерикликда бошқариб келишаётганди. Бегоналарни-ку қўятуринг, ота-бола ёки ака-укаларнинг ҳам ижара ерга устидаги бундай шерикчилиги давоми…

Константин Паустовский. Ёмғирли тонг (ҳикоя)

Пароход Наволокига тунда кириб келди. Майор Кузьмин палубага чиққанда, ёмғир севалаб турарди. Пристань бўм-бўш, биттагина фонарь ёниқ.“Шаҳар қаерда қолди?, — ўйлади Кузьмин. – Зулматистон, ёмғир… – жин урсин, нима бало бу?”У жунжикиб, шинелининг тугмаларини ўтказди. Дарёдан совуқ шамол эсарди. Кузьмин давоми…

Эрнест Хемингуэй. Нобел мукофоти топширилиш маросими учун тайёрлан нутқ

Хемингуэй ўзига Нобел мукофотининг топширилиш маросимида қатнашмаган. Адибнинг илтимосига кўра унинг нутқини АҚШнинг Швециядаги мухтор элчиси ўқиб эшиттирган. Швеция академиясининг аъзолари, хонимлар ва жаноблар!Мен нутқ сўзлашга унчалик моҳир бўлмасам-да, ҳотамтой Аофред Нобел мукофотини менга тақдим этишни лозим кўрган барча кишиларга давоми…

Эрнест Хемингуэй. Бу жудаям оғир ҳунар

Эрнест Хемингуэйнинг рус таржимони Иван Кашкинга мактубидан …Уруш тўғрисидаги ҳикояларимда шошмасдан, турли хил нуқтаи назардан иложи борича батафсилроқ, ҳаққонийроқ манзара яратишга ҳаракат қиляпман. Шунинг учун битта ҳикояда менинг шахсий қарашларим тўла-тўкис акс этиши амримаҳол. Биламизки, уруш – ёвузлик. Тўғри, баъзан давоми…

Сомерсет Моэм. Ниначи ва чумоли (ҳикоя)

Болалигимда мени Ла Фантен масалларини ёд олишга мажбур этишар, унинг маъно-мағзини обдан уқтиришарди. Масаллардан бири ниначи ва чумоли ҳақида бўлиб, ундаги “Меҳнат қилсанг, етасан муродга, Ялқов бўлсанг, қоласан уятга”, деган хулоса гўдак ақллар учун кони фойда эди. Бу ажойиб масалда давоми…

Хулио Кортасар. Беморларнинг саломатлиги (ҳикоя)

Кечагина туппа-тузук юрган Клелия хола бирдан кўрпа-тўшак қилиб олганди, ҳаммамиз довдираб қолдик. Қўйинг-чи, Роке тоғадек босиқ, хар қандай оғир дамлардаям биронта чора-тадбир топа олгувчи одам ҳам ўзини йўқотиб қўйди. Дарҳол Карлоснинг ишхонасига кўнғироқ қилиб, унга хабар бердик. Пепа билан Роса давоми…

Жуброн Халил Жуброн. Бир киши сўради…

ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ Бир киши сўради:— Инсон ўзини қандай англайди?Донишманд жавоб берди:— Кундузлар ва кечаларнинг сирларини қалбингиз ёлғизликда, осудаликда англайди.Қулоқларингиз эса, қалбингиз билиб олган нарсани эшитишни хоҳлайди.Чунки сиз хаёлан билган нарсаларингизни сўзлар воситасида ҳам билишни истайсиз.Тушда кўрган чашмаларингизга қўл теккизиб кўришни давоми…

Хорхе Луис Борхес. Соҳилдаги учрашув (ҳикоя)

Бу воқеа 1969 йилнинг февралида, Боайон шимолидаги Кембриж шаҳрида юз берганди. Мен уни қизиғида ёзиб қўймаган эдим, ягона мақсадим ўша воқеани бутунлай унутсам девдим, негаки Ҳудо кўрсатмасин, одамнинг ақлдан озиши ҳеч гап эмасди. Мана энди, 1972 йили эса, шу воқеа давоми…

Хорхе Луис Борхес. Колриж туши (El sueño de coleridge)

Инглиз шоири Сэмюэл Тэйлор Колриж 1797 йил ёз кунларининг бирида ғаройиб оҳангли ва қатъий қофияга солинган “Қубла Хон” (“Ҳубилай Хон”) достонининг эллик мисрадан иборат парчасини туш кўрди. Эсдаликларида ёзишича, у ўша вақтлар Эксмур атрофидаги уйида ёлғиз яшар ва хасталиги боис давоми…