Аркадий Аверченко. Сўқирлар (ҳикоя)

Кунлардан бир кун пешин чоғи ёш ёзувчи Абе қироллик боғига сайрга келди. Бироз атрофни кузатгандан сўнг ўриндиқда ўтирди. Ўриндиқда хуш сиймоли, мулойим бир чол ҳам ўтирарди. Меҳрибон юзли чол ёш Абе тарафга юзланди ва бироз тараддуланиб: – Сиз кимсиз? – давоми…

Аркадий Аверченко. Ғаройиб айирбошлаш (ҳикоя)

Қўрқинчли ва қоронғу ноябр кечаларидан бири эди. Атрофда этни жунжиктирадиган бир аёз ҳукмрон, устига устак ёмғир ҳам челаклаб қуярди. Палтонимнинг ёқасини кўтарганча, дилдираб, зулмат маҳв этган кўчадан лойларга ботиб, сирпана-сирпана кетиб борардим. Йўллар ўта нотекис, аксига олгандай бугун фонар қурғурни давоми…

Аркадий Аверченко. “Ижара уй изланмоқда…” (ҳикоя)

Қиш келиб, қаҳратон ҳукмини ўтказа бошлагач ижара уй изловчилар сони ҳар доимгидан ҳам кўпайди. Кўчаларда бир-бирини кўриб қолган одамлар саломлашиш, ҳол-аҳвол сўраш ўрнига шундай дейишарди: “Ижара уй топиб беринг…”, “Ижарага уй керак. Битта хона бўлсаям майли…” Ижарага ҳатто хона ҳам давоми…

Аркадий Аверченко. Пашша (ҳикоя)

1 Бир маҳбуснинг кундалигидан Мана, ваниҳоят ёлғиз қолдим. Ё товба, бу қандай кўргулик, тиқ этган овоз йўқ, ҳатто бирорта жонли маҳлуқ ҳам. Кўзларимга ишонайман, шу қаршимдаги нима, девордаги? Ҳайрият қўзғоляпти, тирик. Бу қандай бахтиёрлик, бу қандай саодат! Бу маҳал совуқ давоми…

Аркадий Аверченко. Ўзим ҳақдаги биринчи латифа

Бир неча кунлар аввал мен икки машҳур инсон ҳақида жуда ҳайратомуз латифа ўқиб қолдим ва қўрқувга туша бошладим. Бу латифаларнинг биринчиси таниқли генерал Драгомиров ҳақида бўлиб, шундай мазмунда эди: “Ҳаммамизга маълумки, таниқли ва жонкуяр генерал Драгомиров ўзининг топқирлиги, донолиги билан давоми…

Аркадий Аверченко. Ёлғиз одам (ҳикоя)

Бухгалтер Казанликов хотинига деди:– Унга шу қадар ачинаманки… Доим ёлғиз, у билан деярли ҳеч кимса қизиқмайди, гап қўшмайди… Лекин кўринишидан туппа-тузук, баодоб киши, ахир у бизга халал бермайди-ку! У ҳам менга ўхшаган банк хизматчиси. Қарши эмасмисан, азизам? Бугунги зиёфатга уни давоми…

Аркадий Аверченко. Соҳибжамол аёл (ҳажвия)

Ўрмонда сайр қилиб юрган амалдор Плюмажёв дарё бўйига чиқиб келди ва тўхтаб, ойнадек тиниқ сув бетига бемақсад тикилиб қолди.Узоқни яхши кўролмайдиган амалдор нариги қирғоқни кўздан кечира бошлади. Ихчам сариқ чўмилиш кийимидаги қандайдир бир гавда сувга келди ва тизза бўйи жойда давоми…

Аркадий Аверченко. Қора сочли қаҳрамон (ҳажвия)

Очиғини айтсам, бу гал паришонхотирлик тўғрисида ёзмоқчиман. Ёзганларимдан паришонхотир кишилар хафа бўлишмайди, чунки улар паришонхотирликлари туфайли буни ўқишмайди. Одатдаги одам учун паришонхотир киши азоб-уқубатнинг ўзгинаси: у баъзида бошқаларнинг янгироқ калишини ўзиникидай бемалол кийиб кетаверади, бошқа бировнинг хотинини худди ўзининг хотинидай давоми…


Мақолалар мундарижаси