Габриэль Гарсиа Маркес. Бизнинг шаҳарда ўғри йўқ (ҳикоя)

Дамасо уйига қайтганида хўрозлар энди қичқира бошлаган, бўйида етти ойлик гумонаси бўлган хотини Ана уни тўшакда кийимларини ҳам ечмасдан кутиб ўтирар эди. Чироқ хира тортиб қолган. Дамасо англадики, хотини уни туни билан кутган, кўзлари тўрт бўлиб, зор-интизор кутган, ҳатто эшикдан давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Бальтасар ҳаётидаги унутилмас кун (ҳикоя)

Қафас тайёр бўлгач, Бальтасар одати бўйича уни кўчага қараган айвонга илиб-қўйди. Кўнгли жойига тушиб, эрталабки нонуштага ўтирди. Бежирим ишланган қафас ўтган-кетганнинг диққатини ўзига тортди, тез орада Бальтасарнинг уйи рўпарасида одамлар тўпланишди. Йиғилганларнинг қафасни кўкларга кўтариб мақташаётганини эшитган Бальтасар уни олди-да, давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Кунларнинг бирида (ҳикоя)

Ёғингарчиликсиз келган илиқ душанба тонги ҳам ўтди. У қадар юқори малакали бўлмаган тиш доктори Аурелио Эсковер жуда эрта уйғониб, соат олтида офисини очди. У ҳанузгача шакл берилишини кутиб ётган нотўғри тишларни шиша идиш ичидан олиб пластир қолипга солиб кўра бошлади. давоми…

Габриэль Гарсия Маркес. Маъюс ҳикоя

У якшанба куни шунақа зерикдики, охир-оқибат биронта қиз билан танишишга аҳд қилди. Газета таҳририятига борди ва эълонлар бўлимига қуйидагича мазмундаги хат қолдирди:“Ёш йигит, йигирма уч ёшда, бўйи-басти юз етмиш сантиметрдан баланд! Ўзи тенги қиз билан танишишни истайди. Ягона нуқсони: якшанба давоми…

Габриель Гарсиа Маркес. Кулмайдиган одам (ҳикоя)

Мен у билан кеча танишдим. У деҳқон, бироқ бош кийимини ечса ҳам, гўё соясидан ҳеч халос бўлолмагандек қовоғи очилмай турадиганлар тоифасидан. Бош деганлари ҳам ўша жонсабил шляпа билан қапишиб, худди бир бутун бўлиб кетгандай эди. Башара… бу башарага тикилиб туриб, давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Хайрлашув мактуби

Агар Тангрим мени латтали қўғирчоқ тарзида кўриб бир лаҳзагина мен ҳақимда унутганда ва менга озгина ҳаёт тириклик онларини туҳфа этганда эди, айни пайтда тилга олаётганларим ҳақида кўпроқ хаёл сурган бўлардим. Нарсаларнинг қанча туришига қараб эмас, маъно-мазмунига қараб баҳолардим. Камроқ ухлаган, давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Мен телефондан қўнғироқ қилиш учунгина келгандим (ҳикоя)

Мария-де-ла-Лус Сервантес ёлғиз ўзи баҳорнинг ёмғирли кунида ижарага олган автомобилида Монтенегрос деган кимсасиз жойга етган чоғда машина бузилиб қолди.Кўҳликкина ва вазмин, йигирма етти яшар мексикалик жувон бир неча йил олдин варьетенинг анча танилган артисткаси эди. Кейинчалик у бировларнинг уйларида томоша давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Унутилмас кун (ҳикоя)

Қафас битиши билан ўз одатига кўра Балтасар уни том бўғотига осиб қўйди. У нонушта қилишга ўтирган пайтдаёқ, дунёда энг ажойиб қафас яратилгани ҳақидаги шов-шувлар чор-атрофга ёйилган эди. Уйи теграсида қафасни томоша қилишга иштиёқмандлар қуршови қалинлашиб боравергач, Балтасар уни устахонасига киритиб давоми…

Габриэль Гарсия Маркес. Мовий ранг итнинг кўзлари (ҳикоя)

У менга тикилди… ҳудди биринчи марта кўраётгандек. Аммо бироз ўтиб, қиз чироқ томонга ўгирилганида, ортимдаги қизнинг накадар умидсиз ва ғамгин қиёфада эканлигини сезар эдим. Ва англадимки, аслида унга илк бора кўраётгандек тикилган — бу ўзим. Сигаретни тутатдим. Кресломни буришдан олдин давоми…