Убайдуллахон

Убайдулла Султон, Убайдий (1486 йил, Хоразмнинг Вазир шаҳри яқинидаги Тирсак мавзеси — 1540 йил 17-март, Бухоро) (1533-1539) Бухоро хони, шоир. Шайбонийлар сулоласидан. Муҳаммад Шайбонийхоннинг жияни, Маҳмуд Султоннинг ўғли. Тўлиқ исми Абулғозий Убайдуллоҳ Баҳодирхон ибн Маҳмуд Султон ибн Шоҳ Будоғ Султон давоми…

Абдуллахон I

Абдуллахон I ибн Кўчкунчихон (XV  аср охири — 1540 йил 14 сентябр, Самарқанд) (1540 йил март-сентябр) Шайбонийлардан бўлган Мовароуннаҳр хони. Абулхайрхоннинг невараси, Кўчкунчихоннинг ўғли. 1514-1540 йилларда Абдуллахон I Ясси (Туркистон)да ҳокимлик қилган. 1540 йил мартда шайбоний Убайдуллахон вафот этгач, Бухоро давоми…

Абдулазизхон

Абдуллазизхон ибн Убайдуллахон (1509-1550) (1540-1550) Бухоро хони бўлган шайбоний ҳукмдор (1540-1550). Убайдуллахоннинг ўғли. Дастлаб 1538-1539 йилларда Хоразм ҳокими бўлган. 1539 йилда отаси Убайдуллахон вафот этгач, шайбонийлар сулоласи вакиллари ўртасида ўзаро низолар авжига чиқди. Бунинг оқибатида Абдуллахон I нинг қисқа ҳукмронлиги давоми…

Абдулатифхон

Абдулатифхон ибн Кўчкунчихон (?-1551 йил, апрел/май) (1540-1551) Самарқанд хони бўлган шайбоний ҳукмдор. У Убайдуллахон ва Бароқхон билан биргаликда Хоразмни эгаллаган (1537-38-й.). 1541 йил Самарқандни Бухоро хонлигидан мустақил деб эълон қилиб мамлакатда икки ҳокимиятчилик вужудга келишига йўл қўйган (1540-50-й.). Бароқхон билан давоми…

Бароқхон

Наврўз Аҳмадхон ибн Суюнчхожа (?-1556, Самарқанд) (1551-1556) Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулхайрхоннинг невараси, Тошкент ҳокими Суюнчхожанинг кичик ўғли. Отаси вафотидан сўнг Тошкент ҳокими (1525-1551-й) сўнгра Мовароуннаҳр хони (1551-1556-й.). У ёшлигида Восифийдан шеърият, мусиқа, ашула, вазн ва назмдан таълим олган. Айни давоми…

Пирмуҳаммадхон I

Пирмуҳаммадхон ибн Жонибек султон (?-1567-й. 12-март) (1556-1561) Балх ҳокими (1546-67). Шайбонийлар хони. Унинг даврида Балх ҳокимлиги кучайиб тўлиқ мустақил хонликка айланган. Бухоро хони Абдулазиз (1540-50) Балхнинг мустақиллигини барҳам бериш мақсадида катта ҳарбий юришга отланган, бироқ бу сафар униг вафоти туфайли давоми…

Искандархон

Искандархон ибн Жонибек Султон (?-1583-й. 22-июн) (1561-1583) Шайбонийлар хони. Унинг онаси Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон (Бобурнинг тоғаси)нинг қизи бўлган. Искандарнон 15 ёшида Самарқанд суғдига қарашли Офаринкент (Миёнкол) ноҳиясида ҳокимлик қилган, отаси фавот этгач (1539-й.), Кармана ҳокими бўлган. 1561 йил Искандархон давоми…

Абдуллахон II

Абдулла ибн Искандархон ибн Жонибек султон ибн Хожа Муҳаммад ибн Абулхайрхон (1534-Миёнкол, Офарикент қишлоғи — 1598 йили 8 феврал Самарқанд, Бухоро яқинида Баҳоуддин мажмуасига дафн этилган) (1583-1598) Ўзбек давлатчилиги тизимидаги Бухоро хонлигининг шайбонийлар сулоласидан энг йирик ҳукмдор (1583-1598), давлат арбоби, давоми…

Абдулмўмин

Абдулмўмин ибн Абдуллахон (1568-1599) (1582-1599) Балх ва Бадахшон ҳокими (1582-1598). 1598-99 йилларда Бухоро хони бўлган. 1589 йилдан отаси Абдуллахон II билан муносабатлари кескин ёмонлашган. Чунки Абдуллахон II Ҳиротни Сафавийлардан қайтариб олгач, уни ўз ўғли қолиб, Қулбобо Кўкалдошга инъом қилади. Бунинг давоми…

Пирмуҳаммад II

Пирмуҳаммад ибн Сулаймон султон (1599-1601 йилларда ҳукмронлик қилган) Шайбонийлар давлатининг сўнги ҳукмдори. Абдулмўминнинг амакиси. Дастлаб Балх ҳокими бўлган. Абдулмўмин ўлдирилгач, Бухоро хонлиги тахтига ўтқазилган ва давлатни 1601 йилгача идора этган. Унинг даврида марказий ҳокимият ниҳоятда заифлашган. 1601 йили Самарқанд ҳокими давоми…