Эдгар Аллан По. Машҳурликнинг интиҳоси (ҳикоя)

Мен машҳурман, тўғрироғи машҳур эдим. Аммо “Юниус мактуби”нинг муаллифию “Темир ниқобли” одам ҳам эмасман. Менинг исм-фамилиям Роберт Жонс, Бели Бердда туғилганман. Онамнинг айтишича, эндигина тетапоя қила бошлаган вақтларимданоқ, иккала қўлим билан бурнимни чўзиб ўйнарканман. Муштипарим буни менинг ёрқин келажагим белгиси давоми…

Эдгар Аллан По. Сукунат (ҳикоя)

Тоғ чўққиларида мудроқлик ҳоким, Сукунат изғийди ғор, қояларда…Алкман, юнон шоири — Қулоқ сол, — деди Иблис меҳрибонлик билан қўлини бошимга қўйиб, — мен сенга Ливиядаги бир ҳувиллаган ўлка ҳақида гапириб бермоқчиман. Заҳира дарёси соҳилларида ястанган бу ўлкада ором ҳам, сукунат давоми…

Эдгар Аллан По. Вақт ўроғи (ҳикоя)

Нега бунча қайғурасиз,Эй, ноёб гўзал!Ж. Мильтон. Қомус Ажойиб, фусункор шаҳар Эдинани сайр этишга чиққанимда оромли, фараҳбахш оқшом тушаётган эди. Кўчалар гавжум, ҳар ёнда ғала-ғовур, одамлар бир-бирига туртиниб-суртиниб, қаёққадир ошиқишади. Хотин-халаж бақириб-чақиришади. Болалар қийқиришади. Чўчқалар чийиллаб, хуриллашади. Аравалар ғижирлайди. Ҳўкизлар бўкиришади. давоми…

Эдгар Аллан По. Махлуқ (ҳикоя)

Нью-Йоркда вабо эпидемияси қутурган пайтда бир қариндошим икки ҳафтача Гудзон дарёси соҳилидаги ҳашаматли коттежида яшашни таклиф қилди. Бу ерда ҳар-ҳар замонда шаҳардан келиб турадиган нохуш хабарларни айтмаганда, мароқли ҳордиқ чиқариш, сайр қилиш, балиқ овлаш, чўмилиш, мусиқа тинглаш, хуллас дам олиш давоми…

Эдгар Аллан По. Юрак (ҳикоя)

Рост, мен жаҳлдор одамман. Ўлгудек асабим чатоқ. Аввалдан шунақа эдим. Тарки одат — амри маҳол. Лекин сиз мени ақлдан озганга чиқараётганингиз инсофдан эмас. Бу касаллик менинг зеҳнимни ўтмаслаштиргани йўқ, аксинча, уни янаям чархлади. Хусусан, эшитиш қобилиятимни янаям оширди. Эҳ-ҳе, ер давоми…