Азиз Несин. Чегара устидаги уй (ҳажвия)

Янги уйга кўчиб келганимизнинг иккинчи куни эди. Ўнг томонимизда бир қўшни бор. Йўлимиз уларнинг уйи олдидан ўтади. Дераза ёнига ўтириб олган бир кекса киши бизга қараб: — Бу уйга кўчиб келмасангиз яхши бўларди, — деди. Қарияга жаҳл билан эътироз билдирдим: давоми…

Азиз Несин. Денгиз оёқ остида (ҳажвия)

Истанбулнинг уч томони денгиз. Тўғрироғи, денгиз Истанбул заминига ҳар томондан ёриб кирган. Лекин шундай бўлса ҳам, Истанбулда денгизга кириш нариги дунёда жаннатга киришдан ҳам қийин. Истанбулнинг у учидан бу учигача денгиз соҳилларини баъзи одамлар сотиб олган. Денгизнинг сотиб олинишига ақл давоми…

Азиз Несин. Дарди бедаво (ҳажвия)

Тоғамни негадир жиним ёқтирмасди. Чунки у ўтакетган хасис одам эди. Савдо-сотиқ билан шуғулланиши, мол-мулки етарли бўлишига қарамай, ночоргина турмуш кечирар ва ҳамма нарсадан нолиб юрарди. Одамлар уни бечораҳол, бутун бойлиги ҳам шу кичиккина уй ва каталакдек дўкондан иборат бўлса керак давоми…

Азиз Несин. Қирқ йил илгари (ҳажвия)

Бу воқеа Сивас туманларидан бирида бўлиб ўтган. Мен аниқ жойини айтмайман, негаки қаҳрамонимизни у ўлкаларда ҳамма яхши танийди. Шундай экан, уни яна ҳаммага айтишнинг нима кераги бор…Адвокат Ибо воқеанинг гувоҳи бўлганини тасдиқлайди, одамлар эса у ҳаммасини ўйлаб топган дейишади. Менимча, давоми…

Азиз Несин. Пашшалар бўлмасайди… (ҳажвия)

Ўн ёшга қадам қўйганида, у шундай деганди:— Эҳ, агар менинг портфелим бўлганида борми! Эҳ, бошқа болаларда бўлгани каби китоб ва ўйинчоқларим бўлса эди! Ўшанда қандай ўқиш кераклигини кўрсатиб қўярдим. Аммо менда ҳеч нарса йўқ. Бундай аҳволда аъло баҳога ўқиш мумкинми?..Ўн давоми…

Азиз Несин. Ноёб микроб (ҳикоя)

Ҳамиша қовоғидан қор ёғиб турадиган профессор бир гала ассистенту талабаларини эргаштирганича шитоб билан палатага кириб келди. У шу ердаги кўз касалликлари клиникасининг мудири бўлиб, ниҳоятда қаттиққўл, қўрс, тунд ва совуқ одам бўлгани учун олимдан кўра кўпроқ биринчи жақон уруши пайтидаги давоми…

Азиз Нeсин. Масхарабоз (ҳикоя)

 Бемор докторга ўз дардини тўкибди: — Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман. Жиноят ҳақидаги хабарларни ўқиганда ўша жиноятда менинг ҳам давоми…

Азиз Нeсин. Қарғалар сайлаган подшоҳ (ҳикоя)

Бир бор экан, бир йўқ экан. Қадим-қадим замонда бир мамлакатда бир бечора камбағал бўлган экан. Бир кун тўқ бўлса, уч кун оч ётар экан. Шунга қарамай шукрни тилидан туширмас экан. Бутун хаёли ҳаммага ёрдам бериш экан. Яхшилик қилишни хоҳлар экан, давоми…

Азиз Несин. Бизда врач бўла оласанми? (ҳажвия)

Бизда врачлар етишмай турган бир пайтда айримлари катта пул илинжида Европа ва Америкага кетиб қолишмоқда. Ўзимиздаги баъзи ақли ноқис кимсалар хорижда ўқиб юртига қайтган ёш врачларни иш бошлашларидан олдин имтиҳон қилиб кўришни ўйлаб топишибди.— Сиз нима учун келдингиз?- деб сўрайди давоми…

Азиз Несин. Тарбиям йўл қўймайди (ҳажвия)

— Вой ярамас-ей!..Бу хотиннинг нега мени сўкаётганини тушунолмай қолдим. «Кечира- сиз, нега мени сўкаяпсиз?» деб сўрамоқчи ҳам бўлдим. Аммо индамай қўя қолдим.— Яна кўзини лўқ қилганига ўлайми? Мен сенга кўрсатиб қўярдим-у аммо тарбиям бунга йўл қўймайди-да.Автобус йўловчилар билан тирбанд эди. давоми…