Иван Бунин. Муза (ҳикоя)

Мен ўшанда, гарчи бунинг учун ёшим ўтинқираб қолган бўлса-да, рассомлик санъатидан сабоқ олишга жазм этдим — кўнглимда аввалдан ҳам шундай ҳавас бор эди — Тамбов вилоятида ер-мулким бўла туриб, бутун қишни Москвада ўтказдим. Мени шогирдликка олган рассом нўноқ, истеъдодсиз, аммо давоми…

Иван Бунин. Чиптаковуш (ҳикоя)

Бешинчи куни эсган изғирин кўзни очирмай қўйди. Кўзни қамаштиргувчи оппоқ қор ва ғира-шира илғанаётган, совуқ забтига олган хутор кулбаларидан бирида қайғу ҳукмрон эди: бу уйда мурғак бир бола оғриб ётарди. Кичкина бемор иситмаси кўтарилиб, алаҳсираганида ғингшиб аллақандай қизил чиптаковуш беришларини давоми…

Иван Бунин. Баҳорда – Иудеяда (ҳикоя)

Мени бир умрга майиб, оқсоқ қилиб қўйган бу воқеа айни навқирон йигитлик чоғимда, олис Иудеяда юз берган эди, − деб ҳикоясини бошлади баланд бўйли, қомати келишган, юзлари сарғимтир, қўй кўзлари ялтираб турадиган, жингалак калта сочлари оқарган киши. Чап тиззаси букилмаганидан давоми…

Иван Бунин. Стёпа (ҳикоя)

Қош қорая бошлаганда Чернь йўлидан кетаётган ёш савдогар Красилшиков жалада қолиб кетди.У мовут чакмони ёқасини кўтариб, томчилар дув-дув томаётган картузини бостириб кийган ҳолда қўнжи узун этикларини аравачанинг ўқига қаттиқ тираб, тўсиқ орқасидаги ўриндиқда ўтирар, увишиб қолган ҳўл бармоқлари билан ивиб давоми…

Иван Бунин. Ёшлик ва кексалик (ҳикоя)

Ажойиб ёз кунлари, осуда Қора денгиз.Кема одамлар ва юклар билан лиқ — ҳатто кеманинг қуйруғида ҳам лаш-лушлар қалашиб ётибди.Кема дунё кезган -Қрим, Кавказ, Анатолия соҳиллари, Константинополь…Қуёш чарақлаб турибди, осмон мусаффо, денгиз нафармон, бош-кети кўринмас портда одамлар қатор тизилган, капитан ёрдамчиларининг давоми…

Иван Бунин. Совуқ куз (ҳикоя)

Ўша йилнинг июн ойида У қўрамизда меҳмон бўлди — У доим ўзимизнинг одам саналарди: раҳматли отаси отамнинг ҳам дўсти, ҳам қўшниси эди. Фердинанд Сарой шаҳрида ўн бешинчи июн куни ўлдирилди. Ун олтинчи июн эрталаб эса почтадан газета келди. Отам қўлида давоми…

Иван Бунин. Хилват хиёбонлар (ҳикоя)

Кузнинг совуқ, ёғин-сочинли палласида ёмғирдан шилтаси чиқиб, эгри-бугри, қорамтир ғилдирак изларидан топталиб ётган Туланинг кенг йўлларидан бирида тебраниб бораётган тўрт ғилдиракли соябон арава узун ёғоч уй қаршисига келиб тўхтади: уйнинг бир тарафида подшолик тасарруфидаги почта бекати, нариги томонида эса йўловчилар давоми…

Иван Бунин. Бернар (ҳикоя)

Менинг бу дунёдаги кунларим жуда оз қолди энди.Энди Антиб яқинида, бандаргоҳга қўшни бўлган Денгизбўйи Алпида бир вақтлар Бернар ҳақида қилган қайдларим тез-тез ёдимга тушади.— бернер деразамга бир сиқим қум отган пайтда мен донг қотиб ухлаб ётардим…Мопассаннинг «Сувда» ҳикояси ана шундай давоми…

Иван Бунин. Корнет Елагин иши (ҳикоя)

1 Бу иш даҳшатли  бўлиш билан бирга ғалати ва жумбоқли, калаванинг учини топиб бўлмайдигандек кўринарди. Бир томондан, у жудаям оддийдек кўринса, иккинчи томондан – жуда мураккаб эди,  бизнинг шаҳар тили билан айтганда, худди тутуруқсиз романларга ўхшарди, айни дамда эса унда давоми…

Иван Бунин. Зумрад осмон (ҳикоя)

Тунги кўкимтир, зим-зиё осмонда оқиш булутлар сузиб борарди. Тўлин ой атрофини ҳам кўкимтир булутлар ўраб олган. Киши тикилиб қараса, гўё булутлар эмас, балки тўлин ой сузаётганга ўхшарди, атрофидаги юлдузлар бамисоли сочиб юборилган бир ҳовуч жавоҳирдай кўринарди: тўлин ой аста-секин чексиз давоми…