Константин Паустовский. Ёмғирли тонг (ҳикоя)

Пароход Наволокига тунда кириб келди. Майор Кузьмин палубага чиққанда, ёмғир севалаб турарди. Пристань бўм-бўш, биттагина фонарь ёниқ.“Шаҳар қаерда қолди?, — ўйлади Кузьмин. – Зулматистон, ёмғир… – жин урсин, нима бало бу?”У жунжикиб, шинелининг тугмаларини ўтказди. Дарёдан совуқ шамол эсарди. Кузьмин давоми…

Константин Паустовский. Сарғиш нур (ҳикоя)

Кулранг тонг билан уйғондим. Хона бир текис сарғиш нурда товланди, у чироқдан таралаётгандай. Нур деразадан пастлаб оқар, ёғоч шифтларни ёр­қинроқ ёритарди. Ғаройиб нур – олис ва қўзғалмас қуёш нури каби. Бу ярқироқ нурлар – кузги барглар эди. Шамолли ва узоқ давоми…

Константин Паустовский. Устара (ҳикоя)

Тун бўйи қор аралаш ёмғир ёғди. Шимол томондан эсган шамол маккажўхорининг ириган пояларида хуштак чалар, немислардан садо чиқмасди. Қирғоқ яқинида турган қирувчи кема онда-сонда тўпларидан Мариуполь томонга ўқ отиб қўярди. Шунда қора бир гулдирак чўлни ларзага солар, снарядлар бошингиз тепасида давоми…

Константин Паустовский. Гулмоҳилар (ҳикоя)

Наполеон армиясининг бир маршали қисмати ҳақидаги ушбу ҳикоя нозик инсоний туйғуларнинг танқислигидан зорланиб юргувчи китобхонларнинг эътиборига арзигуликдир. Бу маршалнинг исмини расмиятчи муаррихларни қўзғаб қўймаслик андишасида сир тутамиз.Маршал ҳали навқирон эди. Оқ оралаган сочлари ва яноғидаги чуқур чандиқ унинг юзига қандайдир давоми…

Константин Паустовский. Эртакчи (ҳикоя)

Христиан Андерсен ҳақида ҳикоя Ёзувчи Христиан Андерсен билан учрашганимда ёшим атиги еттида эди.Бу ажойиб воқеа қиш кечаларининг бирида, ХХ асрнинг бошланишига бир неча соат қолганида рўй берди. Қувноқ болалар эртакчиси мени Янги аср остонасида кутиб олди.У аввал менга узоқ тикилиб давоми…

Константин Паустовский. Кекса ошпаз (ҳикоя)

1786 йилнинг қиш кечаларидан бирида Вена шаҳрининг чеккасидаги кичкина ёғоч уйчада графиня Туннинг собиқ ошпази бўлмиш сўқир чол оламдан ўтди. Тўғрисини айтганда, бу — уй ҳам эмас, боғнинг хилватидаги путурдан кетган бир қоровулхона эди. Боғ шамол синдириб итқитган чирик шох-шаббаларга давоми…

Константин Паустовский. Акварел бўёқлари (ҳикоя)

Бергнинг ёнида “ватан” сўзини айтишганларида, бу сўзнинг моҳиятини ҳис қилиб, тушунмаганлигидан шунчаки кулиб қўяр эди. Ватан – ота-боболар яшаб ўтган муқаддас тупроқ, инсоннинг туғилган жойи, дейишади. Аслида-ку инсон дунёнинг қайси жойида туғилишининг фарқи йўқдек, масалан унинг бир ўртоғи Америка ва давоми…

Константин Паустовский. Ёз билан ҳайрлашув (ҳикоя)

Неча кундирки, тинмасдан совуқ ёмғир қуяди. Боғда намхуш шамол шовуллайди. Кундуз соат тўртларданоқ керосинли чироқларни ёқдик. Шунда беихтиёр ёз бутунлай тугаганлиги, ер тобора туманларга қоришиб бораётгани, атрофни изғирин, айни пайтда, ғалати қоронғулик босиб келаётганини илғаб қолдик.Ноябр охири — қишлоқдаги энг давоми…