Қалбга урилган ништар

XXI асрда ахборот билан зомбилаштириш

Сармоядорлар музокара олиб боришаётганида ёки олди-сотди шартномасини имзолашаётганида содир бўладиган тушунишимиз қийин ғайритабиий ҳодисаларни кўп марта кузатганмиз. Жуда пухта тайёрланган ва катта фойда кутилаётган савдо сармоядорнинг ҳатти-ҳаракати кескин ўзгариб қолиши натижасида бирданига фожеали даражада зарарли олди-сотдига айланиб қолади.

У ўзининг кўп йиллик меҳнатини ер билан яксон этиб, хато устига хато қилаверади.

Масалан, Mizuho Securities компаниясининг тажрибали раҳбари машъум хатога йўл қўяди, яъни компютернинг тугмаларини адаштириб қўйиб, J-Com компаниясининг 610 минг аксиясини бир иенга сотиб юборади. Ваҳоланки, у бир аксияни 610 минг иендан сотиши лозим эди. Компания бу олди-сотдида нақ 220 миллион долларга чув тушди. Биттагина хатонинг баҳоси шунчалик даҳшатли бўлди. Бундай ишлар ҳақида турли тахминлар юради, аммо халқ орасида кўп асрлардан буён бу «васваса» деб аталади.

Ҳозирги замонамиздаги «васваса» нима, аслида у бор нарсами? Россияда бу илмий йўналиш руҳий экология (психоекология) деб аталади. Руҳий экология умуман техноген, ижтимоий-маданий ва ахборий таъсирларнинг инсон руҳиятига ва кўпайишига муносабати, шунингдек, унинг патоген таъсирини камайтириш усуллари ҳақидаги фандир. Компютер психотехнологияси эса руҳий экологиянинг бир қисми ҳисобланади. Янги топилган махсус трансформация усули, нутқни унинг мазмунини сақлаб қолган ҳолда тилсимлаштириш (кодлаштириш) компютер психотехнологиясининг асосини ташкил этади. Шундай қилиб, инсоннинг ост онги соҳасига, яъни тасаввурлар ва ноаниқ кайфиятлар «омбор»ига кириб бориш ташкил этилди. Буни илм тилида руҳий зарба бериш деб атаса ҳам бўлади.

Бу йўналишнинг бўлинмаларидан бири акустик ёки аудиопсихокоррексия, яъни инсоннинг ҳолати ва хулқ-атворини махсус ишлаб чиқилган алгоритм бўйича тилсимланган нутқ ёрдамида тўғрилашдир. Бунда нутқ қандайдир шовқинга айланади, уни эшитганда нима дейилаётганини билиш у ёқда турсин, ҳатто унинг мавжудлигини аниқлашнинг имкони ҳам бўлмайди. Энг асосийси, бу шовқин эшитилганда инсонда нохушлик пайдо бўлмайди. У шовқин ичида қандайдир ахборот борлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Бир кеча-кундуз ичида бир неча соат ана шу шовқиннинг инсонга таъсирини қайта-қайта такрорлаш кифоя қилади. Бир неча кундан кейин эса одам таъсир ўтказишнинг тилсимланган формулаларидан келиб чиқиб ўз феъл-атворини қайта қура бошлайди, айни пайтда у мустақил қарор қабул қиляпман, деб ўйлайди. Бу дунёда машҳур бўлиб кетган видеопсихокоррексия ёки «Фишер 25 кадри»нинг мутлақо айнан ўзгинасидир.

Одам феъл-атворини бошқариш вазифасини самаралироқ амалга ошириш учун электрон қурилма танлаш нуқтаи назаридан қараганда қўл (мобил) телефонидан кўра қулай воситани топиш қийин. Блутус Вай-Фай вазифалари киритилган замонавий смартфонлар ва инсон миясига таъсир ўтказа оладиган полифония айниқса бу соҳада жуда бопдир, Улар ёрдамида одамга таъсир ўтказишнинг турли қурама усулларини осонгина амалга ошириш мумкин бўлади, чунки одамнинг боши бевосита қўл телефонининг ёнгинасида туради, ҳатто телефон тебранишларини ҳам сеза олади.

«Мажбурлаш» қандай амалга оширилади? Мана, одам қўл телефони орқали суҳбатдоши билан гаплашмоқда. Унинг гаплари «сохта» стансия оператори (GSM, CDMA тармоқларининг уяли телефонларини эшитиш учун профессионал система) томонидан тутиб қолинади ва одамнинг гапларига махсус тилсимланган шовқин қўшиб юборилади. Одам буни уяли алоқанинг шовқини сифатида қабул қилади. Бу шовқин жуда сезилмас бўлади ва ҳеч қандай безовталик туғдирмайди. Кишилар ўз гапларига онгларига таъсир ўтказа оладиган махсус тилсимланган кўрсатмалар қўшиб юборилаётганини ҳатто хаёлларига ҳам келтиришмайди. GSM сохта стансиясини махсус ускуналарсиз аниқлашнинг амалда мутлақо имкони йўқ. Агар у автомобилга ўрнатилган бўлса, янада қийин. Жиндай хавф туғилиши билан автомобил бошқа жойга кўчиши мумкин. Алоқани ташкил этишнинг бундай усулида жиноятчи нусхалар ўзларининг сохта уяли алоқа операторлари орқали қўл телефони полифоник динамигини, айниқса ви-фи хизматини махсус узоқлаштирилган тилсимлаш йўли билан одам бошига таъсир кўрсатишни кескин кучайтириб юборишлари мумкин. Ҳатто гарнитурдан фойдаланиш ҳам бу таъсирдан асраб қололмайди, лекин одамнинг иккала қулоғига бир вақтда таъсир кўрсатилаётгани учун самара фақат кучайгандек кўринади.

Шундай қилиб, инсон онгини қўл телефони ёрдамида шундай махсус тилсимланганидан бир неча кун ўтгач, у беихтиёр тарзда унинг бошига жойланган барча топшириқларни бажара бошлайди, яъни у амалда руҳий жиҳатдан зомбига айланади. Мана шу ерда биз узоқ йиллар мобайнида ташкил этган компаниясини бирдан синдиришга киришган йирик сармоядорнинг қўққис қарори жумбоғини еча оламиз. Бунинг сабаби шунда эдики, фирма раҳбари шартномани имзолаш арафасида лойиҳани шериклари билан келишиб олиш учун қўл телефони орқали кўп гаплашишга мажбур бўлган эди. Рақобатчи фирманинг раҳбарга фирмасини ўзи хонавайрон қилиши ҳақидаги фикрни миясига қуйиши учун ана шу вақт етарли бўлди. Шу ўринда руҳшунослик соҳасида жаҳонга машҳур олим, Руҳшунослик илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича муовини И.В.Смирновнинг қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир: «Фан ва техниканинг ҳозирги имкониятлари инсон онги учун мутлақо сездирмаган ҳолда унинг хотирасига ўзининг ихтиёрисиз ҳар қандай ахборотни киритишга имкон беради. Бу ахборот худди таом каби ўзлаштирилади, ўзиникига айланади, яъни инсоннинг эҳтиёжи, хоҳиши, қизиқиши, қарашлари, кайфияти ва дунёни кўра олишини белгилайди».

Агар мобил алоқа оператори устидан бошқарувни жиноятчи доиралар қўлга киритса, худо урди, деяверинг. У ҳолда улар миллионлаб мижозларининг суҳбатлари ёзилган маълумотларнинг улкан хазинасини қўлга киритишади ва одамлар онгига таъсир ўтказишнинг чексиз имкониятларига эга бўлишади. Агар иш шунга борса, жиноятчи тўдалар ўз фойдаларини кўзлаб, кўплаб одамларнинг онгини бошқариш бўйича фақатгина иқтисодий эмас, балки сиёсий вазифаларни ҳам осонгина амалга оширган бўлишареди.

Инсонга таъсир ўтказишнинг ҳар қандай кўриниши каби бу усул ҳам кўп ҳолатларда пайқалмай қолади ва уни аниқлаш ниҳоятда қийин бўлади. Шунда нима учун Парвардигор қалбимизни ҳеч ким ўзгартира олмаслиги учун бошимизда ташқаридан бўладиган таъсирлардан ҳимоялашнинг мураккаб системасини яратиб қўйганига яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз. Дунёда шунақанги кучлар борки, улар оммавий ишлаб чиқарилаётган замонавий электрон ускуналар ёрдамида қалбимизга бостириб кириш ва уни бошқариш мақсадида ўзгартиришга уринишмоқда. Бунга қарши туриш ва ўзликни сақлаб қолиш лозим.

Инсоният тараққий этиб, одам ҳаётини қулайлаштирадиган янги техноло-гиялар пайдо бўлгач, атроф-муҳит ёмонлаша бошлади. Инсон Ер юзидан йўқ бўлиб кетмаслик учун атроф-муҳитни тозалаш воситалари ишлаб чиқишга мажбур бўлди. Хрзирга келиб, кўп ҳолатларда филтрлаш жараёнидан ўтган сувни ичишга мажбур бўламиз.

Эндиликда глобал мобил телекоомуникация системаси ҳам худди шунга ўхшайди. Ҳозирда қўл телефони деярли ҳар бир болада туғилиши билан пайдо бўлади. Инсоният ҳаёти ҳақидаги ахборот саралаб йиғилган улкан реал хазинага эга бўлмиш мобил алоқа эфири шаклланган. Шундай экан, ана шу мобил эфири мусаффо, тоза қолиши, қалбларимизни эгаллаш учун овга чиққан Апокалипсис Аждаҳосининг унга кириб олишига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўзда тутиш даркор. Инсоният техноген фалокатларнинг оқибатлари билан курашнинг имкониятларини эртами-кечми, ҳамиша топа олган. Бу соҳада ҳам зомби вируслари билан курашиш учун самарали воситалар мавжуд.

«Анкорт» маълумотлари асосида тайёрланди.
«Фикрат» журналининг 2007 йил 1-сонидан олинди.