Жек Лондон. “Мен интизом билан ишлаш тарафдориман”

Мен 1876 йили Сан Францискода дунёга келдим. Ўн беш ёшимдаёқ ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб кўрган эдим. Агар қўлимга уч-тўрт чақа тушиб қолса, уларни обакидандонга эмас, май сотиб олишга сарфлардим. Эркак кишига айнан майхўрлик ярашади, дердим ўша кезларда. Мана, ёшим ўттиздан ошибдики, давоми…

Жек Лондон. Интиҳо (ҳикоя)

Моргансоннинг томоғидан сўнгги бекон* тишлами саримойдай ўтиб кетди. У ҳаётида бирор маротаба ошқозонини бундай сийламаганди. Ошқозон Моргансон учун эътибордан холи ва уни кам безовта қилувчи нарса эди, ўзи ҳам ошқозон масаласида кўпам қайғуравермасди. Лекин ҳозир узоқ очликдан сўнг тузланган бекон давоми…

Жек Лондон. Бир кунлик қўналға (ҳикоя)

Бунақа ваҳшиёна пойгани ҳеч ҳачон кўрмагандим. Қўша-қўша ит қўшилган минглаб чана муз устида елиб борар, аммо ҳовур туфайли итлар кўринмас эди. Шу кеча уч киши совуқда ўлиб қолди, ўн киши эса бутун умрга дард орттириб, ўпка касалига йўлиқди. Мен дарё давоми…

Жек Лондон. Бўри ўғли (ҳикоя)

Эркак киши ўз вақтида хотинининг қадрига етмайди, унинг қанчалик зарурлигини яхши тушунмайди, хотини дунёдан ўтиб, бева қолгандагина хотинининг ўрни қаттиқ билинади, шундагина унинг қадрини тушунади. У дастлаб хотинининг ўз борлиги билан ҳосил қилган меҳр тафтини сезмайди; лекин ана шу тафт давоми…

Жек Лондон. Ҳаёт қонуни (ҳикоя)

Кекса Коскушнинг бутун вужуди қулоққа айланди. Унинг кўздан қолганига анча бўлган, лекин қулоқлари аввалгидек сезгир, тиқ этган товушни пай­қайди. Йиллар тўзонидан хира тортган онгги эса рўй беражак во­қеаларга нисбатан мутлақо бефарқ. Сит-кум-То-Ха­нинг чинқироқ товуши эшитилди. У итларни чанага боғлар экан, давоми…

Жек Лондон. Мен англаган ҳаёт (эссе)

Мен оддийгина ишчи оиласида туғилганман. Жуда ёш кезларимданоқ ўз хаёлот оламимда кучли хоҳиш-истаклар, шу мавжуд ҳаётга бўлган беадад завқу шавқ ҳамда қўл етмас орзулар осмонини кашф қилдим, ҳа, бу ёрқин ниятларим менинг бола бошим учун нечоғлик маҳол бўлишига ҳам рози давоми…

Жек Лондон. Оқ сукунат (ҳикоя)

— Кармен яна икки кун судралишгаям ярамайди.Мейсон муз парчасини туфлаб ташларкан, шўрлик жониворга беписанд қараб қўйди. Кейин итнинг панжалари орасида қотиб қолган муз бўлакларини тиши билан тозалай бошлади.— Жимжимадор лақабли қанча итларга дуч келганман, одатда улар ҳеч нарсага ярамайдилар, — давоми…

Жек Лондон. Ҳаётга муҳаббат (ҳикоя)

Улар оқсоқланиб сойга томон тушиб борардилар. Ҳамроҳлардан бири, олдинда бораётгани тошлоқ ерда қоқилиб гандираклаб кетди. Иккаласи ҳам чарчаб ҳолдан тойган ва тишини-тишларига қўйиб тақдирга тан берганликлари юзларидан кўриниб турарди — бу узоқ вақт чеккан қийинчиликлари оқибати эди. Орқаларидаги қайиш билан давоми…

Жек Лондон. Тун фарзанди (ҳикоя)

Атрофни қоронғулик чулғаган бўлса-да, ҳаво дим эди. Бунақаси ҳатто Сан-Францискода ҳам камдан-кам бўлади. Эски Алта-Ино клубининг очиқ деразасидан кўчанинг ғовур-ғувури шундоққина қулоққа чалинади. Ичкарида порахўрликка қарши курашиш ва агар унга барҳам берилмаса, шаҳар жиноятчиларга тўлиши тўғрисида баҳс кетарди. Башариятнинг тубанликлари, давоми…

Жек Лондон. Оқсоқоллар иттифоқи (ҳикоя)

Казарма биносида ҳаёт-мамот масаласи ҳал бўлаётган бир одамни суд қилишарди. Бу – Оқбалиқ дарёси соҳилларидан келган чол эди. Чолнинг кўрилаётган иши бутун Доусонни оёққа турғизди, нафақат Доусонни, балки оқим бўйлаб иккала томонга минглаб чақиримларга чўзилган Юкон ўлкасини-да жунбушга келтирди. Денгизда давоми…