Антон Чехов. Чиқди (ҳикоя)

Тушги овқатни еб бўлишди. Қоринлар тўйиб, димоғлар чоғ; эснаб, ширин уйқу босиб, кўзлар биё-биё. Эр сигара чекди, керишди ва кушеткага ўзини ташлади. Хотин унинг бош томонида ўтириб, мушукка ўхшаб хириллади… Эр-хотин бахтиёр эди. – Гапирсанг-чи, – деди эр эснаб. – давоми…

Антон Чехов. Ванька (ҳикоя)

Уч ой аввал Алёхин деган этикдўзга шогирдликка берилган тўққиз яшар бола Ванька Жуков рождествога ўтар куни кечаси ётмади. Хўжайинлари ва бошқа шогирдлар эрталабки ибодатга кетишгандан кейин у, хўжайинининг жовонидан сиёҳдон билан занг босиб кетган ручка олди-да, ғижимланган бир варақ қоғозни давоми…

Антон Чехов. Уйқу истаги (ҳикоя)

Тун. Ўн уч яшар дастёр қиз Варька бола ётган беланчакни тебратади ва эшитилар-эшитилмас минғирлайди. Алла айтай сенга-ё, Алла қўзим, алла-ё… Санам олдига шамчироқ ёқилган, уйнинг у бурчагидан бу бурчагига тортилган арғамчига йўргак латта ва катта қора шимлар осилган. Чироқ шуъласидан давоми…

Антон Чехов. Каштанка (ҳикоя)

Биринчи боб ЯРАМАС ХУЛҚ Кўппак билан хонаки итдан бўлган тулки тумшуқ, сариқ ёш ит йўлкада у ёқдан бу ёққа югурар ва ташвишланиб атрофига аланглар эди. У ҳар замон-ҳар замонда тўхтар ва ингиллар, гоҳ совқотган бир оёғини, гоҳ иккинчисини кўтарар, қандай давоми…

Антон Чехов. Ёвуз ниятли киши (ҳикоя)

Суд терговчиси ҳузурида тик кўйлак, серямоқ лозим кийган кичкинагина, ниҳоят даражада озғин бир мужик турибди. Унинг мўй босган бужур юзларида, қалин ва узун қошлари остидан зўрға кўриниб турган кўзларида тунд бир шиддат ифодаси бор. Қанчадан бери тароқ тегмаган чигал сочлари давоми…

Антон Чехов. Орден (ҳикоя)

Ҳарбий прогимназиянинг ўқитувчиси, коллежский регистратор Лев Пустяков дўсти поручик Леденцовнинг ёнидаги хонада истиқомат қиларди. Янги йил куни эрталаб у худди шу Леденцовникига қадам ранжида қилди.— Биласанми Гриша, — деди у поручикка одатдагича янги йил билан табриклагандан кейин. — Агар бир давоми…

Антон Чехов. Семиз ва ориқ (ҳикоя)

Николаев темир йўлининг вокзалида икки ошна учрашиб қолди. Бири семиз, бири ориқ. Семиз ҳозиргина вокзалда овқат еган — ёғлиқ лаби пишган олчадай ялтираб турибди. Ундан херес виноси ва флерд оранже деган атирнинг ҳиди келар эди. Ориқ эса вагондан ҳозиргина тушган давоми…

Антон Чехов. Справка (ҳикоя)

Туш пайти эди. Сочлари қирилган, ола кўз, новча бўйли, йўғон гавдали помешчик Волдирев пальтосини ечди, шойи рўмолча билан пешонасини артди-да, қўрқа-писа маҳкамага кирди. Перолар ғичирлар эди…— Мен справкани қаердан олсам бўлади? — деб сўради у маҳкаманинг ичкарисидан стаканлар қўйилган патнис давоми…

Антон Чехов. Чиновникнинг ўлими (ҳикоя)

Сўлим оқшомларнинг бирида худди шундай сўлим экзекутор Иван Дмитрич Червяков креслолаларнинг иккинчи қаторида ўтириб, дурбин орқали «Корневильские колокола» деган спектаклни тамоша қиларди. У саҳнага қараб, ўзини энг роҳатда ўтирган ҳис қиларди. Лекин бирданига… Ҳикояларда «лекин бирданига» сўзи тез-тез учраб туради. давоми…

Антон Чехов. Мактублар

ЁНАЁТГАН ШАМЛАР ЗИЁСИ Сендан дардли қўшиқ қолсин дунёда… Мигель Унамуно Мактуб… Мактублар!.. Баъзан бир варақ қоғоз, борингки, ўн саҳифа бўлсин, оддийгина мактубнинг инсон ҳаётида, маъзур тутасиз, инсоннинг кундалик ҳаётида айтишга арзигулик ўрни борми, деб ўйлаб қоламан. Емиш, кийим-кечак, ўзаро муносабатлар, давоми…