Ги де Мопассан. Ўлиб тирилган (новелла)

Дам олиш уйининг муҳташам емакхонаси кечки овқатга ошиқаётган хўрандалар билан аста-секин тўлмоқда эди. Курортлар ва дам олиш уйларида шундай бир эрмак бор, кечки овқат маҳали ҳамманинг кўзи кираверишдаги эшикни кузатиш билан банд бўлади: янги келганларга баҳо берилади, уларнинг кимлигию касб-кори давоми…

Ги де Мопассан. Асирлар (ҳикоя)

Ўрмон жимжит, фақат дарахтларга тушаётган қорнинг аста шитирлаши эшитилди. Бу енгилгина қуруқ қор кундузи ёға бошлаб, шох-бутоқларга муз момиғини тўкиб, ўтларнинг хазон бўлган япроқларига кумуш парда ташлаб, йўлларга катта, оппоқ ва юмшоқ гилам ёйиб, бу дарахт денгизининг бениҳоя сукутини қуюқлаштирмоқда давоми…

Ги де Мопассан. Дўндиқ (ҳикоя)

Бир неча кундан бери шаҳардан тор-мор этилган армиянинг қолган-қутганлари тинсиз ўтмоқда. Энди булар қўшин эмас, тумтароқ лашкар эди. Солдатларнинг соқоли ўсиб пахмоқ бўлиб кетган, кийимлари йиртиқ; булар тарқоқ, байроқсиз, шалвираб кетишаётганди. Ҳаммасининг руҳи тушкун, толғин, ўйлашга, қимирлашга ҳоли қолмаган, фақат давоми…

Ги де Мопассан. Янги йил совғаси (ҳикоя)

Жакюз де Рандал уйида бир ўзи тушлик қилар экан, хизматчисига ташқарига чиқиб келиш эҳтимоли мавжудлигини билдириб қўйди. Сўнг иш столига ўтириб мактуб ёзишга киришди. У ҳар йилнинг охирида шу анъанани бажарар эди: ўтириб ёзар ва орзу қиларди. Жакюз ўтган янги давоми…

Ги де Мопассан. Алвидо! (ҳикоя)

Икки дўстнинг кечки овқат вақти тугаш арафасида эди. Кафе деразалари орқали одамлар билан гавжум бульвар кўриниб турарди. Улар иссиқ ёз оқшомлари Париж бўйлаб эсаётган майин шаббода таъсирида инсон ғам-ташвишлардан ҳоли аллақаерларга, дарахтлар остига элитилиб, ойдин уммонлар, ёнар қўнғизлар-у сўфитўрғайлар ҳақида давоми…

Ги де Мопассан. Интиқом (ҳикоя)

Бева аёл Паоло Саверини ўғли билан Бонифачо қўрғони ёнидаги хароба кулбада яшарди. Тоғ этагида жойлашган шаҳарнинг баъзи ерлари шундоққина денгиз устида муаллақ тургандек туюлар, у гўё даҳшатли сув ости қоялари билан ўралган Сардиниянинг олис соҳилларига ўзан узра қараб тургандек эди. давоми…

Ги де Мопассан. Зебигардон (ҳикоя)

У гўё тақдир кинояси ила гоҳ-гоҳида хизматчилар оиласида туғилиб қоладиган, ўта назокатли, гўзал ва жозибадор қизлар тоифасидан эди. Унинг ота-онасидан қолган беҳисоб бойлиги ҳам, ёрқин келажакдан умиди ҳам, бирорта бойвачча у билан танишиб, севишиб, турмуш қуришига ишончи ва имконияти ҳам давоми…

Ги Де Мопассан. Марҳума (ҳикоя)

Мен уни телбаларча севардим. Аслида биз нима учун севамиз? Ахир, ёруғ оламда ягона хилқатнигина кўриш, ҳамиша мияда биргина фикр, калбда биргина истак билан яшаш, тилда худди муқаддас дуоларлек битта исмни такрорлаб умргузаронлик қилиш ғалати эмасми?  Муҳаббатимиз тарихини муфассал сўзлаб вақтингизни олмоқчи давоми…

Ги де Мопассан. Соваж кампир (ҳикоя)

 Вирелонида ўн беш йилдан бери бўлмаган эдим. Куз пайти немислар вайрон қилиб қилиб кетган уйини эндигина тиклай бошлаган ошнам Сервалнинг хонадонига, ўша тарафларда ов килиш учун борадиган бўлдим.  Бу жойлар менга жудаям ёқарди. Ёруғ жаҳонда кўриб кўз тўймайдиган ана шунақа давоми…

Ги Де Мопассан. Гирдоб (ҳикоя)

«Калтакланиб сувга улоқтирилган ва сув ютиб ўл­ган!». Мебел қопловчи уста Леопальд Ренар айнан мана шундай айблов билан маслаҳатчилар иштирокидаги суд жараёнида тергов қилинарди. Унинг ёнгинасида асосий гувоҳлар – фалокат қурбонининг беваси Фламеш хоним, дурадгор уста – Луи Ладюро ва тунукасоз давоми…