Франс Ҳоолер. Тинчлик элчиси (ҳикоя)

Оппоқ бир кабутар қирғин уруш майдо-ни осмонида қанот қоқаркан, жангари вертолёт-нинг ваҳший парраклари уни бўлакларга бўлиб ташлади.
Беғубор оппоқ патлардан бири бир уй ҳовлисига тушади, сўнг бир болакайнинг жажжигина кафтидан сокингина нажот маконини топади.
Қисқа муддат ичида шу уйнинг катта-лари – бобо ва буви, болакай ва унинг онаси урушдан қочиб уйни тарк этмоқчи бўладилар.
– Яшаш учун даркорларнигина оламиз, – дея таъкидлар она.
Бир қанча кийимларини олганча олиб, ҳужжатлари, бироз пул,тақинчоқла тўлади жомадон. Бобо-чи, икки бутилка ғамлаб олади сув. Бува бўлса сўнгги бурда нон, бир нечта олма ва яна ширинликни сафар-га тахт қилиб қўяр ўша он.
Жажжигина мурғак бола-чи? Угина ола-ди ўзи билан оппоқ кабутарнинг патини…

Немис тилидан Фурқат Соатов таржимаси