Акутагава Рюноскэ. Ўн иенлик пул (ҳикоя)

Ёзнинг бошлари эди. Булутли кунларнинг бирида эрта билан Хорикава Ясукичи ўйчан ҳолатда тош зиналар бўйлаб платформага кўтариларди. Ёайритабиий ҳеч нарса рўй бергани йўқ. У киссасида бор-йўғи олтмиш сэн пул қолганидан хафа эди, холос. Ўша вақтларда Хорикава Ясукичи пулсизликдан доим қийналиб давоми…

Акутагава Рюноскэ. Ташландиқ бола (ҳикоя)

Асакусадаги Нагасуми-чё кўчасида Шингёжи ибодатхонаси бор. Йўқ-йўқ, бу катта ибодатхона эмас. Шундай бўлса-да, у ерда муқаддас Ничиронинг ёғочдан ясалган ҳайкали мавжуд, демак, бу ибодатхона ўз тарихига эга. Мэйжи даврининг йигирма иккинчи йили кузида шу ибодатхонанинг дарвозаси олдига бир болани ташлаб давоми…

Акутагава Рюноскэ. Лойхўрак (ҳикоя)

1-таржима Бу воқеа 1880 йил май ойида, кечга томон содир бўлди. Икки йил ўтгач, Ясная Полянага қайта ташриф буюрган ва шу ерда меҳмон бўлиб турган Иван Тургенев ҳамда қўрғоннинг хўжайини граф Толстой Воронка дарёси ортидаги ўрмонга лойхўрак овлаш учун жўнашди. давоми…

Акутагава Рюноскэ. А-ба-ба-ба-ба (ҳикоя)

Ясукити бу дўкон хўжайинини анчадан бери биларди. Яъни, тахминан уни денгиз ҳарбий бирикмасига ўтказишган кундан бери. У ногаҳон бир қути гугурт олишга кирганди. Дўконда кичиккина пештахта бор эди; ойнак орқасида, адмирал байроғи қадалган “Микаса” моделидаги крейсер атрофида кюрасао шишалари, какао давоми…

Акутагава Рюноскэ. Тансиқ таом (ҳикоя)

Бу воқеа Гэнкэй ҳукмронлиги даврининг охири, эҳтимол, Нинна ҳукмронлиги даврининг бошларида рўй бергандир. Умуман олганда, аниқ вақт ҳикоямизда аҳамият касб этмайди. Ўқувчи учун узоқ ўтмишда, Хэан мулкчилик даврида нималар рўй бергани ва Мотоцунэ Фудзивара музофотида самурайлар орасида аллақандай бир гои* давоми…

Акутагава Рюноскэ. Расёмон дарвозаси (ҳикоя)

Бу воқеа бир куни кечга яқин содир бўлди. Бир хизматкор Росёмон дарвозаси тагида ёмғир тинишини кутарди.Кенг дарвоза олдида ундан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Фақатгина ҳар — ҳар ерида қизил бўёқлари кўчган йўғон, юмалоқ устунда чигиртка турарди. Ваҳоланки, Росёмон дарвозаси давоми…

Акутагава Рюноскэ. Ўргимчак уясининг толаси (ҳикоя)

1 Кунларнинг бирида Будда жаннат ҳовузининг бўйида танҳо кезиб юрарди. Ҳовуз юзаси марвариддек оқ нилуфарлар билан қопланган, уларнинг гулкосаларидан чор атрофга зариф ва муаттар бўй таралар эди.Жаннатда тонг палласи эди.Хаёллар оғушига чўмган Будда тўхтади-ю, кўзи бирдан нилуфар гулларининг энли япроқлари давоми…

Акутагава Рюноскэ. Афсунгарлик мўъжизалари (ҳикоя)

Кузнинг ёмғирли оқшоми эди. Мени олиб кетаётган рикша Онори қишлоғи тепаликларидан гоҳ кўтарилиб, гоҳ тушиб борарди. Ниҳоят у бамбук дарахтлари панасига яширинган европача услубдаги кичкинагина уй рўпарасида тўхтади. Эшик тепасида япон ёзувида битилган «ҳинд Матирам Мисра» деган ёзувга кўзим тушди.Мисра-кун давоми…

Акутагава Рюноскэ. Сувости мамлакатида (қисса)

Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг давоми…

Акутагава Рюноскэ. Чакалакда (новелла)

Маҳкама тўраси терговида ўтинчининг айтганлари Худди шундай. Мурдани мен топдим. Бугун эрталаб ҳам, ҳамишагидек ўтин чопиш учун тоққа, узоқроққа чиққан эдим. Ўлик шу тоғ тагидаги чакалакда ётган экан. Аниқ қаерда? Ямасинга ўтадиган қатнов йўлидан тахминан тўрт-беш тё* ичкарида бамбук билан давоми…