Ги Де Мопассан. Марҳума (ҳикоя)

Мен уни телбаларча севардим.
 Аслида биз нима учун севамиз? Ахир, ёруғ оламда ягона хилқатнигина кўриш, ҳамиша мияда биргина фикр, калбда биргина истак билан яшаш, тилда худди муқаддас дуоларлек битта исмни такрорлаб умргузаронлик қилиш ғалати эмасми?
 Муҳаббатимиз тарихини муфассал сўзлаб вақтингизни олмоқчи эмвасман. Севишганларнинг тарихи барчаси бир-бирига ўхшайди. Мен
ҳам уни учратиб колдим ва севдим! Бор-йўғи шу. Мен йил бўйи унинг ҳароратли кучоғида, нафис дил изҳорлари, эркалашлари, ифорли
бусалари огушида яшадми. Уша лахзаларда У менинг борлигимни шу кадар мохирона забт этган эдики, мен тун билан кунни ҳам, ўлик
еки тирик эканимни, кайси дунёда яшаетганимини ҳам ҳис этолмасдим.
 …Ва у ўлди. Қандай қилиб? Билмайман, ҳеч қачон билолмайман ҳам.
 Ёмғир савалаб турган кунларнинг бирида у уйга шалббоси чиқиб келди, эртасига йўтала бошлади. Бир ҳафтача йуталиб юрди, кейин эса ётиб қолди. Нима булди ўзи? Ҳеч қачон билолмайман буни.
 Табиблар келишди, алланималарни ёзиб бериб кетишди. Дори опкелишди; кандайдир бир аёл ўни бу дориларни ичишга иажбурладими-ей? Маҳбубамнинг қуллари кизиб ётар, пешанаси хам ҳўл ва қайнок, кўзлари тиниқ ва маҳзун эди. Мен У билан гаплашдим, У саволларимга жавоб қайтади. Биз нима ҳақда гаплашгандик ўзи? Билмайман. Ҳаммасини эсимдан чикардим. ҳамма-хаммасини. У ўлди, Унинг сўнгги нафасини, аранг эшитилган енгил нафасини ҳозиргидай эслайман. Тепасида ўтирган аёл тусатдан оҳ тортиб юборди, шундан кейингина ҳушим жойига келди.
 Кейин руҳоний келди. У маҳбубам ҳақда гапира туриб,”ўйнашингизми?” деб сўради. Унинг бу гапи менга ҳақорат бўлиб туюлди. Ҳеч ким Уни бундай аташга ҳақли эмасди. Мен руҳонийни ҳайдаб юбордим. Кейин бошка, жуда мулойим, шинавандасини чакириб келишди. У мен билан марҳума ҳакида гаплашган пайтда ўзимни тутолмай йиғлаб юбордим.
 Дафн маросимида мендан У ҳакда ҳар хил майда-чуйда гапларни сўрашарди. Ўшанда хаёлим жойидамасдм. Шундай бўлса-да, Унинг тобутига мих қокаётган болганиннг товушини яхши эслайман… Ё раббий!
 Уни дафн қилишди. Ер остига, мана шу лаҳадга тиқишди! Таниш-билишлар, унинг дугоналари келди. Мен эса улар билан кўришишни истамасдим, уларининг кўзидан панага ўтдим, қочдим. Кўчаларда узо-оқ тентирадим. Кейин уйга қайтдим. Эртасига эса, саёҳатга жўнаб кетдим…
 Кечагина Парижга кайтдим.
 Яна ўз хонамизни, кўрпа-тўшак, мебел, хуллас тирик мавжудотнинг ўлимидан сўнг қолиши мумкин бўлган барча нарсалар сакланиб колган уйни кўрган заҳотим, ёлғизлик ва ғам-андуҳнинг шу кадар шафкатсиз хуружига дуч келдимки, деразани очиб, ўзимни пастга куприк устига ташлаб юборишга хам рози булаёздим. Ортиқ Уни эслатувчи ашёлар қуршовида қолишга куч тополмаслигимни билиб, бу хафагазак хонадан бош олиб қочиш учун шляпамни илдим. Шу аснлда эшикка ўрнатилган, У ҳамма вакт ўтган-қайтганида ўз андомини бошдан- оёқ томоша қилиб чиқадиган, катта кўзгу билан тўқнаш келдим.
 Ва тез-тез уни ўзида акс эттириб турадиган бу кузгу каршисида михлангандек, узоқ туриб колдим. Кўзгуда У маҳзун жилмайиб тургандай эди назаримда.
 Мен Уни худди ошиқ ва теоба вужудим каби каби бус-бутун бағрига сиғдира олган, силлиқ, тера ва бум-буш кўзгу қаршисида титрабгина турардим. Кўнглимда бу жонсиз буюмга нисбатан нечукдир илиқлик уйғонди, титроқ бармоқларим билан оҳиста уни сийпалаб кўрдим. У жуда совуқ эди. Эҳ сиз хотиралар! Хафақон кўзу, жонли, рангин ва қўрқинчли кўзгу, сўнгсиз изтироблар манбаи.
 Баъзиларнинг қалби худди шу кузгуга ухшайди. Уларнинг хотирасидаги ҳар қандай қиёфа, қалбида жуш урган ҳар қанақа ҳис-туйғу кўзгудаги акс мисол дарров ўчиб кетади. Менимча, улар жуда бахтли…
 Мен эса чидаб бўлмас кийноклар комида, ўз ихтиёрим ва хохишимга карши ўларок, У дафн этилган қабристонга йўл олдим. Мен Унинг оддийгина қабрини осонликча тополдим. Унинг тепасидаги мармар хоч саҳнига мана бу сузларни узим ёздирганман:
 “Севди, севилди ва ўлди”
 Унинг бир даста гулдек нафис вужуди шу ерда, мен турган ердан икки тирсак буйи чукурликда, чириб ётибди. Қанчалик даҳшат! Юзимни намхуш тупроққа босганча ўкириб юбордим.
 Мен қабр тепасида узоқ қолиб кетдим. Сўнг пайқадимки, кеч туша бошлабди. Бу пайтда менинг қалбимда ғалати , факат чин ошиқларда бўладиган қайсар истак тўғён қила бошлади. Мен севгилим билан сўнгги оқшомни шу ерда, шу қабр тепасида ўтказишни, туни билан тўйиб-тўйиб йиғлаб чикишни жуда-жуда истаётгандим. Бироқ, мени кўриб қолишлари ва хайдаб юборишлари мумкин. Нима қилсам экан? Шартта ҳийлакорлик йўлига утдим. Ўрнимдан турдимда, уликларнинг сокин шахри бўйлаб дайдишга тушдим. Кетавердим, кетавердим. Бу шаҳар тирикларникига караганда удаям кичкина. Ҳолбуки, ўликлар тирикларга қараганда бир неча баравар кўп. Бизга, ёруг дунеда яшаетган, нафас олаётган, еб-ичаетган уч-тўрттагина авлод учун қанчадан канча ҳашаматли уйлар, кўчалар ва кенгликлар зарур.
 Бироқ, марҳумларнинг юзлаб авлоди, инсоният силсиласининг абадиятга юз тутган барча вакиллари учун деярли ҳеч нарса керакмас. Фақат бир сиким тупрок – тамом. Замин уларни ва улар содир этган ҳисобсиз гуноҳларни ўз багрига яшириб ётибди. Тинч ётинг, марҳумлар, қабрингиз нурга тўлсин!
 Шу топда янги кабристон девори оша, аллакачон тириклар хотирасидан ўчиб кетган, марҳумлар мангу қўним топган эски ташландик мозористон борлигига кўзим тушди.Чамаси ҳадемай бу ерларда бошкатдан лаҳад қазилиб янги ўликлар келтирилади. Ҳозирча бу манзил баланд буйли шамшодлар ва бир-бирига чирмашиб кетган буталар билан қопланиб ётарди.
 Мен ёлгиз эдим. Шу кадар танхо эдимки… Нима қилишимни билмай, девор оша нариги каристонга ўтдим ва баланд бир дарахтнинг шохлари орасига бекиниб олдим ва бутун борлик тун чодраси остига яширинишини кута бошладим.
 Тамомила қоронғи тушгач, ўз бошпанамни тарк этиб, ўликлар тула макон бўйлаб оҳиста одимлаб борардим.
 Узоқ сандирақладим. Адашиб кетдим. Зулмат ичида Унинг мангу оромгоҳини йўқотиб қўйгандим. Қабр тошларига урилиб тез-тез тикилар, оёқларим қулларим, тиззаларимни мармар хочларга уриб олар, бироқ хамон олға интилиб Уни излардим. Худди сўқирлар каби тошларни, мармар хоч ва темир панжараларни, ойнаванд гулчамбарларни пайпаслаб кўрардим. Мармартошлардаги битиклар устидан бармоғимни юргизиб ўқирдим. Кеча қоронғу, зулмат қуюқ эди. Уни йўқотиб қўйгандим.
 Гўрлар орасидаги тор йулак бўйлаб кетиб борарканман, бутун вужудимни аламли қуркув махв айлаганди. Қабрлар, кабрлар, кабрлар. Ҳаммаёқ қабр. Ўнгу сўлимни, орка олдимни, ҳаммаёғимни кабрлар ураб олган. Бошка юришга дармоним колманганди. Силлам куриб, қайсидир кабр устига ўрнатилган мармартошга ўтирдим. юрагим тепкисини аник- тиниқ эшитиб турардим. Яна… ниманидир эшитгандай бўлдим. Нимани бўлиши мумкин? Қандайдир ноаниқ, тушуниксиз шовқин эди бу. Бу шўриш менинг ғувиллаб ётган миямда пайдо бўлдими, коронғуликнинг тубсиз қаъридан келармиди ёки минглаб жасадларнни ўз багрига олган асрорангиз ер остиданми, билолмасдим. Атрофга алангладим.
 Қанчагача ўтирганимни билолмайман. Қурқувдан котиб қолгндим, бу қўрқув мени ақлдан оздирадиғон даражада эди. Назаримда ҳозир ўлиб қоладигандай эдим, кичкирмоқчи булар, бироқ овозим чиқмасди.
 Бир махал тагимда турган мармар тош кўтарилаетгандай туюлди. Ҳа, ҳа, тош худди биров пастдан туриб кўтаргандай тепага томон силжирди. Жонхолатда сакраб нариги гур томонга утдим. Ё алҳазар! Ҳозиргина мен устида ўтирган тош парчаси қўпорилиб, унинг остидан чирик кафанга ўранган яланғоч скелет чиқиб келди. Бу пайтда менинг кўзларим қоронғилиққа анча урганиб қолган, марҳумнинг бутун гавдасини кўриб турардим. Ҳалиги қабр устидаги битиклар хам энди очиқ-ошкор кўзга ташланарди:
 “Бу ерда эллик бир ёшда ёруғ дунени тарк этган, уз яқинларни чин қалбдан севган, азиз ва меҳрибон Жак Оливан ётибди.”
 Бояги марҳум қабр тошидаги битиклрни ўқиди-да, йўлакдан бир парча тош олиб, битикни ўчира бошлади. У бўм-бўш кўзкосаларни қабртош устига қаратиб, ундаги ёзувларни шошиасдан қиртишлаб ташлагач, ўткир бармоқлари билан алланималарни тирнаб ёза бошалди. унинг битиклари худди фосфорлангандек, кўкиш шуъла таратиб турарди:
 “Бу ерда эллик бир ёшда ёруғ оламни тарк этган, ўз шафкатсизлиги туфайли отасининг бошига етган, хотинини хўрлаган, фарзандларини азоблаган, қўшниларни алдаб, ҳадсиз гуноҳлар содир қилган Жак Оливан етибди.”
 Скелет жумлани таҳрир қилгач, ўз ишини бепаво кузата бошлади. Қарасам, бошка қабрлар ҳам очилиб, марҳумлар ташкари чикишган, уз қабрлар иузра битилган ёлғон гапларни ўчира бошлааган эдилар.
 Билдимки, якинлари томонидан меҳридарё падар, вафодор ёр, одиқ ўғиллар, иболи кизлар, ҳалол савдогарлар дея ёдга олинган марҳумларнинг кўпчилиги берахм жаллод, алдамчи, иккиюзламачи, касамхўр, фирибгар, ҳаёсиз, аблаҳ ва кабиҳ кимсалар экан. Улар қанчалаб бечораларнинг кўзларидан қонли ёшларни тўкишга мажбурлаган, ўғрилик килишган, энг жирканч ишларга қўл уришган, севган кишиларининг муҳаббатини поймол этишганди. Улар уз манзилгоҳлари остонасига тириклар билмаган еки билиб- билмасликка олган аччиқ, бешафкат ва муқаддас ҳақикатни ёзмоқда эдилар.
 Балки У ҳам ўз қабри устига ҳали менга маълум бўлмаган бирор хақиқатни битиб кетгандир, деган уй келди миямга. Энди боя мени ўз измига солган худудсиз қўрқув ортга чекинганди. Очилган гўрлар, скелетлар орасидан уни топа олишимга ишонч билан югура бошладим.
 Гарчи, юзи кафан билан ўралган булса-да, Уни узоқдан куриб танидим. Бир пайтлар “севди, севилди ва улди” деган битик ёзилган мармар хоч устига мутлако бошка жумлани курдим:
 “У бир куни ўз севиклисига хиёнат килиб, бошка жазманининг ёнидан қайтаетганида ёмғирда қолди ва шамоллаб вафот этди”
 Айтишларича, эртаси куни мени аллакандай қабр бошидан хушсиз холда топишибди…

Рус тилидан Рустам Жабборов таржимаси