Артур Кларк. Ойдаги синоат (ҳикоя)

Генри Купер хато бўлган ниманидир топмасидан олдин икки ҳафта Ойда бўлди. Дастлаб унда тушунтириб бера олмайдиган номаълум бир туйғу пайдо бўлди, бироқ у ўйлаб иш қиладиган, ақлли илмий муҳбир эди, шунинг учун ҳам у бундан кўп ҳам ҳавотирга тушмади. Уни бу ерга келишини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фазони тадқиқ этиш Мамурияти сўраган эди. Фазони тадқиқ этиш Мамурияти ҳамиша ақлли, масъулиятли одамларни Ойга, у ердан туриб Ерга ахборот жўнатиш учун юборар эди. Бу хатто бугунги кунда ёрдам сўраб қичқираётган мактаблар, йўллар, денгиз қўриқхоналари ва бошқаларга тўлиб тошган дунёдан ҳам муҳимроқлиги ва барча пул фазовий тадқиқотлар учун сарфланаётгани одамнинг жаҳлини чиқарар эди.
Шунинг учун ҳам Генри Купер шу ерда, бу унинг Ойдаги иккинчи ташрифи эди ва бир кунда икки мингта сўз билан маълумот жанатаётган эди. Ой унга бегона эмас бироқ бу ерда Африкадек катталикдаги ажиб ва сирли дунё излари қолган ва у ҳали ҳам деярли бутунлай номаълумлигича қолмоқда эди. Ҳозир Девор билан ўралган улкан, сокин, бўшлиқ, асрлар давомида Ойга учишга ҳаракат қилган одамзотни синаб кўрган Плато Сити (Плутон шаҳри) дан бир тош думалаб тушди.
Купер Ойдаги дастлабки инсон қадами етган бу жойга аллақачон ташриф буюрган ва бу ҳақида мақола ёзган. Лекин энди бу ҳудди Колумбнинг дастлаб Америкага қилган саёҳатию, ака-ука Райтларнинг дастлабки двигателли самолётни ясаб, унда муваффақиятли парвоз қилишгани каби ўтмишда қолган эди. Куперни фақат келажак қизиқтирар эди.
Архимед Космопортига қўнганида уни барча илиқ қарши олди. Унинг саёҳати учун ҳамма шароит бор эди ва у ёқтирган жойига бора олар ва истаган саволини сўраши мумкин эди. Фазони тадқиқ этиш Мамурияти ҳамиша у билан самимий алоқада бўларди чунки у Ерга жўнатган маълумот ва ахборотлар аниқ бўлар эди.
Бироқ қаердадир нимадир нотўғри бўлди ва у буни нима эканлигини топиш учун ташқарига чиқди.
У телефонни олиб деди “ Илтимос мени политсия маҳкамаси билан уланг. Мен бош инспектор билан гаплашмоқчиман.”
Кейинги куни у Плато Ситидаги кичкина паркда бош инспектор Чандра Кумерасвани билан учрашди. Эрта тонг эди (аниқ соати йўқ чунки Ойдаги бир кун Ердаги йигирма саккиз кунга тенг) ва атрофга ҳеч ким йўқ эди. Купер у билан узоқ йиллардан буён таниш эди, улар эски дўстлар эски даврлар ҳақида суҳбатлашишди.
Кейин Купер деди: Чандра сен Ойда содир бўлаётган ҳамма нарсани биласан. Мени бу ерга Фазони тадқиқ этиш Мамурияти учун мақолалар тайёрлаш мақсадида келганимни ҳам биласан. Шунинг учун айтчи нега одамлар айрим нарсаларни мендан яширишга уринишяпти?
Чандра шошилмасдан сигарет тутатиб жавоб беришга тайёрланди.
“Қайси одамлар?” сўради у ниҳоят.
“Чиндан ҳам уларни билмайсанми?”
Бош инспектор бош чайқади. “ Бирор нарса дея олмайман” деди у. Купер у рост гапираётганини биларди. Чандра индамаслиги мумкин бироқ у ёлғон гапирмайди.
“Яхши, мен эътибор қилган ва мени қўрқитаётган асосий нарса бу Тиббий Тадқиқот Гуруҳининг мендан ўзини олиб қочаётгани. Охирги марта у ерда бўлганимда ҳамма жуда самимий эди ва менга ажойиб маълумотлар беришганди. Лекин энди бўлса мен хатто тадқиқот раҳбарини ҳам учратмадим. У ҳамиша жуда банд бўлади ёки Ойнинг бошқа томонида бўлади. У қанақа одам ўзи?”
“Доктор Гастингсми? Мураккаб инсон. Жуда ақлли аммо у билан ишлаш осон эмас”
“У нимани яширишга уриняпти?”
“Эй мен оддий полициячиман. Бироқ аминманки сиздек янгиликларга ўч муҳбирда бу борада бирор бир қизиқарлироқ фикр бор.”
“Хўш,” деди Купер. Бу ерда бу вақтда жиноиятга алоқадор бирор нарса бўлиши мумкин эмас. Шундай экан мени қўрқитадиган бошқа хавотирли нарса бор. Қирғин келтирувчи янги касаллик тури. Таҳминимча Марсдан ёки бошқа жойдан қайтган фазо кемаси ўзи билан даҳшатли касалликни олиб келган ва докторлар унга қарши ҳеч нарса қила олишмаяптими?
Орада узун жимлик бўлди. Кейин Чандра “мен сўраб-суриштираман. Менга бу ишлар ёқмаяпти чунки бу ерда сиз ҳам билмайдиган нимадир борга ўхшайди. Ўтган ойда тиббий гуруҳда уч марта асабий жанжаллар бўлди бу жуда, жуда ғалати ҳол. ”,деди.
Икки ҳафтадан сўнг ҳақиқий Ой туниниг ярмида қўнғироқ бўлди. Плато сити вақти билан якшанба тонги эди.
“Генри? Мен Чандраман. Ярим соат ичида мен билан “Эирлок Файф ”да учраша оласизми? Яхши. Мен сизни ўша ерда кутаман.
Эирлок Файф уларнинг шаҳардан ташқарига чиқишини англатарди. Чандра ниманидир топганга ўхшайди.
Ой машинаси шаҳардан чиқиб нотекис йўл бўйлаб кетиб борарди, Купер жанубий осмон тубидаги Ер га термулди. У думалоқ ва кўк- яшил рангда қаттиқ хунук Ой заминига ёрқин нур сочиб турибди.
Машина бошқа йўлга бурилди ва якка ўзи ялтираб турган шишадан қилинган бино томонга қараб юрди. Купер Чандрага эргашиб бинога кирди. Улар бугун якшанба тонгида бўш турган узун зал, лабараториялар ва компютер хоналарини айланишди. Ниҳоят улар бино марказидаги Ердан келтирилган кичкина ҳайвонлар ва ўсимликлар билан тўлиб тошган катта айлана шаклдаги хонага киришди. Уларни бу ерда жуда хавотирли ва тушкун кайфиятдаги, паст бўйли, сочлари оқарган бир киши кутиб турарди.
 “ Доктор Гастингс танишинг жаноб Купер деди Кумерасвами.” У Куперга ўгирилди ва “мен докторни фақат у нима деган бўлса барчасини сир сақлашингиз шарти билан кўндирдим.” Доктор совуқлик билан кўришди. У контейнерлардан бири томонга юрди ва у ерда кичкина жигари ҳайвонни қўлига олди ва Куперга кўрсатди.
 “Буни нималигини биласизми? деб сўради у совуққонлик билан.
“Албатта бу олмахон” деди Купер. “Олмахон барча лабараторияларда бўлади.”
“Ҳа,” деди Гастингс. Оддийгина ажойиб тилларанг олмахон. Контейнердаги бошқалари сингари у ҳам беш ёшда.”
“Яхши лекин буни нимаси ғалати?”
“Оҳ, ҳеч нарса ғалати эмас агар бу жониворларни узоғи билан икки йил яшашини ҳисобга олмаганда ҳеч нарса ғалати эмас.
Бу ерда эса ҳатто ўн ёшдагилари ҳам бор.”
Бир неча дақиқа ҳеч ким чурқ этмади бироқ хона тинч эмас эди . У ҳайвонларнинг қичқириғига тўлиб кетганди. Кейин “Эй Худойим – сиз узоқ умр кўриш сирини топибсизда!” деб аста швирлади Купер.
“Эй йўқ,” деди Гастингс. “ Буни биз топмадик. Буни бизга Ой берди… баъзан кўп нарсанинг сабаби ҳамиша бурнимизнинг тагида туради.” У ўзини хотиржам тутишга уринарди. “ Ерда”, давом этди у “ биз бутун ҳаётимизни тортишиш кучи билан курашиб ўтказамиз. Биз ташлаган ҳар бир қадам, биз қилган ҳар бир ҳаракат танамизга қаттиқ таъсир қилади. Етти йилда қанча километр йўл юрсак юрак қанча қон ҳайдашини биласизми? Бироқ бу ерда Ойда саксон килолик инсон вазни ўн уч килога тенг бўлади, тана эса Ердагига нисбатан олтмиш марта кам ҳаракатланади.”
“Кўриб турибман,” деди Купер секинлик билан. “Олмахон ўн ёшда бўлса инсоннинг умри қанчага узайиши мумкин?”
“ Бу оддий илмий қонун-қоида эмас. Бир ой аввал биз буни чиндан ҳам билмас эдик. Бироқ энди аниқ айтиш мумкинки Ойда инсон умри камида икки юз йилга узаяди.
“Ва сиз буни сир сақлашга уриняпсиз!”
“Аҳмоқ! Ҳали ҳам тушунмадингизми?”
 “Ўзингизни босинг доктор- ўзингизни босинг,” деди Чандра.
Гастингс чуқур нафас олди ва ўзини қўлга олди. У хотиржамлик билан гап бошлади ва унинг сўзлари Купернинг миясига музлаган ёмғир томчилари каби урилди.
“ Уларнинг барчаси бу ерга кўтарилишга уринишади” деди у Ер томонга имо қилиб. “Уларнинг олти миллиарди ўзларини сиғдира олмайдиган ерга жойлашишади. Бўшаб қолган оламда бизнинг юзмингтамизгина қоламиз. Лекин дунёда илм-фан қолиши ва биз олимлар ўз ишимизни бажаришимиз керак. Она сайёрамиз ўз нормал ҳолатини йўқотади.
“Энди эса икки юз йил яшаш сири топилди. Тасаввур қилинг улар бу янгиликни қандай қабул қилишади! Бу энди сизнинг муаммойингиз, жаноб муҳбир сиз сўрадингиз ва жавоб олдингиз.Марҳамат қилиб айтингчи – мен чиндан ҳам буни Ердагиларга қандай айтмоқчилигингизни билишга қизиқаяпман.”
 У жавобни кутиб турарди. Купернинг эса оғзи очилиб – ёпилиб бирор нарса дея олмасди.
Хонанинг узоқ бурчагидаги ҳайвон болалари бақир-чақир қила бошлади.

Феруз Зиёдуллоев таржимаси