Ўрта Осиёнинг босиб олиниши тўғрисида тарихий тадрижий маълумотнома

ЎРТА ОСИЁНИНГ БОСИБ ОЛИНИШИ ТЎҒРИСИДА ТАРИХИЙ ТАДРИЖИЙ МАЪЛУМОТНОМА

Георгий хочи соҳиблари ва «Жасорати учун» олтин қурол билан тақдирланганлар рўйхати иловаси ила

ТУРКИСТОН-ҲАРБИЙ ОКРУГИ ШТАБИНИНГ НАШРИ

Тошкент

Туркистон ҳарбий округи типолитографияси

1909 йил

* Илованинг 1-бўлимидан бошқа бўлимларини рус тилидан Ш. Холмурод таржима қилган.

ҲИНДИСТОН БИЛАН САВДО АЛОҚАЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ҲАМДА ХИВА БИЛАН ТОТУВ МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ МАҚСАДИДА ИМПЕРАТОР ПЕТР БИРИНЧИ ЕРКЕНТ ВА ХИВАГА ОТРЯДЛАР ЮБОРДИ.

1715 йилда Бухгольцнинг тўрт ярим минглик отряди Балхаш кўлигача етиб келди ва у ерда қалъа бунёд этди, бироқ чекинишга мажбур қилинди.

1717 йили князь Бекович-Черкасский отряди 3727 пиёда, 617 отлиқ драгун, 2000 казак, 230 денгизчи аскар ва 22 та тўп-замбарак билан Хивага йўл олди.

9 июнда отряд Гурьев шаҳридан чиқиб, қумли дашт ва саҳролар оша 2 ой йўл босгач, Хивага кириб келди.

Хиваликлар аввал тўла тобеликларини билдирдилар ва жойлаштиришга қулай бўлсин учун князь Бековични ўз отрядини кичик қисмларга бўлишга кўндирдилар, шундан кейин Бековичнинг эҳтиётсизлигидан фойдаланиб, русларга қўққисдан хиёнаткорона ҳужум қилиб, ўларни батамом қириб ташладилар.

ДАСТЛАБКИ УРИНИШДАГИ ОМАДСИЗЛИК РУСЛАРНИ ТЎХТАТИБ ҚОЛОЛМАДИ, КЕЙИНГИ ҲУЖУМЛАР УЛУҒ ПЕТР I БЕЛГИЛАБ БЕРГАНИДЕК ИККИ ТОМОНЛАМА: ҒАРБДАН — ЁЙИҚ (УРОЛ) ДАРЁСИ ОРҚАЛИ, ШАРҚДАН — ҒАРБИЙ СИБИРЬ ОРКАЛИ ОЛИБ БОРИЛДИ.

1735 йил

Оренбург шаҳри қурилиб, тупроқ қалъа билан ўраб олинди.

1754 йил

Чўл мулкларимизга қирғиз (қозоқ)[1] ва бошқирдларнинг ҳужумларига барҳам бериш учун Оренбург шаҳридан Илецк томон таркибида 1 та батальон ва 1 та батарея бўлган отряд юборилди. У ерда ҳам қалъа ва қўрғон қурилди.

1778 йил

Пугачёв қўзғолони ҳамда қирғизлар ва қалмоқларнинг босқинлари сабабли Оренбург гарнизони кенгайтирилди. Босқинларга чек қўйиш учун Орек қалъаси бунёд этилди.

ИМПЕРАТОР НИКОЛАЙ I ПОДШОЛИГИ ДАВРИ

1833 йил

Шимоли-шарқий Каспийбўйи чегараларимизни хиваликлар босқинидан ҳимоя қилиш мақсадида Ново-Александровск бунёд этилди.

ОТРЯДЛАР ҲАРАКАТИ

1839 йил

Сибирь томондан. Қирғизлар ғалаёнини бостириш ҳамда Султон Кенисар-Қосимов тўдаларини қириб ташлаш учун Жениер-Оғочга полковник Горский бошчилигида Сибирь сафарбар қўшинларининг икки тўп-замбарак билан ярим полкдан иборат казак отряди жўнатилди.

Сибирь томондан ҳаракат қилувчи асосий ҳарбий кучлар: 8-Ғарбий Сибирь (ҳозирги 17-Туркистон) ўқчи батальони, 1860 йилдан эса 3, 5, 7 ва 12-Сибирь батальонлари ўқчи роталаридан иборат қўшма ўқчи батальонлар (ҳозирги 1-Туркистон ўқчи батальони).

Артиллерия: Сибирь казак қўшинининг 21-батареяси (ҳозирги 1-Туркистон артиллерия бригадасининг 2-батареяси) ва пиёда батарея (ҳозирги 2-Туркистон артиллерия бригадасининг 1-батареяси).

Оренбург томондан. Босқинларга чек қўйиш ва рус асирларини озод қилиш мақсадида Хивага граф Перовский отряди (15 рота, 3 та казаклар полки, 16 та замбарак) юборилди. Қиш шароитидаги фавқулодда оғир юришдан сўнг отряд Хивага етолмай, 1840 йилда Оренбургга қайтиб келди.

Оренбург йўналишида ҳаракат қилган асосий ҳарбий кучлар: 4-Оренбург сафарбар батальони (ҳозирги 10-Туркистон ўқчи батальони), 1864 йилдан эса 2-Оренбург сафарбар батальонининг 1-взводи (ҳозирги 9-Туркистон ўқчи батальони).

1865 йилда Туркистон вилояти ташкил этилиши муносабати билан 6 ва 9-Оренбург сафарбар батальонлари). 4-Ғарбий Оренбург сапёрлар ротаси (ҳозирги Туркистон сапёрлар батальони), Оренбургдан 147-Самара пиёдалар полкининг батальони юборилди (1868 йилда бу батальон қайтарилди).

1843 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.

Чўлдаги доимий ғалаёнлар сабабли Орск қалъасидан икки отряд: қўшин старшинаси Лобов отряди (1-тўп-замбарак ва 2 та юзлик) ва полковник Бозанов отряди (1 та рота, 1 та юзлик, 1 та тўп-замбарак) юборилди. Исёнчи Султон Кенисар қўлга олинди ва қатл қилинди.

1844 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.

1845 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.

Тўрғай дарёси қирғоғида Оренбург истеҳкоми бунёд этилди. Иргиз дарёси бўйида Урол истеҳкоми барпо қилинди. Ново-Александровск истеҳкоми Манғишлоқ ярим оролига кўчирилди ва унга Ново-Петровск номи берилди (1857 йилда шаҳар Александровск деб ўзгартирилди).

1846 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.

Астроном Леман ва капитан Шульц илмий экспедицияси Орол денгизи ҳамда Сирдарё ҳавзасига етиб келди.

1847 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади,

Генерал Обручев отряди (4 та рота, 3 та юзлик, 4 та тўп-замбарак) томонидан Орол денгизининг шимоли-шарқий қирғоғи босиб олинди ва Раим (ҳозирги Казалинск) истеҳкоми қурилди. Мавқени мустаҳкамлаш мақсадида чўл 54 та қисмга бўлинди.

Низоли масалаларни ҳал қилиш учун қирғизлар қурултойи ташкил қилинди. Сирдарё ҳавзаси босиб олинган вақтдан эътиборан хиваликлар ва қўқонликлар билан доимий тўқнашувлар бўлиб турди.

Хиваликлар ва қўқонликларнинг мулкларимизга бир неча ҳужумлари шу мулкларимизни мустаҳкамлаш учун отрядларимизнинг жануб томон ҳаракат қилишига олиб келди. 23 августда полковник Ерофеевнинг 2 та тўп-замбарак билан қуролланган 200 казак ва аскари хиваликларни тор-мор қилиб, Жон Хўжа қалъасини эгалладйг «Николай» ва «Константин» кичик кемаларидан иборат Орол флотилияси ташкил этилди.

1848 йили Хиванинг Хўжа Ниёз қалъаси забт этилиб, вайрон қилиб ташланди.

1849 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.

1850 йил

Копальск отрядининг (50 пиёда, 175 казак, 2 та тўп-замбарак) Или дарёсининг нариги қирғоғига кечувини таъминлаш, истеҳком қуриш ва Қўқоннинг Товчибек қалъасини текшириб чиқиш ҳаракати бошланди.

Майор Энгман отряди (1 та рота, 1 юзлик, 2 та тўп-замбарак) Раиси истеҳкомидан чиқиб, қўқонликлар, тўдасини тор-мор этди ва Қўшқўрғон истеҳкомини олди.

1851 йил

Сибирь казак қўшини полковниги Карабашев отряди (5 та рота, 5 та юзлик, от қўшилган 6 та тўп-замбарак, 1 та ракета қурилмаси) Или дарёсидан ўтиб, Қўқоннинг Тўйчибек қалъасини вайрон қилди.

Майор Энгман отряди (75 Урол казаклари; 22 отлиқ ўқчи, 1 тоғ замбарак) Оқча Булоқ яқинида Қўқон беги Ёқуббек қўшинини тор-мор қилди.

1852 йил

Аяжўз (Сергиопол) истеҳкомидан Хитой шаҳри «Чугучакка отряд (1 та юзлик) юборилди ва Ғарбий Сибирь сафарбар қўшини казакларининг 2 та юзлиги жойлашуви учун жой белгиланди.

Полковник Бларамберг отряди (бир ярим рота, 2 та юзлик, 5 та замбарак) Қўқон хонлигининг Оқмачит қалъаси томон ҳаракат қилди.

Кумушқўрғон, Қўшқўрғон истеҳкомлари вайрон қилинди.

1853 йил

Сибирь томонидан ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.

Граф Перовский отряди (тўрт ярим рота, 12 ярим юзлик ва 36 та замбарак ёрдамида) ҳужум қилиб, Қўқоннинг Оқмачит қалъаснни ҳужум билан олди.

Оқмачитга «Перовский форти» деб ном берилди. 1-Орол форти, 2-Форт, «Перовский форти» ва З-Форт (Қумушқўрғон) истеҳкомларидан иборат Сирдарё йўналиши ташкил этилди.

Капитан Шкуль 18 декабрда қўқонликларнинг Перовский фортига ҳужумини қайтаришда таҳсинга сазовор иш кўрсатди.

1854 йил

Алмати тоғ ёнбағрида Верний истеҳкоми қурилди. Или соҳилидаги водий эгалланди. Илиорти бўлими тузилди.

1855 йил

Тоғлик ёввойи қирғизларни қўқонликлардан ҳимоя қилиш учун Вернийдан Пишпек томонга 1 та юзлик ракета қурилмаси билан қуроллантириб юборилди.

 

ИМПЕРАТОР АЛЕКСАНДР II ПОДШОЛИГИ ДАВРИ

1856 йил

Полковник Хорментовский отряди (1 та рота, 1 та юзлик, 1 та ракета қурилмаси) томонидан кизаевликлар ва тоғлик қирғизлар тўпай уруғининг катта ўрдаси бўйсундирилди.

Сирдарё йўналишинииг бошлиғи генерал-майор Фон-Фитингоф отряди (320 пиёда, 300 казак, 3 та замбарак, 2 та ракета қурилмаси) Хўжа Ниёз истеҳкомини эгаллади.

1857 йил

26 февралда генерал Фон-Фитингоф отряди (200 пиёда, 300 казак, 2 та замбарак) хиваликларни тор-мор қилди ва оғмачилик қилган қирғизларни жазолади.

1858 йил

Илиорти ўлкаси отряди бошлиғи подполковник Перемильский бошлиқ отряд томонидан (1 та рота, 2 та юзлик, 2 отлиқ артиллерия) катта ўрда қирғизлари бўйсундирилди ҳамда 5000 кишилик Тошкент ва Қўқон отрядлари Чу дарёси водийсига суриб ташланди.

1859 йил

Илиорти ўлкаси отрядининг бошлиғи (икки ярим рота, 2 та юзлик, 1 та вззод отлиқ артиллерия, 4 та ракета қурилмаси, 2 та замбарак) Чу водийсининг юқори қисмини, Қўқоннинг Тўқмоқ ва Пишпек қалъаларини ўраб олди.

Полковник Дандевил Каспий денгизининг шарқий қирғоғини ўраб олди ва денгиздан Хивагача борадиган йўлни; ўрганиб чиқди. Полковник Игнатьев Хива ва Бухорога, Валихонов Қашғарга элчи қилиб юборилди. Бошқарув ички ишлар вазирлиги ихтиёрига берилди.

1860 йил

Полковник Циммерман отряди (6 та рота, 600 казак, 200 қирғиз, 12 та оғир замбарак, 4 та ракета қурилмаси, 8 та мортир) қўқонликларнинг 5 минг аскарлик тўдасини бизнинг чегараларга бостириб кирганида яксон қилди. Тўқмоқ ва Пишпек қалъалари ҳаробага айлантирилди, Илиорти ўлкаси Олатов округи деб ўзгартирилди. 21 октябрда подполковник Колпаковский. отряди (13 та рота, 2 та юзлик, 3 та тўп-замбарак, 2 та ракета қурилмаси) Қоракузтоғ дарёси бўйидаги Узуноғочда қўқонликларнинг 20 минг кишилик қўшинини бутунлай яксон қилди.

1861 йил

Сибирь казаклари қўшинининг ясовули Будаков от-ряди (20 казак, 24 отлиқ ўқчи, 2 та ракета қурилмаси) томонидан тоғли қирғизларнинг сарабиш уруғи буйсундирилди ва Қатта ўрдага бостириб кирган қўқонликлар тор-мор этилди.

23 сентябрда генерал-лейтенант Дебу отряди (1000 нафар паст унвонликлар, 9 та тўп-замбарак, 3 та ракета қурилмаси) Қўқон хонлигининг Янгиқўрғон қалъасини вайрон қилди.

1862 йил

Полковник Колпаковский отряди (4 та рота, 2 та юзлик, 4 та тўп-замбарак) 14 апрелдан 15 майгача Чуорти ўлкасини ўраб олди ва Қўқон хонлигининг Марки қалъасини ишғол қилди.

24 октябрда 8 та рота, 1 та юзлик, 8 та тўп-замбаракдан иборат отряд ёрдамида Қўқон хонлигининг Пишпек қалъаси қайта босиб олинди.

1863 йил

Бош штаб капитани Проценко отряди (2 та рота, 1 та юзлик, 2 та тоғ замбараги) Олтин Амал довонини эгаллаш учун юборилди.

7 июнда хитойликлар билан отишма бўлди ва Бархудзир олинди.

18 июнда хитойликлар Қушбурунда мағлубиятга учрадилар.

22 июнда Икечайтда хитойликлар билан жанг бўлиб ўтди.

1864 йил

Полковник Черняев отряди (8-Ғарбий Сибирь батальонининг 5 та ротаси, Ғарбий Сибирь батальонининг 4 та ротаси, Сибирь казаклар артиллериясининг 1 та взводи, пиёда тоғ батареясининг 1 взводи ва 1 та 1-Сибирь казаклар полки) 4 июнда Қўқоннинг Авлиёота қалъасини ҳужум билан олди.

18 июндан 1 июлгача полковник Лерхенинг учар отряди (2 та рота, ярим юзлик, 2 та тоғ замбараги, 1 та ракета қурилмаси) Қорабура қорли довонидан ошиб Чирчиқ водийсига ўтди. Қўқонликларнинг тарқоқ қўшини қириб ташланди ва қорақирғизлар бўйсундирилди.

4 июлда Қўқон хонлигининг Чиноч қалъаси эгалланди. 7-10 июль оралиғида отрядлар Авлиёотадан Ёйкечуз сари силжиди.

11 июлда шиддатли ҳужум билан Манкент эгалланди.

13-15 июль кунлари Қиштирма томон жанглар билан юриш давом эттирилди.

16 июлда полковник Лерхенинг учар отряди З та рота, 1 та ўқчи отлиқ рота, 2 та отлиқ тўп-замбарак) қўқонликларга қарши жанг қилди ва Сибирь отрядини Оренбург отрядлари билан бирлаштириш учун Оқбулоққа юборилди.

12 июнда полковник Веревкин отряди (тўрт ярим рота, 2 та юзлик, 10 та тўп-замбарак, 6 та мортир, 2 та ракета қурилмаси) Туркистон шаҳрини олди.

10-14 июль кунлари капитан Мейер отряди (2 та рота, 1 та юзлик, 3 та тўп-замбарак, 1 та ракета қурилмаси) Чимкентга қараб юрди.

14-15 июлда Оқбулоқда 10 минг қўқонлик билан жанг бўлиб ўтди.

16 июль. Сибирь ва Оренбург отряди қўшилди.

17 июль. Бирлашган отрядлар полковник Лерхе бошчилигида жанг билан генерал Черняевнинг Қўшдўрмондаги асосий отряди томон юриш бошлади. Сибирь ва Оренбург отрядлари қўшилганидан кейин эгалланган йўлга «Янги илғор Қўқон йўналиши» деб ном берилди.

БИРЛАШГАН ОТРЯДЛАР ҲАРАКАТИ

22 июль. Чимкент қалъаси ўраб олинди ва 25 минг аскарлик Қўқон тўдаси билан жанг бўлиб ўтди.

14 сентябрь. Чимкент қалъасига иккинчи юриш: Туркистондан генерал Черняев отряди (4-Оренбург сафарбар батальонининг 3 та ротаси, 2-Оренбург сафарбар-батальонининг 1-взводи, 2 та пиёда тўп-замбаракчи, Урол ва Оренбург казакларининг бир ярим юзлиги).

Авлиёотадан полковник Лерхе отряди (З-Ғарбий Сибирь баталъонининг 2 та ротаси, йиғма ўқчи батальочнинг 4 та ротаси, Сибирь казаклар артиллериясининг 1 та взводи, пиёда тоғ артиллериясининг 1 та взводи ва отлиқ ўқчиларнинг 1 та ротаси).

19 сентябрь. Отрядлар қўшилди. Қўқонликлар билан тўқнашув Сайрамнинг олиниши билан якунланди.

22 сентябрь. Чимкент қалъаси ҳужум билан олинди.

ЯНГИ ҚЎҚОН ЙЎНАЛИШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

4, 5 ва 6 декабрь. Иқон остонасида қўқонликларнинг 10 минглик тўдаси билан юзбоши Серов отрядининг жанги.

1865 йил

29 апрель. Генерал Черняев отряди (8-Ғарбий Сибирь батальонининг 2 та ротаси, йиғма ўқчи батальонининг 4 та ротаси, Ғарбий Сибирь батальонининг 1 ротаси, 4-Оренбург батальонининг 2 та ротаси, 2 та Оренбург сафарбар батальони, Сибирь пиёда ва отлиқ артиллериясининг дивизионлари, Сирдарё ҳаракатчан артиллерияси, Урол казакларининг бир ярим юзлиги ва ракетачилар командаси) Қўқон хонлигининг Ниёзбек қалъасини олди.

9 май. Саритепада Алимқулихон бошлиқ қўқонликлар билан жанг бўлиб ўтди,

18 май. Қўқоннинг Чиноз қалъаси эгалланди.

15-17 июнь. Тошкент шаҳри ҳужум билан забт этилди.

ОЛИЙ ФАРМОН БИЛАМ ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

12-15 сентябрь. Полковник Пистолькорс отряди (йиғма ўқчи батальонининг 4 та ротаси, 6-Оренбург батальонининг ўқчи ротаси, Сибирь казаклар артиллерияси дивизиони ва казакларнинг 1 та юзлиги) томонидан Чирчиқорти ўлкаси ва Келувчи қалъаси олинди.

1866 йил

Тошкентнинг ишғол: қилиниши оқибатида бухороликлар билан тўқнашув бўлди. Бухороликлар Хўжандни босиб олишди. Улар Тошкентга даъвогарлик қилишди. Рус элчилари Бухорога юборилди. Улар ушландилар. Черняев отрядининг Бухоро мулкларига қишки экспедициясида Оренбург ўқчи батальонидан 4 та рота, 6-батальондан 2 та рота, 7-батальондан 2 та рота, З-Оренбург баталъонидан 4 та рота, ўроллик казакларнинг 3 та юзлиги, Оренбург казакларининг 2 та юзлиги, 1-батарея, енгил батареянинг 1-взводи, отлиқ тоғ артиллериясининг 1 та взводи, Оренбург саперлар ротаси ва 147-Самара полкининг ўқчилар ротаси катнашди.

12 январь. Сирдарё кечиб ўтилди.

12-19 январь. Жиззах шаҳрига қараб юриш давом эттирилди.

Чиноз қалъаси қурилди. Генерал Черняев жўнаб кетди. Отряд қўмондонлигини генерал Романовский қабул қилди.

8 май. Генерал Романовскийнинг Ержар томон юриши, Бухоро қўшинининг мағлубияти ва истеҳкомли ўрданинг қўлга киритилиши.

24 май. Хўжанд ҳужум билан олинди.

2 октябрь. Ўратепа истеҳкоми ҳужум билан олинди.

18 октябрь. Жиззах қалъаси ҳужум билан олинди.

1867 йил

27 май. Полковник Абрамов отряди (Оренбург ўқчи батальонининг 2 та ротаси, Оренбург казаклар батареясининг 1 та взводи, Оренбург казакларининг 2 та юзлиги ва 4 та ракета қурилмаси) томонидан Янгиқўрғон истеҳкоми олинди.

14 июль. Олий фармон билан Туркистон ҳарбий округи таъсис этилди.

1868 йил

Туркистон ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-адъютант Фон Кауфман отрядининг (3-Туркистон сафарбар батальонининг 3 та ротаси, 4-батальоннинг 3 та ротаси, 5-батальоннинг 4 та ротаси, 6-батальоннинг 4 та ротаси, 9-батальоннинг 4 та ротаси, сапёрлариинг бир ярим ротаси, 10 та замбарак ва казакларнинг 5 та юзлиги) ҳаракати бошланди.

1 май. Самарқанд (Чўпонота) тепалигидаги жанг унинг забт этилиши билан якунланди.

2 май. Самарқанд шаҳри эгалланди.

18 май. Каттақўрғон шаҳри олинди.

2 июнь. Майор Штемпель отряди Самарқанд қўрғонини қаҳрамонларча ҳимоя қилди.

8 июнь. Рус отряди Самарқандга етиб келди. Исёнчилар жазоланди.

28 июнь. Зарафшон округи ташкил этилди. Амир таслим бўлди. Сулҳ тузилди. Отряд Тошкентга қайтди. Амирнинг ўғли Катта Тўра отасидан ғазабга келди. Рус қўшинлари мададкор бўлдилар. Генерал Абрамов отряди (6 та рота, 8 та тўп-замбарак, 2 та юзлик ва ракета батареяси) Қаршини олиб, Бухоро амирига қайтарди. Бухоро билан чегара белгиланди.

1869 йил

Ғарбий Хитойда дунганлар исён кўтарди. Хитойликлар ёрдам бериш тўғрисида илтижо қилдилар. Қалмоқ Хутуктойи Чоған Кеченоғон томонидан чегараларимиз бузилди. Чегаралардаги қирғизларимиз орасида тартибсизликлар ва ғалаёнлар содир бўлди. Барамта қирғизлар қўлига ўтди. Генерал-майор Колпаковский отрядининг (3 та рота, 3 та юзлик, 4 та тўп-замбарак) Ғарбий Хитой ҳудудидаги қарши ҳужуми ва ҳаракати.

7 август. Қазийликлар билан таранчийлар мағлубиятга учрадилар ва Сайрамнор кўли бўйидаги Қоптағай эгалланди.

16 октябрь. Барохудзир остонасида жанг бўлди. Мозор ва Хоргос истеҳкомлари эгалланди. Каспий бўйларидаги ҳаракат: Красноводск кўрфазининг генерал Столетов отряди (5 та рота, бир ярим юзлик, 6 та тўп-замбарак) томонидан эгалланиши; Михайловский ва Муллақора истеҳкомлари бунёд этилди.

1870 йил

Генерал-майор Абрамов отрядининг (6 та рота, 2 та юзлик отлиқ батарея ва ракета дивизиони) Зарафшон дарёсининг юқори оқимига экспедицияси амалга оширилди.

25 июнь. Генерал Абрамовнинг Искандаркўл томон ва подполковник Деннатнинг Матчо дарёсининг юқори «қисми томон ҳаракати давом эттирилди.

Қўли калон яқинидаги Қўштут давонида шаҳрисабзликлар билан жанг бўлиб ўтди.

12 август. Шаҳрисабз қамал қилинди ва забт этилди.

14 август. Китоб қалъаси ҳужум билан олинди.

Муғиён, Фороб бекликлари эгалланиб, Зарафшон округига қўшилди. Шаҳрисабз ва Китоб бекликлари Бухоро амирлигига берилди.

Каспий бўйидаги ҳаракатлар: Оқтепа ва Уйил истеҳкомлари қурилди. Манғишлоқ приставлиги Кавказ нойиблиги билан бирлаштирилди.

15-20 октябрь. Такаликлар Михайловск истеҳкомига ташриф буюришди.

30 ноябрь. Генерал-майор Столетов отрядининг (З та рота, 2 та юзлик, 3 та тўп-замбарак) Қизиларватга юриши давом этди.

Штаб ротмистри Скобелев томонидан Ташарват қалъасидан Сариқамишгача, яъни Хива чегараларигача текширув ўтказилди.

1871 йил

Ғарбий Хитойда генерал Колпаковский отрядининг (10 та рота, бир ярим батарея, 6 та юзлик) таранчиликларга қарши ҳаракатлари давом этди.

7 май. Мозор шаҳри ва қалъаси жанг билан олинди.

18 июнь. Чин-Чаходзи остонасида таранчиликлар мағлубиятга учради ва шу қалъага ҳужум қилинди.

19 июнь. Суйдун қалъаси эгалланди. 22 июнь. Ғулжа шаҳри олинди.

1873 йил

Хива хонлигининг Сирдарё чап қирғоғига даъвогарлиги.

Оренбург бошқармасидаги қирғизлар орасидаги тартибсизликлар. Хон баённомаси, Рус почта станцияларига ҳужумлар. Хива масаласини тугатиш зарурлиги. Туркистон, Оренбург ва Манғишлоқ орқали баравар ҳаракат қилишга қарор қилинди. Отрядларнинг Хивага умумий юриши:

1) Туркистондан генерал Кауфман отряди (22 рота, 18 та тўп-замбарак, 18 та юзлик).

2) Оренбургдан генерал Веревкин отряди (15 та ро-та, 8 та тўп-замбарак, 6 та юзлик).

3) Манғишлоқдан полковник Ломакин отряди (12 та рота, 8 та тўп-замбарак, 8 та юзлик).

4) Орол флотилияси: «Самарқанд», «Перовский» кемалари ва баржа.

Умумий раҳбарлик генерал-адъютант Фон Кауфманга топширилди.

10, 11 май. Тунда отишмалар бўлди ва Уч ўчоқ яқинидаги хиваликлар тўдаси тор-мор келтирилди.

18 май. «Туркистонликлар» Амударёдан кечиб ўтишди.

23 май. Ҳазорасп қалъаси ҳужум билан олинди.

29 май. Хонлик пойтахти Хива эгалланди. Генерал-Головачев отряди, ёвмутларга ва туркманларга қарши ҳаракатини давом эттирди.

13 июнь. Чандир қишлоғи ёнида ёвмутлар мағлубиятга учратилди.

15 июнь. Куқчук харобалари яқинида туркманлар мағлуб қилинди.

Хива билан сулҳ тузилди. Петро-Александровск истеҳкомини қуриш ишлари давом эттирилди.

ТУРКИСТОН ГЕНЕРАЛ-ГУБЕРНАТОРИНИНГ АМУДАРЁ БУЛИМИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

1875 йил

Қўқон хонлигида ички тартибсизлик бўлиб турди, Худоёрхон Хўжандга қочди. Қўқонликларнинг ҳужумлари. Қўқонлик галалар 9 августда Хўжандга ҳужум қилдилар. Генерал-адъютант Фон Кауфман отрядининг (16 та рота, 20 та тўп-замбарак, 8 та ракета қурилмаси) Қўқон хонлигига қарши юриши бошланди.

22 август, Қуқонликлар Маҳрам истеҳкоми яқинида мағлубиятга учрадилар.

29 август. Қўқон шаҳри эгалланди.

8 сентябрь. Марғилон шаҳри эгалланди

Генерал Скобелев учқур отряди (6, та юзлик 2 та рота араваларда, 4 та отлиқ, тўпчи ва ракетачи батарея) билан Мингбулоқ ва Ўш атрофида изланишлар амалга оширди. Андижон вакиллари тобеликларина изҳор қилдилар.

30 сентябрь. Андижонда ғалаён кўтарилди, Генерал Троцкий отрядининг (5 та рота, 86 та сапёр, уч ярим юзлик, 8 та тўп-замбарак, 4 та ракета қурилмаси) Андижон ҳарбий ҳаракати бошланди.

1 октябрь. Андижон ҳужум билан олинди.

17 октябрь. Наманган бўлими (хонликларнинг Норин дарёси ўнг қирғоғидаги шимолий қисми) Россияга қўшилди. Генерал Скобелев бошлиқ қилиб тайинланди. Қўқон ҳонлигида аввалги ҳокимиятни тиклашга уриниш ва тартибсизликлар содир бўлди. Насриддинхон Хўжандга қочди. Қўқонликлар Қурама уездига ҳужумлар уюштирдилар.

24 октябрь. Генерал Скобелев (3 та рота, бир ярим юзлик, 4 та тўп-замбарак) Намангандан Чуст шаҳрига юриш қилди. Наманганда қўзғолон бўлди.

27 октябрь. Скобелев орқага қайтди. Наманган шаҳри бомбардимон қилиниб, ишғол этилди.

11 ноябрь. Генерал Скобелевнинг (4 та рота, тўрт ярим юзлик, 6 та тўп-замбарак, 4 та ракета қурилмаси) Норин дарёсининг чап қирғоғи томон ҳаракати бошланди. Балиқчи яқинидаги ишлар; Валихон Тўра бошлиқ қипчоқлар тор-мор келтирилди.

29 ноябрь ва 2 декабрь. Генерал Скобелев отряди (1 та рота, бир ярим отлиқ рота, уч ярим юзлик, 2 та тўп, 2 та ракета қурилмаси) Норин дарёсининг чап қирғоғидаги изланишни муваффақиятли амалга оширди.

1876 йил

Қўқонликларга қарши ҳарбий ҳаракат давом эттирилди. Генерал Скобелев отряди (2880 киши) Андижонга томон юриш бошлади.

8 январь. Андижон ҳужум билан қайта олинди.

ПАРТИЗАНЛАР УРУШИ

18 январь. Асака яқинидаги тўқнашув. Генерал-майор Скобелев отряди (2 та рота, 1 та юзлик, 4 та тўп-замбарак, 6 та ракета қурилмаси) Абдураҳмон Офтобачи бошлиқ қўқонликлар тўдасини мағлубиятга учратди.

27 январь. Учқўрғон яқинидаги жанг: ротмистр Меллерь-Закомельский отряди (икки ярим рота, олти ярим юзлик, 5 та тўп замбарак, 6 та ракета қурилмаси) Пўлатхон тўдасини тор-мор қилди.

28 февраль. Генерал Скобелев отряди (1 та рота, етти ярим юзлик, 10 та тўп-замбарак, 2 та ракета қурилмаси) Қўқонни ишғол қилди.

19 февраль. Қўқон хонлиги Фарғона вилояти номи билан Россияга қўшиб олинди. Полковник Аминов отрядининг (1 та юзлик, 1 та ракета батареяси), генерал Скобелев отрядининг (3 та рота, 1 та юзлик) Ўш ва Гулчига юриши, Олойга юриши. Янгиариқ ёнида жанглар бўлиб ўтди. Қора қирғизлар мағлубиятга учратилди. Чегара ҳақида келишиб олиш учун генерал Куропаткин Қашғарга элчи қилиб юборилди.

1878 йил

Генерал Столетовнинг Афғонистонга элчилиги. Англияга қарши юриш учун тайёргарлик бошланди. Жом яқинидаги ўрда.

1879 йил

Генерал Ломакиннинг (ўн олти ярим батарея, 20 та юзлик ва эскадрон, 20 та тўп-замбарак, 12 та ракета қурилмаси) Ахалтака воҳасига экспедицияси бошланди.

28 август. Динглитепага ҳужум муваффақиятсиз тугади ва чекинишга тўғри келди.

1880 йил

Ғулжа туманида Хитой билан урушга тайёргарлик кўрилди.

Туркманларга қарши юришга ҳозирлик кучайтирилди.

26 ноябрь. Генерал Скобелев отряди Бомидан чиқди.

30 ноябрь. Тўғонботир қалъаси (Самур истеҳкоми) олинди.

15 декабрь. Самур истеҳкомига, полковник Куропаткин бошлиқ Туркистон отряди (510 пйёда, 318 казак, 2 та тоғ тўпи, 2 та ракета қурилмаси) етиб келди. Генерал Скобелевнинг отряди ҳаммаси бўлиб 45 та рота, 11 та эскадрон, 74 та тўп, 11 та ракета қурилмасидан иборат булиб, руслар 8000 га яқин, такаликлар эса 40 мингдан ортиқ қўшинга эга эди.

1881 йил

12 январь. Қўктепа (Динглитепа) ҳужум билаи олинди.

28 январь. Ашгабад ўн беш ярим рота, 6 та эскадрон ва юзлик, 12 та тўп-замбарак ва ракета қурилмаси бўлган отряд томонидан жангсиз эгалланди.

12 февраль. Петербург шартномасига кўра, Ғулжа тумани Хитойга қайтарилди, Или ўлкасининг ғарбий қисми бунга кирмади.

ИМПЕРАТОР АЛЕКСАНДР III ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИ

1882 йил

6 май. Каспийорти вилояти ташкил этилди.

1884 йил

31 январь. Марв воҳаси туркманлари фуқароликка қабул қилинди. Марв Россияга қўшиб олинди. Округга полковник Валихонов бошлиқ қилиб тайинланди.

1885 йил

Кушка дарёси бўйида афғонлар билан чегара масаласида можаро бўлиб ўтди.

18 март. Генерал-майор Комаров отряди (8 та рота, 4 та юзлик, 4 та тўп) Тошкўприкда инглизлар раҳбарлик қилган афғонларни мағлубиятга учратди.

Кушка эгалланиб, Россияга қўшиб олинди.

1892 йил

Полковник Ионов ўз отряди (1 та батарея, 3 та юзлик, 4 та тўп-замбарак) билан Помирни ишғол қилди.

1894 йил

Афғонлар билан чегара можароси бўлиб ўтди.

 

ИМПЕРАТОР НИКОЛАЙ II ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИ

1895 йил

Англия вакиллари иштирокидаги махсус аралаш ҳайъат (комиссия) Россия билан Афғонистоннинг Помирдаги чегараларини белгилаб берди.

 


[1] Умуман маълумотномада келтирилган «қирғиз» сўзлари остида қозоқлар назарда тутилади—М. Ҳ.

Мажид Ҳасанийнинг “Юрт бўйнидаги қилич ёки истило” (Тошкент. «Адолат». 1997) китобидан олинди.

 


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!