Марк Твен. Ўхшатиш (ҳикоя)

Бир неча йиллар аввал Ню-Йоркдаги Саламанка шаҳарчасига келдим. Бу ерда мен поездни алмаштиришим ва ухлаб кетиладиган вагонга чиқишим керак эди. Платформа одамлар билан гавжум, уларнинг бари аллақачон лиқ тўлиб бўлган узун вагонга чиқиб олишга уринишарди. Мен чипта сотиладиган кассада ўтирган давоми…

Марк Твен. Менинг қўл соатим (ҳажвия)

Менинг чиройли, янгигина қўл соатим ўн саккиз ой давомида на олдга чопиб, на ортда қолиб ишлайди. Бирон марта тўхтаб қолгани йўқ. Гўё, унинг механизми абадий. Ниҳоят, соатим тўхтаб қолди. Айбдор ўзим. Бу қан­дайдир катта бахтсизликдан далолат дея куйина бошладим. Энг давоми…

Марк Твен. Ғаройиб ўғирлик (ҳикоя)

Қишнинг изғиринли туни. Дўкондор дўкон деразасининг ташқи панжараларини туширар экан, тўсатдан ойнадан дўкон ичидаги кимсага кўзи тушди. Дўконда ҳали одам борлигини пайқамаган ҳам экан. У нотаниш кишининг дўкон пештахтасида турган бир неча бўлак сариёғни чаққонлик билан шляпаси ичига яширганини кўриб давоми…

Марк Твен. Кучукча ва уч доллар пул (ҳикоя)

Мен ҳаммавақт одам ҳалол яшаши керак, деб ишониб келганман. Доимо битта гапни такрорлардим: “Ҳеч қачон ўзинг тер тўкиб топмаган нонни оғзингга олмагин”. Ҳозир сизга бутун умрим мобайнида нечоғлик ҳалол яшаганимни исботлаб берувчи битта ҳикояни айтиб бермоқчиман. Бир-икки кун илгари яқин давоми…

Марк Твен. Масал (ҳикоя)

Чоғроққина, аммо жуда гўзал сурат чизган бир рассом уни ойнада акс этадиган тарзда осиб қўйишга қарор қилди.— Суратни ойнада кўрсангиз,— деди рассом,— унда миқёси чуқурлашади, бўёқлари мулойимлашади. Менингча, сурат анчагина латифлашади.Ўрмонда яшовчи ҳайвонларга буларнинг ҳаммаси тўғрисида хонаки мушук гапириб берди. давоми…

Марк Твен. Антиқа қурбақа (ҳикоя)

Жим Смилей гаров ўйнашни жуда ёқтирарди. Ит уриштирса ҳам, хўроз уриштирса ҳам дарров гаров боғлайди. Деворда иккита қуш кўрса ҳам: «Қайси бири олдин учиб кетади?», деб гаровлашаверади.Бир куни Жим Смилей қурбақа тутиб олди ва: «Мен уни қўлга ўргатаман», деди. Қурбақасига давоми…

Марк Твен. Шляпадаги сариёғ (ҳикоя)

Қиш оқшомларидан бири эди. Қишлоқ мағозаси мудири дўконини бекитмоқчи бўлди. Деразаларни ёпаётиб ичкарида юрган одамга кўзи тушди. У шкафдан бир фунтча сариёғ олдида, шляпасига солди. «Бир боплайки, ўғирлик қилганига пушаймон бўлсин», дея аҳд қилди мудир.— Ҳа, Сет?— деди у эшикни давоми…