Ё «бор!» ё «йўқ!»

2000 йилги статистик маълумотга кўра, дунё миқёсидаги маълумот ҳажми охирги 10 йил ичида 2 бараварга кўпайган. Яъни, мавжуд ахборот ва маълумотлар базаси инсон яралганидан то 2000 йилгача қанча ҳажмга етган бўлса, шунинг тенг ярми охирги 10 йил ичида пайдо бўлган экан. Ёзув, тасвир, товуш ва видео тасвирларни маълумот сифатида санаш мумкин. Маълумот кўпайгани сайин, уни сақлаш, узатиш ва фойдаланиш борасидаги муаммоларни ҳал қилиш масаласи олдимизда кўндаланг туради.

Ҳозирда ҳамма нарса рақамли формат ва рақамли ишлаш принтсипига ўтказилмоқда. «Рақамли»ларга ҳар қадамда дуч келамиз. Дигитал (рақамли) ҳам майли, DigitAll (ҳамма нарса рақамларда!) рекламаси бугун барчамиз учун таниш. Нима ўзи рақамли?

Алифболар

Аа, Бб, Вв, … ўзбек тили алифбоси. Худди шунингдек Aa, Bb, Cc … шаклида инглиз, яна бошқа шаклда бошқа бир миллат алифбосини келтириш мумкин. 25-30 та ҳарф ва 10 та рақам билан керакли маълумотларнинг деярли барчасини ифодалай оламиз. Жилд-жилд, раста-раста, жавон-жавон кутубхоналар. Ривожланиш ва тараққиёт манбалари. Ҳаммаси мана шу алифболар ихтиро қилингач дунёга келган. Навбатдаги энг ажойиб алифбода эса, бор-йўғи иккитагина ҳарф бор, 0 ва 1. Лекин шунга қарамасдан, қолган барча алифболар эндиликда унга муҳтож. Чунки, бутун ахборот ва маълумотлар «сунъий зеҳн» соҳиблари – роботлар алифбосига ўтказилмоқда. (Онгсиз роботлар 0 – «ток йўқ» ва 1 -«ток бор»дан бошқа нарсани тушунишмайди.)

Иккитагина ҳарфдан ташкил топганига қарамасдан, рақамли алифбода барча маълумотларни ифодалаш мумкин. Бунда белгиларнинг ҳар бири учун бир нечта 0 ва 1 ёзилади. Масалан, компютернинг энг содда алифбоси АСCИИ кодни қарайлик.

Рақамлаш

Кўриб турганимиздек, 256 та белги, ҳар бирига 8 тадан жой ажратилган ҳолатда, иккита белги орқали ифодаланган (Бунда ҳар битта катак 1 бит, 8 бит эса 1 байт). Компютернинг транслятор (таржимон) деб аталувчи қурилмаси киритилган маълумотларни 0 ва 1 га айлантириб, қайта ишлайди ва аксинча, 0 ва 1 лардан биз тушунадиган форматга ўгириб, бизга тақдим этади.

Тасвирларда рақамли тушунчаси сал бошқачароқ. Оқ-қора рангда, ҳар бир нуқта учун битта катак, унда 0 жойлашса қора, 1 жойлашса оқ тасвирланади. Бу бир битли монохром тасвир. 2 та катак ажратилса, 4 та ранг ҳосил бўлади: 00, 01, 10, 11. Шу тартибда ҳар бир нуқта учун н та катак ажратилса, 2н та рангли тасвир ҳосил бўлаверади. Ҳозирги компютер экранлари 32 битли ва ундан ҳам юқори рангли тасвирларни таъминлаб бера олади. 32 бит 232 га тенг, бу 4 294 967 296 та ранг дегани. Товушли ҳамда видео маълумотларнинг ҳам ўзита хос рақамланиш услуби бор. ДВД форматидаги видео тасвирнинг ҳар секунди 3,7 миллион бит жойни эгаллайди.

Рақамлаш мураккаб илмий жараён эканлиги билан бир қаторда, ҳақиқий санъат ҳамдир. Масалан, C-Cубе компаниясининг МПEГ-2 кодлаштирувчи қурилмаси рақамли видеотасвирни ҳосил қилувчи 14 та параллел ишлайдиган видео микропротсессорга эга. Ҳар бир протсессор 1,2 миллион мантиқий транзистордан ташкил топган бўлиб, секундига 2,5 миллион арифметик амал бажаради. Унинг умумий самарадорлиги секундига 35 миллион амал.

Одатда, 0 ва 1 дан иборат рақамлашга иккилик саноқ тизими дейилади. Импулсларни бундай ифодалаш учун «модем» деб аталувчи таржимон қурилма ишлатилади. Кўпчилик, фақатгина интернетдан фойдаланиш учун телефон тармоғига уланадиган қурилма, деб тушунадиган мазкур мосламанинг асосий вазифаси, ахборотни модулятсиялаш, яъни иккилик саноқ тизимига ўтказиш ва демодулятсиялаш, яъни аксинча, 0 ва 1 дан асл ҳолига қайтариб, фойдаланишга тақдим этишдан иборат (МОДЕМ – МОдулятсия, ДЕМодулятсия сўзларидан олинган).

Устунликлари

Рақамли услуб аналогга нисбатан: юқори даражадаги ишончлилик; ахборот манбаига (ёзув, товуш, тасвир, видео ёки рақамли маълумотлар) боғлиқсизлик; шифрлаш имконияти – узатилиш хавфсизлик даражасини оширади. Вақтга нисбатан мустақил, яъни ахборотни ҳосил бўлган пайтида эмас, канал тайёр бўлганидагина узатиш каби қатор афзалликларга эга. Булардан ташқари, рақамли маълумотлар ҳажм жиҳатидан ҳам қулай. Битта белгининг (ҳарф, рақам, символ) 1 байтлигини ҳисобга оладиган бўлсак, 1024 та белги 1 килобайт, 1024 килобайт 1 мегабайт, 1024 мегабайт эса 1 гигобайтга тенг. Демак, 1 гигобайт = 1024 х 1024 х 1024 = 1 073 741 824 та белги. Бу ҳар бетида 1024 та белги бўлган, 1024 бетли 1024 та китоб дегани. Эҳ-ҳе, битта DVD дискнинг бир томони 4,7 гигобайт, қаттиқ дискларнинг юзлаб, минглаб гигобайт маълумотни сақлай олишини, у ҳолда, битта дискда бутун бошли кутубхонани, ҳатто бир нечтасини саклаш мумкин эканини англаш мумкин.

1 – «ток бор» ва 0 – «ток йўқ» форматининг асосий хоссаларидан яна бири ё «бор!» ё «йўқ!» хусусиятидир. Биз биламизки, аналог туридаги телефон тармоқларида шиғиллаш, овоз узилиб қолиши ёки аналог аудио-видео кассеталардаги маълумотлар эса эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолади. Рақамли форматлашда эса, рақамлардан бирортаси бўлмаса, маълумотни ўқиб бўлмайди. Ҳамма рақамлар ўқилган ҳолда эса маълумот тўлиқ ўқилади. Масалан, «А» ҳарфининг АSSII коди «0000 1010» бўлсин. Ҳарфни ташкил қилувчи 8 та сигналдан биронтасини қурилма ўқий олмаса, «А» ҳарфи ҳосил бўлмайди, яъни унинг ўрнига бошқа маълумот пайдо бўлмайди. Яъни, маълумот ё бор бўлади ёки йўқ.

Ахрор Сотиболдиев