Эдгар Аллан По. Махлуқ (ҳикоя)

Нью-Йоркда вабо эпидемияси қутурган пайтда бир қариндошим икки ҳафтача Гудзон дарёси соҳилидаги ҳашаматли коттежида яшашни таклиф қилди. Бу ерда ҳар-ҳар замонда шаҳардан келиб турадиган нохуш хабарларни айтмаганда, мароқли ҳордиқ чиқариш, сайр қилиш, балиқ овлаш, чўмилиш, мусиқа тинглаш, хуллас дам олиш учун барча шароит муҳайё эди. У ёки бу танишимизнинг мудҳиш касаллик домига илингани ҳақидаги хабарлар тез-ьтез қулоққа чалиниб турарди. Ахийри, яқинларимиздан бировининг ўлими ҳақидаги шумхабарларга ҳам қулоғимиз кўникиб қолди. Почтальонни кўришимиз билан юрак ховучлайдиган бўлиб қолдик. Жанубдан эсаётган шамол бизга ўлим нафасини келтираётгандек бўларди. Бу ҳақдаги фикрлар юрагимни музлатиб юборарди гўё.
Мен бу ҳақда ўйлайвериб, ҳатто кечалари ухлолмай чиқа бошладим. Уй соҳиби бироз бепарвороқ одам бўлса-да, у ҳам менинг аҳволимдаги ўзгаришларни пайқаб далда бера бошлади. Унинг жиддий, фалсафий идроки асоссиз тасаввурлардан йироқ эди. Гарчи нохуш янгиликлар уни ҳам бефарқ қолдирмаган эса-да, уларнинг таъсирида таҳликага тушмасди.
Мени қариндошимнинг далдалари эмас, унинг кутубхонасидаги турфа китоблар сал бўлса-да, халос эта оларди. Мен кўпинча бу китобларни ундан яширинча ўқиб ўтирар, шунинг учун у менинг руҳиятимга ина бошлаган хотиржамликдан таажжубда эди. Халқларнинг удумлари мен учу3н энг қизиқарли мавзу эди. Мен бу хусусда оғзимдан кўпик соат исталганча баҳслашишга тайёр эдим. Уй соҳиби бу удумлар, ирим-сиримларнинг барини бўш-баёв нарсалар деб ҳисоблар, мен эса, асрлар синовидан ўтган бу удумлар ўз-ўзидан пайдо бўлмаслигини, улар замирида ҳақиқат зарралари борлигини уқтирашга уринардим.
Айтиш жоизки, мен бу ерга келганимдан бир неча кун ўтиб, шундай бир тушунарсиз ва қўрқинчли ҳодиса юз бердики, уни бемалол бирор фалокат даракчиси деб хисоблаш мумкин эди. Бу мени шу қадар қаттиқ қўрқувга ва таҳликага солдики, бир неча кун ўтиб, мен бу ҳақда дўстимга оғиз очишга мажбур бўлдим.
 Хуллас, ўша куни мен очиқ дереза қаршисида китоб ўқиб ўтирар, ташқаридан қирғоқ бўйида қад ростлаган баланд ва тқир тепалик бор бўй-басти билан кўзга ташланиб турарди. Дафъатан хаёлим даҳшат ва ўлим талвасаси ичида қолган шаҳарга кўчиб, китобни тамомила эсимдан чиқардимШу чоқ паришон нигоҳларим яланг тепаликка тушиб, даҳшатдан дон қотдим. Тепаликдан аллақандай қўрқинчли махлуқ тезлик билан ўрмалаб тушаётган эди. Мана, бир лаҳзада итепалик пойидаги қалин ўрмонга етганида кўзда йўқолди. Мен аввалига кўзларимга ишонмадим. Ахир бундай бўлиши мумкин эмасди. Наҳотки ақлдан озган бўлсам? Балким кўзимга шундай кўрингандир? Ё туш—пуш кўрдиммикин? Ҳатто айни дамда бу битикларни ўқвиётган китобхоннинг тасаввурида ҳам менинг ақлан соғлом эканимга шубҳа туғилиши мумкин. Аммо мен бу махлуқнинг қандай ўрмалаб тушаётганини очиқ-ойдин ўз кўзлари мбилан кўрганман.
 Мен узоқдан тепалик ва унинг пойидаги дарахтлар ҳажмидан келиб чиқиб бу мавҳум жонзотнинг ҳақиқий катталигини тасаввур қилдиму, янаада даҳшатга тушдим. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, унинг катталигини ҳозирги етмиш тўрт замбаракли куемаларнинг корпуси билан баравар келарди. Энг ажабланарлиси унинг ташқи тузилиши эди. Баҳайбат оғзи махлуқнинг 60-70 фут келадиган узун хартуми учида жойлашган эди. Хартум тўлиқ жун билан қопланган бўлиб, бунча чунни иккита буйволдан ҳам қирқиб олишнинг иложи йўқ Хартумнинг икки тарафадан яна аллақандай узун, шохсимон , шаффоф аъзо ўсиб чиққан бўлиб, унда қуёшнинг қизғиш ёғдулари акс этарди. Танаси ерга қоқилган каттакон понани эсга соларди. Икки биқинидан тўртта узун ва кенг қанотлар ўсиб чичқанди. Назаримда катта ва кичики қанотлар бирига мустаҳкам занжир билан бириктириб қўйилгандек туюлди.
Ҳаммадан ҳам унинг кенг кўкраги ҳар қандай одамни даҳшатга сола оларди. Унинг қоп-қора гавдасида кўкраклари худди ўзидан нур таратаётгандек алоҳида ажралиб кўринарди. Мен бу махлуқнинг аллатовур кўкрагига қўрқув билан тикилиб турарканман, хартум учидаги ваҳшиёна оғзи очилиб, нечукдир визиллаган товуш этилдики, у менинг қулоғимга худди дафн маросимидаги чалинадиган қўнғироқдек эшитилди. Махлуқ ўрмон ичига кирпиб ғойиб бўлганида, мен ҳам \ушимни йўқотиб, полга ағанаб тушдим.
 Ўзимга келганимдан сўнг, миямга урилган биринчи фикр бу машъум ҳоиса хусуида оғайнимга етказиш бўлди. Аммо, яна қандайдир куч мени бу ниятдан қайтарди.
Орадан уч кунча ўтириб, кечга яқин биз худди ўша хонада, мен даҳшатлди махлукқни ўз кўзларим билан кўрган дераза ёнида гаплашиб қолдик. Замон ва маконнинг мувофиқ келиши мени ошнамни ўша кунги ҳодисадан огоҳ этишга ундади. У аввалига сўзларимни бўлмай эшитди, ке йин то ҳориб-толгунча мириқи кулди, кейин эса, менинг довдирлигимга ишонч ҳосил қилмоқчидек кўзлоаримга диққат билан тикилиб қолди. Худди шу фурсатда мен деразадан яна ўша даҳшатли махлуқнинг жирканч қиёфасини кўрдиму, қичқирганча уни дўстимга кўзрсатдим. Авалига у тепаликда ҳеч нарса кўрмаётганини айтди, мен эса, эринмасдан махлуқнинг кўриниши ва қай тартибда ҳаракаьтланаётганини тушунтириб бердим.
Оғайним елка қисди. Мен эса, янада даҳшатли ҳислар қуршовида қолгандим. Наҳотки, бу мени ўз измига солмоқчи бўлган мудҳиш касаллик, яқинлашаётган ўлим ёки \телбаликнинг илк нишонаси бўлса? Мен асабийлик билан ўзимни курси суянчиғига ташладим ва юзимни кафтларим билан беркитиб олдим. Мен юзларимни очганимда махлуқ кўздан йўқолганди.
 Бу пайтда уй соҳиби ҳам аввалги совуққон кўринишга қайтган эди ва мендан яна бир бора махлуқнинг кўринишини эринмай суриштира бошладим. Менн унинг ҳамма саволларига жавоб қайтарганимдан сўнг, у худди жисмидаги ёвуз кучларни ҳайдаб чиқаргандек чуқур уф тортди ва боя бошланган фалсафа моддийлиги ҳақидаги бахсни давом эттира бошлади. Дарвоқе, у тадқиқотлардаги хатолар тадқиқ этилаётган предметнинг аҳамиятини тўғри англамаслик, етарлича баҳо бера олмаслик ва ҳаддан ортиқ бўрттириш натижасида келиб чсиқади, деган фикрда қатъий қолганди.
Кейин у ўз фикрини исботлаш учун китоб жавонидан “табиат тарихи” деб номланган ўқув қўлланмасини олди ва кичики ҳарфларни яшилаб ўқий олиши учун ёруғҳроққа, мен ўтирган курсига келиб ўтирди. Биз ўрин алмашдик.
 -Агар сиз менга махлуқнинг ташқи тузилишини аниқ тасвирлаб бермаганингизда, эҳтимол мен гап нимада эакнини ўла қолсам тушунмаган бўлардим, – деди у китобни варақлай туриб. – Сиз аввал менга дарсликдаги ҳашаротлар синфи, пардақанотлилар туркуми, ишратпарастлар оиласига кирувчи бир жонзот ҳақидаги ушбу мисраларни ўқишимга ижозат берсангиз.
 “Унинг икки жуфт майда қанотлар шаффоф, маталранг кўринишга эга, оғиз аъзолари спиралсимон хартумча учида жойлашган, Хартумчанинг икки томонида қўшимча, ингичка пайпаслагичлари бор, Олд қанотлар орқа қанотлар билан махсус тўқималар орқали бирикиб кетган, қадимда бу жонзот ўзига хос қўқинчли кўриниши билан кўпгина элатларда ўлим ва қўрқув рамзи бўлиб келган…”
 Шундан сўнг у китобни ёпиб, сал олдинга силжидим ва мен ўша машъум махлуқни кўрган пайтимдаги ҳолата кирди.
 -Ҳа, ман бу ерда экан, – дея қичқириб борди у. – Мана, яна тепаликка ўрмаликка чиқмоқчи. Унинг кўриниши чиндан ҳам ғалати. Бироқ, у сиз ўйлагандек у қадар баҳайбат ҳам унчалик узоқда ҳам эмас. У тепалик устида эмас, деразанинг орқа томонида солинган ўргимчак тўри бўйлаб ҳаракатланяпти. Гаров ўйнаб айтишим мумкиннки, унинг катталиги бир дюмнинг 16 дан бир қисмича келади. Бу махлуқ ва менинг кўзим ўртасидаги мафофа ҳам нари борса бир энлик келади, холос.

Рус тилидан Рустам Жабборов таржимаси