Маҳмуд Чағминий (? – 1221)

Аҳмад Фарғоний ва Абу Райҳон Берунийнинг илмий анъаналарини давом эттирган йирик файласуфлардан бири XII—XIII асрларда ижод этган хоразмлик олим Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Чағминийдир. Ал-Чағминийнинг илмий асарлари Шарқда жуда машҳур бўлса ҳам, унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳозиргача яхши давоми…

Бурҳонуддин ал-Марғиноний (1123-1197)

Буюк фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғиноний 1123 йил 23 сентябрда туғилган. У Қуръони, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ— ислом хуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлганлиги ва бу соҳада беқиёс дурдоналар яратганлиги туфайли Бурҳон давоми…

Аҳмад Яссавий (1041-1167)

Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва Ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввуфий таълимотлар X—XI асрларга келиб Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқала бошлади. Тасаввуф — Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган давоми…

Нажмиддин Кубро (1145-1221)

Мусулмон оламидаги энг забардаст мутасаввуф донишмандлардан бири буюк ватандошимиз шайх Нажмиддин Кубродир. Абул-Жанноб ва Томатул Кубро лақабларига сазовор бўлган тасаввуфнинг Кубравия силсиласининг асосчиси Нажмиддин Кубронинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмийдир. Ҳижрий олтинчи ва еттинчи асрларда яшаган давоми…

Амир Темур (1336-1405)

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 8 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Амир Темурнинг давоми…

Баҳовуддин Нақшбанд (1318-1389)

Марказий Осиёда XIV асрда пайдо бўлган яна бир йирик тасаввуфий тариқат — “Нақшбандия” тариқатидир. Бу тариқат Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбанд номи билан боғлиқцир. Нақшбанд 1318 йилда Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндуён қишлоғида туғилади (сўнгра Ҳазрати Нақшбанд шарофати билан бу қишлоқ “Қасри давоми…

Улуғбек Долимов. Миллат муаллими

Саидрасул Саидазизов – ислоҳотчи педагог, “усули савтияи тадрижия” – товуш методида тузилган биринчи барқарор “Устоди аввал” (“Биринчи муаллим”) алифбо дарслигининг муаллифи сифатида Ватанимиз тарихидан ўзига хос саҳифа эгаллашга ҳақлидир. Бундай алифбо дарслиги усмонли туркларда анча илгари – 1868 йилдаёқ “Хожаи давоми…

Шоҳрух Мирзо (1377-1447)

Шоҳрух Мирзо Амир Темурнинг тўртинчи ўғли бўлиб, 1377 йил 20 август, пайшанба куни оламга келган. Тарихчи Хондамирнинг берган маълумотига қараганда, Шоҳрухнинг онаси Тағой Туркон оғо Соҳибқироннинг хос канизакларидан бўлиб, Амир Темур кейинчалик уни ўз никоҳига киритган. Шундай бўлса ҳам Шоҳрухни давоми…

Мирзо Улуғбек (1394-1449)

Улуғбек 1394 йилнинг март ойида Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида, бобоси Темурнинг ҳарбий юриши пайтида туғилди. У Шоҳрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, унга Муҳаммад Тарағай исми берилган, лекин болалигидаёқ у Улуғбек деб атала бошлаб, бу исм кейинчалик унинг асосий исми бўлиб давоми…

Тафтазоний (1322-1390)

Соҳибқирон Амир Темур Марказий Осиё ва унга қўпши бўлган юртларни бирлаштириб, феодал тарқоқликка барҳам бергач, Самарқандга тасарруф этилган барча минтақа ва вилоятлардан машҳур олим ва ҳунармандларни тўплай бошлаган. Унинг мақсади IX—X асрларда бўлгани каби ислом дунёсининг илмий марказлари сифатида танилган давоми…


Мақолалар мундарижаси