Сарой Мулк хоним (Бибихоним)

Сарой Мулк хоним чиғатой улусига мансуб мўғул хонларидан Қозонхоннинг қизи бўлиб, 1341 йилда туғилган. Қозонхон тахтдан азл этилиб, қатл қилинган чоғда Сарой Мулк хоним ҳали беш ёшда эди. Сарой Мулк хоним балоғатга етгач, 1355 йилда Мовароуннаҳр ҳукмдори амир Қозоғоннинг набираси давоми…

Гавҳар Шод бегим

Ганҳар Шод бегим Амир Темурнинг тўртинчн ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг суюкли катта хотини эди. У Чиғатой зодагонларидан Ғиёсиддин Тархоннинг қизи эди. Ривоят қилишларича, Ғиёсиддин Тархоннинг бобокалони — Қушлик бир вақтлар Чингизхон мулозиматида бўлиб, бир жанг асносида уни ўлимдан сақлаб қолган экан. давоми…

Шодмулк Хотун

Тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, Шодмулк Хотун Самарқанд шаҳрининг қуйи табақасига мансуб ҳунарманд оиласида дунёга келади. Амир Темурнинг суюкли набираси Халил Султон Мирзо (Мироншоҳ Мирзонинг ўғли, 1366—1408) кунлардан бир кун шаҳар четидаги боғ кўчадан отда ўтиб кетаётиб, Шодмулкка кўзи тушади давоми…

Хадича бегим

Хадича бегим Султон Ҳусайн Мирзо Бойқаронинг суюкли хотини эди. Хадича бегим 1451 йилда Ҳиротда туғилиб, 1457 йилда Султон Абусайид Мирзо Ҳиротни олгач, унга ҳадя этилган хос канизаклардан бири эди. Султон Абусайид Мирзо Хадича бегимни 1465 йилда ўз никоҳига киритади. Султон давоми…

Хонзода бегим

Хонзода бегим Умар Шайх Мирзонинг (1456—1494) қизи, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг опаси. У 1478 йилда Андижонда туғилган. Унинг онаси—Қутлуғ Нигор хоним Тошкент хони Юнусхоннинг қизи эди. Тарихий манбаларнинг шоҳидлик беришича, Хонзода бегим дид-фаросатли, ўткир зеҳнли ва ақл-заковат соҳибаси бўлган. Хонзода давоми…

Гулбадан бегим

Гулбадан бегим Заҳириддин Муҳаммад Бобуршоҳнинг Дилдор бегим номли хотинидан туғилган учинчи қизидир. Гулбадан бегим 1523 йили Кобулда туғилган. Унинг онаси Дилдор бегимнинг ҳақиқий исми — Солиҳа Султон бегим бўлиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзопинг амакиси Султон Маҳмуд Мирзонинг қизи эди. Гулбадан давоми…

Нуржаҳон бегим

Нуржаҳон бегим Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган Бобурий шаҳзодалардан учинчиси — Жаҳонгиршоҳ (Салим, 1569—1627)нинг иккинчи хотинидир. Тарихий манбаларнипг берган маълумотига кўра, Нуржаҳон бегимнинг ҳақиқий исми Меҳринисо бўлиб, асли келиб чиқиши Эрондан эди. Унинг ота-онаси йўқчилик оқибатида ўз ватанидан Ҳнндистонга кўчиб келиб, Акбар давоми…

Аржуманд бону (Мумтоз Маҳал)

Аржуманд бону тахминан 1594 йилда Машҳадда туғилган. У асли эронлик бўлиб, бобоси ва ота-онаси камбағаллик юзасидан Ҳиндистонга кўчиб келиб, Акбаршоҳ мулозиматига хизматга киради. 1611 йилда Аржуманд бонунинг аммаси Нуржаҳон (Меҳринисо) Жаҳонгиршоҳга турмушга чиққач, Аржуманд бонунинг бобоси Эътимод-уд Давла бош вазирлик давоми…

Жаҳон Оро бегим

Жаҳон Оро бегим Шоҳ Жаҳоннинг катта қизи. У 1614 йилда туғилган. Шоҳ Жаҳоннинг тахтга ўтириш маросимида Жаҳон Оро бегим 14 ёшда эди. Отаси унга 40 мннг дона ёқут жавоҳир инъом этиб, яна йилига 600 минг рупия миқдорида нафақа белгилаган эди. давоми…

Зебуннисо бегим

Зебуннисо бегим Заҳириддин Муҳаммад Бобур подшоҳнинг панневараси Абу Зафар Муҳийиддин Муҳаммад Аврангзеб (тахтбезаги) Оламгирнинг қизи. Унинг онаси Дилрасбону Шоҳнавозхоннинг қизи бўлиб, Бобурнинг Гулбадан бегим исмли қизига бориб туташади. Зебуннисо бегим (1048 ҳижрий йил шаввол ойи) 1639 йил милодий, феврал ойида давоми…